язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2016 й. 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2016 й.

N 345



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИГА ДОИР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган қонун лойиҳаларини сифатли ва пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган асосий талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий регламентга мувофиқ ўзларининг қонун лойиҳаларига доир фаолияти регламентларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;

ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини кучайтирсинлар, бунда улар томонидан қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тизимли ва ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек ушбу жараёнда фаол иштирок этганлик учун уларнинг ходимларини рағбатлантириш чораларини назарда тутсинлар;

ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 69-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 17 октябрдаги

345-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қонунлар ва бошқа

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб

чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини

тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши

мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номидан ва 1-банддан "ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Муқаддимадаги, 4-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги, 5-банднинг учинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатлари лойиҳаларини" сўзлари "қонунлар лойиҳаларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

а) қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ҳар йили қабул қилинади ва келгуси йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга мўлжалланаётган қонунлар лойиҳаларини тайёрлашни назарда тутади;

б) қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида;

мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларида ва таклифларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари киритилади;

в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси ва таклифлари бўйича қонунлар лойиҳаларини қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш муфассал концепциялар ва уларни қабул қилишни асословчи зарур таҳлилий материаллар асосида амалга оширилади;

г) қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади".


4. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатлари лойиҳаларини" сўзлари "қонунлар лойиҳаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "қонун ҳужжатларининг мустақил ва яхлит лойиҳаларини" сўзлари "мустақил ва яхлит қонунлар лойиҳаларини".


5. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):


а) Низомнинг номидаги ва 1-бандидаги "ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2, 5, 6, 19, 20, 22-бандлардаги, 23-банднинг иккинчи хатбошидаги, 25-банднинг иккинчи хатбошидаги, 26 ва 27-бандлардаги "қонун ҳужжатлари лойиҳаларини", "қонун ҳужжатлари лойиҳалари", "қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг" сўзлари тегишли равишда "қонун лойиҳаларини", "қонун лойиҳалари", "қонун лойиҳаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига қуйидагиларда:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва топшириқларида;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ва топшириқларида;

мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларида ва таклифларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари киритилади.

4. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекслилигини ва ўзаро бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилади";


г) 7 - 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳалари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда манфаатдор ташкилотлар деб аталади) таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилади:

қонун лойиҳасининг ишчи номи;

қонунни қабул қилиш зарурлигининг асосланиши ва у қабул қилинган тақдирда кутиладиган натижалар;

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар;

қонун лойиҳаси муҳокамасини ўтказиш бўйича тадбирлар (зарурият бўлганда);

қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати.

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг қонун лойиҳаси кўриб чиқилиши учун масъул бўлган таркибий бўлинмаси.

Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳаларида бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифларни (кейинги ўринларда таклифлар деб аталади) тайёрлашда, фақат амалдаги қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш билангина чекланиб қолмай, мустақил ва яхлит қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

8. Келгуси йил учун таклифлар манфаатдор ташкилотлар томонидан, уларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолатларда - уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзоси билан жорий йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади.

9. Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича жадвал тарзида тақдим этилади, жадвалга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қонун лойиҳаси қабул қилиш зарурияти асослари ва кутиладиган натижалар назарда тутилган қонун лойиҳасининг концепцияси;

қонун лойиҳасига тушунтириш хати - агар қонун лойиҳаси матни тайёрланган бўлса;

қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши, қонун лойиҳаси қабул қилинганлиги муносабати билан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилиши лозим бўлган қонун ва қонун ости ҳужжатларининг рўйхати - агар қонун лойиҳаси матни тайёрланган бўлса;

халқаро ҳужжатларни ва хорижий мамлакатларнинг қонун ҳужжатларини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий ахборот;

қонун лойиҳасининг жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасини ўтказишнинг тахмин қилинаётган санаси тўғрисидаги ахборот (зарурият бўлганда)";


д) 10-банддан "қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини шакллантириш бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини тизимли, пухта ва танқидий кўриб чиқади, ишлаб чиқиш таклиф этилаётган қонунлар лойиҳаларининг устуворлигини, асосланганлигини ва долзарблигини, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлигини ўрганади.

Таклифларни ўрганиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

таклифлар ушбу Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уларни манфаатдор ташкилотларга қайтариш;

қонун лойиҳалари бўйича қўшимча таҳлилий материалларни сўраб олиш, шунингдек қонун лойиҳаларини қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳаларига киритиш учун чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш ва етарлича асосни ишлаб чиқиш учун манфаатдор ташкилотларнинг ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги навбатдаги йил учун қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини шакллантиради.

12. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасида, қоидага кўра, қонунлар лойиҳалари қуйидаги гуруҳлар бўйича жойлаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида назарда тутилган қонунлар лойиҳалари;

мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олинган ҳолда манфаатдор ташкилотларнинг ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонунлар лойиҳалари";


ж) қуйидаги мазмундаги 12-1 - 12-4-бандлар қўшилсин:

"12-1. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор ва бошқа ташкилотлар билан олдиндан келишилади.

12-2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги олдиндан келишув натижаларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини қайта ишлаб чиқади ва уни муҳокама қилишни ташкил этади.

12-3. Муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг (мажбурий тартибда), шунингдек манфаатдор ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашадилар.

Муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам қатнашиши мумкин.

12-4. Муҳокама якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, зарурият бўлганда, қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини қайта ишлаб чиқади ҳамда уни келишиш (виза қўйиш) учун манфаатдор ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда юборади";


з) 13-банддаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш комиссиялари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тузилган қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича комиссиялар ва ишчи гуруҳлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 15-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизмати билан келишилгандан кейин қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун киритилади";


к) қуйидаги мазмундаги 16-1-банд қўшилсин:

"16-1. Қонун лойиҳасининг асосий ижрочиси бўлган манфаатдор ва бошқа ташкилотлар навбатдаги йил учун қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режа-графигини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режа-графиги манфаатдор ва бошқа ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режа-графигининг нусхаси у тасдиқланган пайтдан икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади, унга қуйидагилар тўғрисидаги ахборотлар илова қилинади:

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи бўлган таркибий бўлинманинг номи;

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган шахслар, улар билан боғланиш маълумотлари";


л) 21-банддаги "қонун ҳужжати" ва "қонун ҳужжатлари" сўзлари тегишли равишда "қонун" ва "қонунлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:



"Қонунлар лойиҳаларини ишлаб

чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш

бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш,

шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги

тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



20__ йилда қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш

ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш дастури лойиҳасига

ТАКЛИФЛАР

Т/р

Қонун лойиҳасининг

ишчи номи


Қонунни қабул қилиш

зарурлигининг асосланиши

ва у қабул қилинган тақдирда

кутиладиган натижалар


Қонун лойиҳасини

ишлаб чиқиш

бўйича масъул

ижрочилар


Қонун лойиҳаси

муҳокамасини

ўтказиш бўйича

тадбирлар


Қонун

лойиҳасини

Вазирлар

Маҳкамасига

киритиш муддати


         

I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва қонунларида,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида,

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида назарда тутилган

қонунлар лойиҳалари

      

1.







2.







3.







       

II. Мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг

устувор йўналишларини ҳисобга олинган ҳолда манфаатдор ташкилотларнинг

ташаббуслари ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонунлар лойиҳалари

         

1.







2.







3.







".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 484-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 90-модда