Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2016 йил учинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 42-сон, 2016 йил 18 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


"СБХ"нинг 19.04.2016 йилдаги 16 (1132) ва 19.07.2016 йилдаги 29 (1145)-сонларида "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган 2016 йил I ва II чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар берилган эди. Бугунги сонда мавзунинг давоми сифатида III чорак учун ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришларни чоп этамиз.


2016 йилнинг 9 ойи якунларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова, бундан кейин - 2439-сон Қарор) 25 октябрдан кечиктирмасдан тақдим этилиши шарт. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - Маълумотларга 1-илова);

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси" (бундан кейин - Маълумотларга 2-илова);

q Маълумотларга 3-илова "Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси" ва 4-илова "Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси" йил давомида тақдим этилмайди - улар фақат йил якунларига кўра тўлдирилади ва ДСИга тақдим этилади (йиллик Маълумотлар билан бирга).


ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон Қарорга 10-иловадаги шаклларда ҳар ой тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов (бундан кейин - ЯИТ) ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (бундан кейин - суғурта бадаллари) тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга 1-илова "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

q Ҳисоб-китобга 2-илова "Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 2-илова);

q Ҳисоб-китобга 3-илова "Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова). Чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари ушбу илова ўрнига Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар;

q Ҳисоб-китобга 4-илова "Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот".

Улардан корхонада маълумотлар бўлган иловаларгина тўлдирилади.


ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот йил бошидан (январь-сентябрь) ортиб борувчи якун билан тўлдирилади ва 2016 йил 25 октябрдан кечиктирмасдан ДСИга жўнатилиши керак.

"Линия" МЧЖ корхонаси мисолида 2016 йилнинг 9 ойи учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоботни тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.


МИСОЛ. "Линия" МЧЖ корхонаси (микрофирма) веб-сайтларни ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатади. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони - 10 киши. Улар иш ҳақининг 50%и пластик карточкаларга ўтказилади.

Корхона ходимларидан бирига шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланади (белгиланган меъёр - ойига 2 ЭКИҲ доирасида).

Февралда корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс билан 1 йилга автомобилни ижарага олиш шартномаси тузилган (шартномага кўра ижара ҳақи - ойига 300 000 сўм).

30 июнда ходимларга ярим йиллик иш якунларига кўра 500 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланди (тўлов июлда тўланди).

Августда иккита ходимга муддати 12 иш кунидан иборат меҳнат таътили берилди (бирига 1-нчидан, иккинчисига 15-санадан).

Ижро варақасига кўра ходимнинг даромадларидан (август ойидаги даромадларидан бошлаб) 25% миқдорида алиментлар ушлаб қолинади ва ўтказилади.

20 сентябрда барча ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам (250 000 сўмдан) тўланди. Ойнинг охирида ходимнинг юбилейига 500 000 сўм миқдорида мукофот ҳисобланди (тўлов октябрда амалга оширилади).

Сентябрда корхонада режали текширув ўтказилди, унинг натижаларига кўра бухгалтерга 10 ЭКИҲ (1 302 400 сўм) миқдорида жарима солинди. Жарима 28 сентябрда корхона маблағлари ҳисобидан тўланди. Бухгалтернинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолинмайди.

Ходимнинг аризасига кўра сентябрь ойидаги даромадларидан бошлаб иш ҳақининг 500 000 сўми ҳар ойда унга банк ёш оила аъзоси сифатида квартира сотиб олиш учун берган ипотека кредитини сўндиришга йўналтирилади.

Биринчи ярим йилликда жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақидаги маълумотлар 1-жадвалнинг 2-устунида қайд этилган.

Корхонанинг 1.07.2016 йилдаги ҳолатга кўра бюджет ва ходимлар олдидаги қарзи қуйидагиларни ташкил этди:

ШЖБПҲни чегирган ҳолда ЖШДС тўлаш бўйича - 4 365 024 сўм;

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар бўйича - 258 976 сўм;

фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича - 2 040 000 сўм;

жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича (ЖШДС ва суғурта бадалларини чегирган ҳолда) - 18 536 000 сўм (солиқ солинадиган даромадлар).

III чоракда МЧЖ ходимлари Меҳнат вазирлиги тасдиқлаган иш вақти календари бўйича барча кунда, яъни июлда - 20 иш куни, августда - 23 иш куни (2 киши 13 иш кунидан) ва сентябрда - 20 иш куни ишлаганлар.


9 ой якунларига кўра жисмоний шахсларга қилинган ҳисобланмалар, ушланмалар ва тўловлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:



1-ЖАДВАЛ


(сўм)

Т/р


Ҳисобланмалар ва ушланмалар

ҳақидаги маълумотлар


Биринчи

ярим йиллик

учун жами


Июль


Август


Сентябрь


III чорак

учун жами


9 ой учун

жами



1


2


3


4


5


6


7


1


Ходимнинг даромади сифатида қаралмайдиган иш берувчининг харажатлари*

(шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация)


1 562 880


260 480


260 480


260 480


781 440


2 344 320


2


Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

(иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўловлар, юбилейга мукофот)


135 800 000


23 350 000


21 170 000


22 500 000


67 020 000


202 820 000


2.1


шу жумладан таътил пули


-


1 350 000


1 200 000


-


2 550 000


2 550 000


3


Мулкий даромадлар

(корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга тўланадиган ижара ҳақи, II чоракда тўланган дивидендлар)


16 500 000


300 000


300 000


300 000


900 000


17 400 000


4


Моддий наф тарзидаги даромадлар

(юбилейга совға, бухгалтер учун жарима)


800 000


-


-


1 302 400


1 302 400


2 102 400


5


Бошқа даромадлар

(қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск