Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит /

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.11.2015 й. 2730-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 19.10.2015 й. 92-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 19 ноябрда 2730-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2015 йил 19 октябрдаги

92-сон буйруғига

ИЛОВА



Вазирликлар, идоралар, корхоналар

ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон

Республикаси ташқарисига хизмат сафарига

юборилганда хизмат сафари харажатлари учун

маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон "Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2001 йил 27 июлдаги 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хизмат сафари харажатларига қуйидагилар киради:

суткалик харажатлар;

яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар;

транспорт харажатлари;

вакиллик харажатлари;

кўзда тутилмаган харажатлар;

мазкур Низомга мувофиқ қопланиши лозим бўлган хизмат сафарининг бошқа харажатлари.


2. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарларига юборилганда суткалик харажатлар ва яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар хорижий валютада мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ меъёрлар асосида тўланади.


3. Хизмат сафарига юбориладиган айрим тоифадаги шахсларга хорижий валютадаги суткалик харажатлар меъёрларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ белгиланадиган устамалар тўланади.



2-БОБ. СУТКАЛИК ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎЛАШ


4. Суткалик харажатлар хизмат сафаридаги ҳар бир кун, жумладан жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни учун, белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.

Жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш куни хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортида Ўзбекистон Республикаси чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади.

Ҳаво транспортида учиб кетилганда, агар хорижий давлатга етиб бориш санаси халқаро авиарейснинг Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан), жўнаб кетиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.

Ҳаво транспортида учиб келганда, агар Ўзбекистон Республикасига етиб келиш санаси халқаро авиарейснинг хорижий давлатининг аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда (авиачиптага асосан) қайтиб келиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.


5. Ходим икки ва ундан ортиқ хорижий давлатга хизмат сафарига юборилганда (жумладан транзит ҳолатида ҳам) бир хорижий давлатдан бошқа хорижий давлатга ўтиш куни учун суткалик харажатлар, ходим қайси хорижий давлатга ўтаётган бўлса, шу хорижий давлатнинг суткалик харажатлар меъёрларининг 100 фоизи миқдорида тўланади.


6. Мазкур Низомга 1-илованинг "Жойлашган мамлакат доирасида хизмат сафарига жўнатиладиган хорижий муассасалар ходимлари, шунингдек хорижга ишга юбориладиган ходимлар учун; хорижда 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўладиган ходимлар учун суткалик харажатлар меъёрлари" графасида белгиланган меъёрлар бўйича суткалик харажатлар тўлови:

хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг хориждаги ваколатхоналарининг ходимлари борган мамлакатлари ҳудудида хизмат сафарида бўлганларида;

хорижда узлуксиз 60 суткадан ортиқ (61-кундан бошлаб) хизмат сафарида бўлганларга нисбатан амалга оширилади.

Агарда юқорида кўрсатилган ходимлар хизмат сафари муддати давомида бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатга ўтса, уларга суткалик харажатлар белгиланган қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мазкур Низомга 1-илованинг "Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги мамлакатларга борувчилар учун суткалик харажатлар меъёрлари" графасида белгиланган меъёрлар бўйича хорижий валютада тўланади.


7. Хорижга хизмат сафарига борадиган ходимлар борадиган давлатларида қабул қилувчи томон ҳисобидан бепул овқат (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминланган ҳолларда суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган шахснинг шахсий эҳтиёжларини қоплашга бошқа харажатлар учун суткалик харажатлар меъёрининг 30 фоизи миқдорида тўланади.

Қабул қилувчи томон бепул овқатланишдан ташқари ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун маблағлар билан таъминлаган тақдирда жўнатувчи томон суткалик харажатларни (бошқа харажатларни) тўламайди.


8. Ўқувчилар, талабалар ва муддатли ҳарбий хизмат аскарлари ўқишга юборилганда таклиф қилувчи томон уларни овқатланиш (нонушта, тушлик, кечки овқат) билан таъминлаганда жўнатувчи томон суткалик харажатлар меъёрининг 15 фоизи миқдорида суткалик харажатлар (бошқа харажатлар) тўлайди.


9. Қабул қилувчи томон овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш учун берган маблағлар суммаси мазкур Низом билан белгиланган суткалик харажатлар меъёридан кам бўлса, хизмат сафаридан қайтиб келиб бўнак ҳисоботи топширилганида ташкилотнинг раҳбари қарори билан хизмат сафарига бориб келган ходимга тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда мазкур Низом 30-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ ортиқча пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда, қабул қилувчи томон тўлаб берган маблағлар ва Ўзбекистон Республикасида амалдаги суткалик харажатлар меъёрлари ўртасидаги тафовут суммаси қопланади.



3-БОБ. ЯШАШ УЧУН (ТУРАР ЖОЙ ИЖАРАСИ БЎЙИЧА)

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШГА МАБЛАҒЛАР ТЎЛАШ


10. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар мазкур Низомга 1-илованинг "Ходимларнинг турар жой ижараси бўйича харажатлари тўловининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача)" графасида белгиланган энг юқори меъёрлар ва мазкур Низомнинг 30-бандига асосан уларга ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшимча тўловлар билан, агарда улар раҳбар томонидан белгиланган бўлса, ушбу харажатлар кейинчалик тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши шарти билан белгиланган меъёрларнинг 100 фоизи миқдорида хорижий валютада тўланади.


11. Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатларнинг якуний ҳисоб-китоби хизмат сафарига юборилган шахс томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича, бироқ қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлмаган миқдорда, агар улар мазкур Низомнинг 30-бандига мувофиқ ташкилот раҳбари томонидан белгиланган бўлса, амалга оширилади.

Бунда яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар хизмат сафарининг айрим кунлари учун ортиқча харажатларни ҳисобга олмасдан, ҳар бир сутка учун тўланади.


12. Хизмат сафари харажатлари учун бўнак ҳисобланганида яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) қўшимча маблағлар ташкилот раҳбари қарори бўйича таклиф этувчи ташкилот, чет элдаги дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасалари томонидан тақдим этилган хизмат сафарига юборилган мамлакатдаги яшаш учун мақбул меҳмонхона нархлари бўйича маълумот ёхуд тасдиқланган меъёрлар доирасида меҳмонхоналар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумот асосида кўзда тутилади.


13. Мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) маблағлар мазкур мақсадлар учун белгиланган меъёрлардан қатъи назар, ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.

Суткалик харажатлар меъёрига устама олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Ҳукумат делегацияси таркибида кетаётган ходимларга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, белгиланган меъёрлардан қатъи назар, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) маблағлар бир кишилик меҳмонхона хонасининг қиймати бўйича ҳақиқий харажатлар миқдорида тўланади.


14. Суткалик харажатларга устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларга яшаш учун (турар жой

...
Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск