Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

ОТМда ўқишга ҳақ тўланганда солиқ чегирмаси тарзидаги имтиёзни қўллаш тартиби (СБХ, 44-сон, 2016 йил 1 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЎҚИШ УЧУН ТЎЛОВ:

ИМТИЁЗ БЕРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ


Куз келиши билан ўқиш учун тўлов мавзуси нафақат пуллик асосда олий ўқув юртларида таълим олувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари учун, балки ушбу имтиёзлар бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилиши юзасидан масъул бўлган корхоналарнинг бухгалтерлари учун ҳам жуда долзарб мавзуга айланади.

Жисмоний шахслар таълим учун тўлов тўлашда солиқ имтиёзи олишлари мумкинлигидан ҳамма хабардор деб ҳам бўлмайди. Ҳолбуки у 2010 йил 1 январдан фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга йўналтириладиган суммаларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш кўринишида жорий этилган.

Бугунги материалда "Norma Ekspert" мутахассислари жисмоний шахслар ва уларнинг фарзандлари олий ўқув юртида пуллик асосда таълим олганда имтиёзлар олиши вариантларини ҳамда тўлов усулига қараб солиқ чегирмасини ҳисобга олиш тартибини батафсил кўриб чиқдилар.



ШУНДАЙ ҲУҚУҚИНГИЗ БОР


Имтиёз Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун тўлов тўлайдиган жисмоний шахслар учун назарда тутилган. Улар таълим олиш учун йўналтирадиган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди). Имтиёз солиқ чегирмаси, яъни солиқ солинадиган даромадларни олий ўқув юртида ўқиш учун сарфланган маблағлар суммаларига камайтириш кўринишида қўлланади. Унинг қўлланиши махсус Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин - 2107-сон Низом) билан белгиланган.



АККРЕДИТАЦИЯЛАНМАГАНМИ - ЧЕГИРМА ЙЎҚ


Солиқ чегирмаси фақат Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов тўлашда берилади. Бундай олий ўқув юртлари деганда олий таълимнинг таълим дастурларини (бакалавриат ва магистратура) амалга оширадиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган, ўз устави ва Олий таълим тўғрисидаги низом (АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосида фаолият юритувчи юридик шахслар тушунилади.

Ўзбекистон олий ўқув юртлари белгиланган тартибда аттестациядан ўтишлари ва аккредитация олишлари керак. Уларда таълим олиш солиқ чегирмасини қўллаш имконини берадиган олий ўқув юртларининг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан шакллантирилади ва www.dtm.uz сайтида жойлаштирилган.



КИМЛАРГА ИМТИЁЗ БЕРИЛАДИ


Қуйидагилар имтиёз - солиқ чегирмасини қўллай оладилар:

q ота-оналар, бироқ фақат таълим олувчи 26 ёшга тўлгунга қадар. Бошқа қариндошлар (ака-укаси, опа-синглиси, амма-холаси, амаки-тоғаси, васийи ва б.) имтиёзни қўллай олмайдилар. Ушбу ёш чегарасидан ўтганда ота-оналар солиқ чегирмаси олиш ҳуқуқини йўқотадилар;

q ёши чекланмаган ҳолда таълим олувчининг ўзи. Яъни ўзининг солиқ солинадиган даромадлари ҳисобига таълим учун тўлов тўлайдиган талаба ёшидан қатъи назар имтиёзни қўллашга ҳақли.



ТЎЛОВ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ


Ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда имтиёз тақдим этилади:

ота-оналар ва (ёки) таълим олувчиларнинг ўз маблағлари (даромадлари);

тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган қарзлар.

Агар корхона олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартнома бўйича таълим учун тўловни кейинчалик ходимдан ушбу суммаларни ушлаб қолмаган ҳолда тўлаган бўлса, тўлов суммаси корхонанинг харажати ҳисобланади (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 11-банди). Бу ҳолда солиқ чегирмаси қўлланмайди.

Таълим учун тўлов усулига қ

...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск