язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.10.2003 й. 477-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 31 октябрдаги

477- сон қарорига

2-ИЛОВА



Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссия тузилади. Эксперт комиссия таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Бунда эксперт комиссия таркибига мажбурий тарзда тегишли ихтисосликлар бўйича мутахассислар киритилади.

Эксперт комиссия мажлислари камида ойига икки марта ўтказилади.


3. Фармацевтика фаолиятининг мазкур Низомга мувофиқ лицензияланадиган турлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш;

б) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари тайёрлаш;

в) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

г) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сифатини назорат қилиш;

д) дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш;

е) дори-дармон воситалари улгуржи сотиш;

ж) тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш;

з) доривор ўсимликлар, ҳайвонот ва минерал асосга эга бўлган хом ашёни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш.


4. Мазкур Низом 3-бандининг "а"-"ж" кичик бандларида кўрсатилган фармацевтика фаолияти турларини амалга оширишга лицензиялар фақат юридик шахсларга берилиши мумкин, бунда "б" и "д" кичик бандларида кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишга лицензия фақат дорихона муассасаларига берилади.

Мазкур Низом 3-бандининг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган фармацевтика фаолияти турларини амалга ошириш учун олинган лицензия лицензиатларга улар ишлаб чиқарган ва тайёрлаган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш ҳуқуқини беради.


5. Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.


6. Юридик ва жисмоний шахсларга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.

7. Юридик ёки жисмоний шахс томонидан фармацевтика фаолияти фақат лицензияда белгиланган фаолият тури (унинг бир қисми) бўйича амалга оширилиши мумкин.

Лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) мавжуд бўлган тақдирда лицензия бериш вақтида кўрсатиб ўтилган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) сонига қараб улардан ҳар бирининг жойлашга жойи кўрсатилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензиат қуйидагиларга мажбур:

фаолиятни фармацевтика тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш;

фаолиятни лицензияда кўрсатилган фаолият доирасида, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш;

лицензия талабгори лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга эга бўлиши;

лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан тегишли моддий-техник базадан, асбоб-ускуналардан ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сотиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

экология ва санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиш.

Дори-дармон воситаларини тайёрлашда лицензиат шунингдек дори-дармон воситаларини анализ қилиш учун ваколатли назорат-таҳлил лабораторияси билан шартнома тузишга мажбурдир.


9. Фармацевтика фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга, бошқа техника воситаларига ва ходимларга талаблар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами);

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;

юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (унинг бир қисми);

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси - юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси - жисмоний шахслар учун;

в) лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгоридаги мавжуд биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

д) мазкур Низом 9-банди талабларига мувофиқ моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;

е) Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органларининг мазкур Низом 3-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган фармацевтика фаолияти турларининг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.


11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссиясининг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Эксперт комиссия масъул котиби жойида бўлмаганлиги туфайли ҳужжатларнинг қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди. Эксперт комиссия масъул котиби вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шахс бажаради.


12. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


13. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


14. Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


15. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси улар олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.

Эксперт комиссия ўн беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссия хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун лицензияловчи орган эксперт комиссия илтимосига кўра ўз маблағлари ҳисобига:

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шароитларни жойларга чиқиб баҳолаш;

тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


16. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.

Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади, унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фармацевтика фаолияти тури (унинг бир қисми)нинг номи;

дорихона муассасаси мудири (раҳбари)нинг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) амалга ошириладиган манзил (манзиллар);

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

фармацевтика фаолияти хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар;

томонларнинг реквизитлари.

Лицензия қайта расмийлаштирилган ёки филиал очилган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши керак. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбари шахсан жавоб беради.


17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


18. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


19. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.

Эксперт комиссия тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган эксперт комиссия хулосаси асосида тўрт кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ

20. Юридик шахс - лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Жисмоний шахс - лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва амалдаги лицензиянинг асл нусхаси илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.


21. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


22. Лицензияловчи орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб киритилаётган ўзгартиришларни ҳисобга олган янги бланкада лицензияни расмийлаштиради ва амалдаги лицензия ўрнига беради. Айни вақтда лицензия битимига тегишли ўзгартиришлар расмийлаштирилади ва лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

24. Лицензия йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда унинг дубликати берилади. Дубликат олиш учун лицензиат лицензияловчи органга ариза ва лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилади, шунингдек лицензия берганлик учун ундириладиган тўлов суммасининг ярми миқдорида тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.



VI. ЛИЦЕНЗИЯ БИТИМИ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25. Лицензия битими талабларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.


26. Лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензиатдан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этишга мажбур бўлган муддатларни белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фармацевтика фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда юбориш.


27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


29. Лицензияловчи орган фармацевтика фаолиятининг ҳар бир турига лицензиялар реестрини алоҳида юритади.


30. Ҳар бир лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

юридик шахслар учун - ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахслар учун - лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорти маълумотлари, яшаш манзили, телефони;

б) лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс;

в) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

д) лицензияланадиган фаолият тури ва/ёки унинг бир қисми;

е) лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

ж) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

з) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси.

Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар тўлов асосида лицензияловчи органдан аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирма сифатида маълумот олишлари мумкин.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.


31. Лицензиялар реестридан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига маълумотлар текин берилади.



IХ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ


32. Фармацевтика фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

33. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

ИЛОВА



Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Лицензия талабгори - юридик ва жисмоний шахс

1.Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори хоҳишига кўра































2-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул шахси (эксперт комиссиясининг котиби) ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

ҳужжатларни қабул қилиш белгиланган кунда





























3-босқич



Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эксперт комиссияси

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

2. лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади.

1- ҳужжатлар олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида































4-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3.Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.

4. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

1-тегишли хулосалар олингандан кейин 5 кун (қайта тақдим этилганда 4 кун) мобайнида 

2,3,4- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида









































Лицензиат

Соғлиқни сақлаш вазирлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талаб-горига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилин-ганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай



































5-босқич

















Лицензия талабгори

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда
































6-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Расмийлаштирилган лицензия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиатга берилади.

- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин 3 кун муддатда