Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ томонидан пахта толасини сотиш ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.08.2016 й. 286-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 30 августдаги

286-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзпахтаэкспорт" АЖ томонидан пахта толасини

сотиш ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари

билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзпахтаэкспорт" АЖ (кейинги ўринларда харидор деб аталади) томонидан 2015 йил ҳосилидан бошлаб пахта толасини сотиш ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва механизмини белгилайди.

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2. Пахта тозалаш заводлари томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси етказиб берувчилар томонидан харидорга уни тузилган шартномаларга мувофиқ пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб берган ҳолда сотилади.

3. "Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахта толасини сотадиган ҳудудий филиаллари учун, умумий белгиланган солиқларнинг комиссионерлари - тўловчилари сифатида, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби қўлланилади.


4. Пахта толасининг етказиб берувчилари ва харидор ўртасида пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар ушбу Низом, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда икки томонлама шартномалар билан тартибга солинади.



II БОБ. ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ЮЗАСИДАН

БОШ БИТИМЛАР ВА ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


5. Календарь йил бошида етказиб берувчилар ва харидор ўртасида, етказиб берувчилар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар ўртасида тузилган контрактация шартномаларига биноан жорий йилда кутиладиган пахта хом ашёси ҳосилидан олинадиган пахта толасини харид қилиш юзасидан бош битимлар тузилади.


6. Бош битимда қуйидагилар белгиланади:

жаҳон бозорида кўп талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толасини ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;

пахта хом ашёси ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмларидан ва ғўза навларини жойлаштиришдан келиб чиққан ҳолда, кейинчалик пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига (кейинги ўринларда республика корхоналари деб аталади) экспорт қилиш ва сотиш учун терминалларга етказиб бериладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари;

жорий йилнинг сентябрь - декабрь ва келгуси йилнинг январь - август даврларида харидор томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажмлари бўйича шартномалар тузишнинг тахминий муддатлари.


7. Бош битимга мувофиқ:

амалдаги ғўза майдонларини ва кутилаётган ҳосилни апробация қилиш натижалари бўйича келгусида жорий йилнинг сентябрь - декабрь даврида экспорт қилиш ва республика корхоналарига сотиш учун пахта толасини терминалларга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;

пахта хом ашёсини жорий йилда йиғиб-териб олиш ва амалда тайёрлаш натижалари бўйича кейинчалик келгуси йилнинг январь - август даврида экспорт қилиш ва республика корхоналарига сотиш учун пахта толасини терминалларга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади.


8. Бош битимга мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажмлари, сортлари, типлари, класслари ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлар, ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқа жавобгарлик, баҳсли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.



III БОБ. ПАХТА ТОЛАСИГА НАРХЛАРНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


9. Етказиб берувчилар ва харидор ўртасидаги пахта толаси юзасидан ўзаро ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.


10. Келгусида экспортга ва республика корхоналарига сотиш учун етказиб берувчилар томонидан етказиб бериладиган пахта толаси учун нархлар, нетто массасига қайта ҳисобланган (улгуржи нархлар прейскурантида келтирилган формула бўйича) улгуржи нархлар прейскурантидан ҳамда етказиб берувчиларнинг (суғурта қилиш, етказиб бериш, тушириш ва пахта толасини терминалларда сақлаш, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақи бўйича харажатлардан) келиб чиққан ҳолда, CIP - пахта терминали шартлари бўйича аниқланади.

Бунда "Коттон Оутлук" бюллетенида эълон қилинадиган пахта толаси учун жаҳон нархлари амалда бўладиган даврларда ("А" индекси котировкаларининг ва унинг CFR - Узоқ Шарқ портларидаги шартларида Ўзбекистон компонентининг ўртача миқдори), пахта толасини сотишнинг тасдиқланган улгуржи прейскурант нархларидан паст бўлган даврларида пахта толасини сотиш ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланси доирасида амалга оширилади.

Пахта толаси учун тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан паст даражада бўлган жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, республика корхоналари учун пахта толасини сотишда пахта тозалаш заводлари, амалда юклаб жўнатиш кунида ҳақиқатда вужудга келган жаҳон нархларидан келиб чиқиб, қуйидаги: жаҳон нархи, чегиришни ҳисобга олган ҳолда 20/120 га кўпайтирилган формула бўйича 15 фоиз миқдоридаги чегиришни ҳисобга олган ҳолда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблайдилар.


11. Харидор томонидан экспортга сотиладиган пахта толаси учун нархлар эркин конвертация қилинадиган валютада, "А" индекси котировкаларининг ўртача миқдоридан ва унинг "Коттон Оутлук" бюллетенида эълон қилинадиган, CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида "Биринчи" навли, "Ўрта" классли, 4 типли, 36 кодли (базис нарх) пахта толасининг 1 тоннаси учун белгиланади. Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ коэффициентларни қўллаган ҳолда пахта толасининг бошқа сортлари, класслари, типлари ва кодлари учун нархлар аниқланади. Нархларни белгилаш тартиби, тўлаш ва етказиб бериш шартлари пахта толасини экспорт қилиш контрактларида белгиланади.

Бунда харидорнинг пахта толасини экспортга сотиш бўйича харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида терминалларда пахта толасини сақлаш, юклаб жўнатиш ва суғурта қилиш (шу жумладан фитосанитария сертификати берганлик ва республика ҳудудлари бўйича ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда воситачилик транспорт экспедиторлари учун тўлов) CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларини бажариш учун мўлжалланган, норматив муддатлар, белгиланган портлар доирасида портларда толани фумигация қилиш ва сақлаш харажатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг (кейинги ўринларда "Сифат" маркази деб аталади) пахта толасини сертификатлаш ва тарозида тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифларга биноан харажатлари;

пахта толасини декларация қилиш ва божхонада расмийлаштириш бўйича харажатлар;

банк харажатлари (кафолатлар, маблағлар ўтказилганлиги учун банкининг воситачилик ҳақи, юклаб жўнатиш ҳужжатларини текшириш учун ва бошқа харажатлар, шу жумладан банклар кредитлари бўйича фоизлар тўловига харажатлар), шунингдек етказиб берувчилардан харид қилинадиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилишга жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси қарз маблағларига харажатлар;

харидорнинг шартномавий нархнинг 1,0 фоиз миқдоридаги воситачилик ҳақи.

Пахта толаси экспорти бўйича харажатларни чегириш ҳар қайси нав, класс, тип ва код нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.


12. Харидор томонидан республика корхоналарига сотиладиган пахта толаси нархлари миллий валютада аниқланади, бунда "А" индекси котировкаларининг ва унинг Ўзбекистон компонентининг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда, "Коттон Оутлук" бюллетенида эълон қилинадиган CFR - Узоқ Шарқ портлари шартларида, пахта толасининг "Биринчи" сорти, "Ўрта" класси, 4-типи, 36-коди (базис нарх)нинг пахта толасининг 1 тоннаси учун, 15 фоиз миқдоридаги чегиришни ва харидорнинг шартномавий нархнинг 1,0 фоизи миқдоридаги воситачилик ҳақини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ушбу нархдан келиб чиқиб пахта толасининг бошқа сортлари, класслари, типлари ва кодлари нархлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ коэффициентларни қўллаган ҳолда аниқланади.

Бунда харидорнинг пахта толасини республика корхоналарига сотиш бўйича, харидорга вужудга келган ижобий тафовут ҳисобига қопланадиган харажатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

"Сифат" марказининг сертификатлаш ва тарозида тортиб кўриш бўйича харажатлари;

банкларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича харажатлари;

терминалларнинг, шу жумладан терминалларда пахта толасини суғурта қилиш бўйича харажатлари.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси билан биргаликда ҳар йили 1 августгача харидорнинг пахта толасини экспортга ва республика корхоналарига сотиш бўйича харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқилади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Экспорт бўйича айрим харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига олинган тежамлар суммаси харажатларнинг бошқа моддалари бўйича ортиқча харажатларни қоплашга йўналтирилади.


14. Пахта толасига нархлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги стандартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ тарзда белгиланади.


15. Ўртача толали пахта толаси учун "микронейер" кўрсаткичи миқдорлари юқори бўлганда ёки белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) паст бўлганда пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкалага мувофиқ I-II навлар пахта толасининг шартномавий нархидан чегириш қўлланади.


16. "А" индекси ва унинг "Коттон Оутлук" бюллетенида эълон қилинадиган Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ҳар кунлик миқдори харидор томонидан етказиб берувчиларга маълум қилинади.



IV БОБ. ЭКСПОРТГА СОТИШДА ПАХТА

ТОЛАСИНИ ЮКЛАБ ЖЎНАТИШ ВА УНИНГ

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Харидор ва етказиб берувчилар пахта толасини етказиб бериш юзасидан шартномаларда етказиб бериш шартларини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордаги олдиндан тўловни амалга оширган ҳолдаги ҳисоб-китоблар шаклини белгилайдилар.

Бунда харидор етказиб берувчилар билан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб юклаб жўнатилган пахта толаси учун тақдим этилган счёт-фактуралар ўрнига ўзаро узил-кесил ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширади.


18. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсининг қайта ишланишига кўра пахта толасини харидордан олинган билдиришномаларга ва етказиб берувчиларнинг топшириқномаларига мувофиқ терминалларга пахта толасини етказиб беришни амалга оширадилар.

Терминаллар, харидорнинг билдиришномалари мавжудлигидан қатъи назар, пахта тозалаш заводлари ишлаб чиқарган ва юклаб жўнатиш ҳужжатларига эга бўлган пахта толасининг ҳаммасини масъулиятли сақлашга қаршиликсиз қабул қилишни таъминлайдилар.

Харидор, хорижий харидорлар ва республика корхоналари ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ терминаллар пахта толасини харидорнинг юклаб жўнатиш йўриқномаларига мувофиқ юклаб жўнатишни амалга оширадилар.


19. Пахта тозалаш заводлари томонидан харидорнинг билдиришномаларисиз ёки билдиришномаларида кўрсатилган сифат кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган пахта толаси партияси терминал томонидан масъулиятли сақлаш тўғрисидаги далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда масъулиятли сақлашга қабул қилинади.

Харидор томонидан янги билдиришномалар ёзилган тақдирда етказиб берувчилар пахта толаси етказиб беришни пахта тозалаш заводларидан етказиб бериладиган ёки терминалларда масъулиятли сақлашда бўлган пахта толаси ҳажмларидан ушбу билдиришномалар ҳисобига амалга оширишлари мумкин. Муайян партияни масъулиятли сақлашдан ёзилган билдиришномаларга мувофиқ харидор мулкига қабул қилиб олишда етказиб берувчи ва терминал ўртасида қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади, унда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш санаси мазкур партияни харидор манзилига юклаб жўнатиш санаси ҳисобланади.

Масъулиятли сақлашда турган пахта толасини "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалларининг ёзма розилигисиз пахта терминаллари томонидан қайта расмийлаштиришга ва юклаб жўнатишга йўл қўйилмайди.

Шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчилар пахта толасини амалда юклаб жўнатиш санасидан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай терминалларга пахта толаси терминалга юклаб жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (қабул қилиш далолатномаси), транспорт юк хати, пахта тозалаш заводларининг счёт-сертификатлари ва "Сифат" марказининг мувофиқлик сертификатлари (текшириш далолатномаларини) амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонунчиликда белгиланган муддатларда харидор томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ тартибда белгиланган нарх бўйича миллий валютада тўлаш учун тақдим этадилар.

Хорижий харидорларга сотишда - пахта толаси ҳажмларини харидор мулкига қабул қилинганлигини тасдиқловчи пахта заводи ва терминалнинг вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилган сана пахта толасининг амалда юклаб жўнатилган санаси ҳисобланади.

Пахта толасининг сифати ва массаси "Сифат" маркази мувофиқлик сертификати (текшириш далолатномаси) бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакилини жалб этган ҳолда ҳал этилади. Сифат ва масса бўйича келишмовчиликларни тасдиқлашда улар билан боғлиқ бўлган барча қўшимча харажатлар "Сифат" маркази ҳисобига тегишли бўлади, етказиб берувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар эса ушбу пахта толаси партиясининг амалдаги сифати ва массаси асосида, далолатномалар кўриб чиқилгандан кейин 5 кун муддатда амалга оширилади.


20. Ҳар ойнинг 5-кунигача, етказиб берувчилар ва харидор ўртасида кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган счётлар асосида оралиқ таққослаш далолатномалари тузилади. Таққослаш амалда юклаб жўнатиш ва ўтган ой тўлови суммаси бўйича амалга оширилади.

Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ баҳсли масалалар бўйича томонларнинг эришилган аҳдлашуви ҳисобга олинади.


21. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугагандан кейин 30 кун мобайнида ўзаро таққослаш далолатномалари тузилади.

Ҳосил бўйича якуний ҳисоб-китоблар пахта толаси харидорга амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.

Харидор муайян йил ҳосилининг пахта толасини сотиш якунлари бўйича ҳамда тушган маблағларни ҳисобга олган ҳолда, келгусида кейинги йилнинг 31 октябригача бўлган муддатда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жаҳон нархлари ва ички нархлар ўртасидаги салбий тафовут суммасининг якуний ҳисобини чиқаради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Қопланиши зарур бўлган салбий тафовут суммасини ҳисоблашда, ушбу Низомнинг 12-бандини ва ушбу Низомда назарда тутилмаган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, харидорнинг чекланган харажатларининг ортиқча суммаси чегириб ташланади.


22. Харидор етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толасини сотиш юзасидан контрактлар бўйича тушган маблағлар, қарз маблағлари, шунингдек салбий тафовутни қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширади.


23. Харидор пахта толасини сотишни пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ амалга оширади.

Бунда пахта толаси учун жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида:

тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, ҳар чоракда ҳисоблаб чиқилган, харидорда вужудга келган ижобий тафовут суммаси, унинг харажатларини чегирган ҳолда, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича эса - ижобий тафовутнинг якуний суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоблар жамғармасига йўналтирилади. Ижобий тафовут суммасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан Жамғармага юкланган вазифаларни бажариш, шу жумладан пахта толасига тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст бўлган жаҳон нархлари амалда бўлган даврлардаги салбий тафовутни қоплаш ва пахтачилик фермер хўжаликларининг солиқ қарзини ёхуд хизмат кўрсатувчи корхоналар олдидаги кредиторлик қарзини, кейинчалик хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан ўз солиқ қарзини сўндириш учун йўналтирган ҳолда, сўндириш учун фойдаланилади;

тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст бўлган нархлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, харидорда унинг пахта толасини сотиш бўйича харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҳосил бўлган салбий тафовут суммасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси томонидан белгиланадиган тартибда, тугалланган контрактлар бўйича харидор тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида қопланади.



V БОБ. ПАХТА ТОЛАСИНИ РЕСПУБЛИКА

КОРХОНАЛАРИГА СОТИШ ТАРТИБИ


24. Пахта толасини республика корхоналарига сотиш, харидор орқали, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ ҳажмларда амалга оширилади.

25. Республика корхоналари ҳар йили 1 июлгача харидорга пахта толаси харид қилиш юзасидан буюртманома тақдим этадилар, унда жорий йилнинг сентябрь - декабрида ва кейинги йилнинг январь - августида пахта толаси харид қилиш учун - 1 декабргача пахта толаси ҳажмини, навларини, типларини ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда тақдим этадилар.

Харидор етказиб берувчилар билан тузиладиган бош битимда республика корхоналари буюртманомаларини тўлиқ ҳажмда ҳисобга олади ва уларни пахта толасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни прогнозлашда йиғиш ва ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.


26. Бош битимга мувофиқ ҳамда пахта толасини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг прогноз қилинаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, харидор пахта толаси етказиб бериш юзасидан сентябрь - декабрь ва январь - август даврлари учун республика корхоналари билан алоҳида-алоҳида контрактлар тузади.


27. Сотиб олинаётган пахта толаси учун республика корхоналари камида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга оширадилар, якуний ҳисоб-китобларни улар билан тузилган контрактларда назарда тутилган шартларда пахта толаси амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб 90 кун мобайнида бажарилади. Пахта толасининг қолган қиймати учун банк кафолати тақдим этилади ёки аккредитив очилади. Ҳисоб-китобларнинг ана шундай муддати харидор ва етказиб берувчилар ўртасида терминалларга етказиб берилган ва республика корхоналарига сотиладиган пахта толаси учун ҳам белгиланади.


28. Етказиб берувчилар билан якуний ҳисоб-китобларни харидор, сотилган пахта толаси учун республика корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъи назар, шартномаларга мувофиқ амалга оширадилар. Пахта толасини харидор томонидан терминалдан юклаб жўнатилган сана - республика корхоналарига сотишда амалда юклаб жўнатилган сана ҳисобланади.


29. Пахта толасини терминаллардан юклаб жўнатиш харидор томонидан юклаб жўнатиш йўриқномалари бўйича, харидор ва республика корхонаси ўртасида имзоланган контрактларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади. Бунда пахта толаси учун ҳисоб-китоблар, амалда юклаб жўнатилган кунда ҳосил бўлган жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ амалга оширилади.

Пахта толасига жаҳон нархларининг амалда бўлиш даврларида:

тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, ҳар чоракда ҳисоблаб чиқилган, харидорда вужудга келган ижобий тафовут суммаси, унинг харажатларини чегирган ҳолда, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича эса - ижобий тафовутнинг якуний суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармасига йўналтирилади. Ижобий тафовут суммасидан ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ фойдаланилади;

тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан паст нархлар, етказиб берувчиларнинг харажатларини, харидорда унинг пахта толасини сотиш бўйича харажатларини ҳисобга олган ҳолда, салбий тафовут суммаси, пахта толасини сотиш бўйича чиқимларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси томонидан белгиланадиган тартибда, тугалланган контрактлар бўйича харидор тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида қопланади.


30. Республика корхонаси юклаб жўнатилган пахта толаси партияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганда, ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган муддатларга риоя қилмаганда ушбу корхонага бундан кейин пахта толасини юклаб жўнатиш қарзлар тўлиқ тўланмагунгача тўхтатиб турилади.


31. Республика корхоналари томонидан харидордан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайтадан сотилмайди.



VI БОБ. "ЎЗПАХТАСАНОАТ" АЖнинг ҲУДУДИЙ

ФИЛИАЛЛАРИ ТОМОНИДАН ПАХТА ТОЛАСИНИ

СОТИШДАН ОЛИНГАН МАБЛАҒЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ


32. Харидордан пахта толаси учун етказиб берувчиларга тушган маблағлардан қуйидагилар учун фойдаланилади:

ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган тартибда амалда юклаб жўнатиш вақтида амалда бўлган прейскурантдаги улгуржи нархлар бўйича пахта тозалаш заводлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, давлат мақсадли жамғармаларидан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасидан қарзларни тўлаш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақлари миқдорида ўз харажатларини қоплаш;

пахта толасини терминалларга етказиб бериш, уни тушириб олиш ва терминаллар томонидан қабул қилиб олиш, етказиб берувчилар ва харидорнинг вакиллари (терминаллар) ўртасида қабул қилиш-топшириш ҳужжатларини расмийлаштиргунгача сақлаш ва суғурта қилиш харажатларини қоплаш.


33. Пахта толасининг прейскурантдаги улгуржи нархлар бўйича қиймати қуйидагиларга тақсимланади:

пахта етиштирувчи хўжаликларга пахта хом ашёси қийматини тўлаш учун ажратилган кредитни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб рақамларига етказиб берувчилар ўтказадиган маблағлар;

пахта тозалаш заводлари харажатларини қоплаш учун пахта тозалаш заводлари ҳисоб рақамларига ўтказиладиган маблағлар.



VII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Томонларнинг ушбу Низомдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш юзасидан жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.






Низомга

1-ИЛОВА



"Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзпахтасаноат"

АЖнинг ҳудудий филиаллари ўртасида пахта

толаси учун ҳисоб-китобларни ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбир


Масъуллар


Муддатлари

I босқич

       

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш юзасидан пахта тозалаш заводлари билан шартнома тузадилар.

       


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, пахта тозалаш заводлари


Календарь йил бошида









II босқич

        

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, пахта толасини юклаш, ғарамлаш ва сақлаш юзасидан пахта терминаллари билан шартнома тузадилар.

         


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Пахта мавсуми бошида, йил бошида









III босқич

        

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари миқдорларини, типларини, сортларини ва муддатларини аниқлаган ҳолда пахта толасини етказиб бериш юзасидан "Ўзпахтаэкспорт" АЖ билан шартнома тузадилар.

         


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Календарь йил бошида









IV босқич

         

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ пахта терминаллари билан пахта толасини юклаб жўнатиш, пахта толасини бўш омборга жўнатишда - пахта толасини ғарамлаш ва сақлаш юзасидан шартнома тузади.

         


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, пахта терминаллари


Календарь йил бошида









V босқич

          

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ республика корхоналари ва хорижий харидорлар билан пахта толаси сотиш бўйича контрактлар тузади.

         


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Ўтказилган пахта ярмаркаси якунлари бўйича ва йил мобайнида









VI босқич

          

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ етказиб беришга мўлжалланган пахта толаси учун, харидордан олдиндан тўловни олгандан ва валюта тушуми сотилгандан кейин, тузилган контрактларда белгиланган миқдорда "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалларига олдиндан тўловни амалга оширади.

Маблағларнинг қолган қисми харидордан тўлов олингандан ва валюта тушуми сотилгандан кейин "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан "Ўзпахтаэкспорт" АЖга амалда юклаб жўнатилган кундан бошлаб қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади.

           


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Шартномалар тузилгандан ва харидорлардан олдиндан тўлов олингандан кейин









VII босқич

         

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ тузилган шартномага мувофиқ пахта терминалларига пахта толасини етказиб бериш юзасидан хабарномани "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалларига юборади.

        


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Олдиндан тўлов олингандан кейин









VIII босқич

        

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари хабарнома олингандан кейин пахта терминалларига пахта толасини юклаб жўнатиш юзасидан пахта тозалаш заводларига топшириқномалар юборади.

          


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, пахта тозалаш заводлари


Хабарнома олингандан кейин









IX босқич

          

Пахта тозалаш заводлари томонидан пахта хом ашёсининг қайта ишланишига ва пахта толаси партияларининг юклаб жўнатишга тайёрлигига кўра "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари уни пахта терминалларига етказиб беришни амалга оширадилар. Бунда:

"Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг хабарномаларисиз етказиб берилган пахта толаси, масъулиятли сақлаш тўғрисидаги далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда пахта терминаллари томонидан масъулиятли сақлашга қабул қилиб олинади;

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари топшириқномалари бўйича пахта тозалаш заводлари томонидан юклаб жўнатилган ва уларга "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг хабарномаларига мувофиқ етказиб берилган пахта толаси пахта терминаллари томонидан, қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштирган ҳолда, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ мулкига қабул қилинади;

"Ўзпахтасаноат" АЖ пахта терминалларидаги пахта толасини масъулиятли сақлашдан "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг мулкига етказиб беришни, бериш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштирган ҳолда, "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг хабарномалари ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари топшириқномалари асосида амалга ошириши мумкин.

Масъулиятли сақлашдаги пахта толасини "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалларининг ёзма розилигисиз пахта терминаллари томонидан қайта расмийлаштиришга ва юклаб жўнатишга йўл қўйилмайди.

            


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахта тозалаш заводлари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг пахта терминаллари


"Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг олинган хабарномаларига ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг топшириқномаларига мувофиқ









X босқич

         

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ пахта терминалларидан пахта толасини республика корхоналарига ва хорижий харидорларга юклаб жўнатишни амалга оширади.

         


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, пахта терминаллари


Тўлов амалга оширилгандан кейин









XI босқич

          

Пахта тозалаш заводлари "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалларига юклаб жўнатилган ("Ўзпахтаэкспорт" АЖ мулкига берилган) пахта толаси юзасидан счёт-фактураларни берадилар.

       


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, пахта тозалаш заводлари


Контрактда белгиланган муддатларда









XII босқич

       

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари пахта тозалаш заводларининг олинган счёт-фактуралари асосида "Ўзпахтаэкспорт" АЖга счёт-фактураларни берадилар.

         


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Ҳар ойда, лекин ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай









XIII босқич

        

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади (амалга оширилган олдиндан тўлов суммасини ҳисобга олган ҳолда).

          


"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари


Юклаб жўнатилгандан кейин 90 кун мобайнида









XIV босқич

         

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ ва "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳар ойда юклаб жўнатилган пахта толаси қийматини ва тўланган суммаларни ўзаро таққослашни амалга оширадилар.

          


"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ


Ҳар ойда



Низомга

2-ИЛОВА



Пахта толаси нархларини сортлари

ва класслари бўйича қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

(база - "Биринчи" сорт, "Ўрта" классли)

I сорт

(Биринчи)


Олий

1,050


II сорт

(Иккинчи)


Олий

1,020


Яхши


1,040



Яхши

0,990


Ўрта


1,000



Ўрта

0,955


Оддий


0,965



Оддий

0,920


Ифлос


0,925



Ифлос

0,880

        

      






III сорт

(Учинчи)


Олий

0,990


IV сорт

(Тўртинчи)


Олий

0,950


Яхши


0,965



Яхши

0,850


Ўрта


0,930



Ўрта

0,800


Оддий


0,885



Оддий

0,750


Ифлос


0,840



Ифлос

0,700

       

    








V сорт

(Бешинчи)


Олий

0,750






Яхши


0,650






Ўрта


0,550






Оддий


0,500






Ифлос


0,450



Пахта толаси нархларини типлари

ва кодлари бўйича қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ


Узун толали

Тола типи


1

2

3

Узунлиги (дюйм)


1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Коди


43

42

41

40

39

38

Коэффициенти


1,6080

1,4699

1,4008

1,2331

1,1147

Ўрта толали

Тола типи


1

2

3

Узунлиги (дюйм)


1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Коди


43

42

41

40

39

38

Коэффициенти


1,0956

1,0765

1,0574

1,0383

1,0191

      

Тола типи


4

5

6

Узунлиги (дюйм)


1,5/32

1,1/8

1,3/32

1,1/16

1,1/32

Коди


37

36

35

34

33

Коэффициенти


1,0000

0,9865

0,9737

0,9618

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 сентябрь, 36-сон, 413-модда































Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск