язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2016 й. 299-сон "Савдонинг баъзи шаклларини амалга ошириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2016 й.

N 299



САВДОНИНГ БАЪЗИ ШАКЛЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 июндаги 185-сон ва "Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 15 сентябрдаги

299-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги низомда:


а) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Шартномага сотиб олувчи (буюртмачи) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ҳамда товарларни улгуржи ва кичик партиялар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотномасини илова қилиш талаб этилмайди";


б) 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "турғун савдо шохобчалари" сўзларидан кейин "ёки кўчма савдо объектлари" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Юридик шахслар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "савдо шохобчаларида" сўзларидан кейин "ва турғун савдо объектларида" сўзлари қўшилсин;


в) 31-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Товарларни электрон тижорат шаклида сотишда иш жойларидан ташқарида тарозилардан ва бошқа ўлчов приборларидан фойдаланишга йўл қўйилади";


б) 21-банднинг иккинчи хатбошидаги "савдо шохобчаларида" сўзларидан кейин "ва кўчма савдо объектларида" сўзлари қўшилсин;


в) 50-банднинг тўртинчи хатбошига "нон ва нон-булка маҳсулотларини электрон тижорат шаклида сотиш ҳолатлари бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


г) 86-бандга "картошка ва мева-сабзавот товарларини электрон тижорат шаклида сотиш бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда):


а) Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:


1-бандда:

биринчи хатбошидаги "кейинги ўринларда турғун шохобчаларини" сўзларидан кейин "ёки турғун савдо объектини" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "турғун шохобча" сўзларидан кейин "ёки турғун савдо объекти" сўзлари қўшилсин;


4-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"номидаги, жойлашган жойида (почта манзилида)ги, турғун шохобчанинг ёки турғун савдо объектининг жойлашишидаги ёхуд юридик шахснинг тугатилгани, шунингдек фамилияси, исми, отасининг исми ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки турғун шохобча жойлашиши, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш";


5-бандда:

биринчи хатбошидаги "турғун шохобча" сўзларидан кейин "ёки кўчма савдо объекти" сўзлари қўшилсин;


"а" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "турғун шохобча" сўзларидан кейин "ёки турғун савдонинг режалаштирилаётган жойи" сўзлари қўшилсин;


"г" кичик бандидаги "(бинонинг ижараси шартномаси, ордер ва ҳ. к.)" сўзларидан кейин "ёки турғун савдонинг режалаштирилаётган жойи схемаси" сўзлари қўшилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошидаги "турғун шохобча" сўзларидан кейин "ёхуд турғун савдо объекти" сўзлари қўшилсин;


"а" ва "г" кичик бандларига "ёки турғун савдо объектини" сўзлари қўшилсин;


"в" кичик бандидаги "турғун шохобчасига" сўзларидан кейин "ёки кўчма савдога рухсатноманинг нусхаси" сўзлари қўшилсин;


26-банднинг иккинчи хатбошидаги "турғун шохобча" сўзларидан кейин "ёки кўчма савдо объекти" сўзлари қўшилсин;


28-банднинг "б" кичик бандидаги "ушбу турғун шохобча учун" сўзларидан кейин "ёки кўчма савдо объекти учун" сўзлари қўшилсин;


б) Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхатининг 2-бандидаги "г" кичик банд чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 сентябрь, 37-сон, 434-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 9-сон, 85-модда