язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2016 й. ПҚ-2601-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2016 й.

N ПҚ-2601



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг Умумдавлат классификаторини давлат бошқаруви органлари фаолиятида қўллашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 19 сентябрдаги

ПҚ-2601-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли қарори билан тасдиқланган уй-жой мулкдорлари ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-илованинг 7-позициясидаги "Фаолият тури ХХТУТ код" чиқариб ташлансин;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 майдаги ПҚ-605-сонли қарор билан тасдиқланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-иловасидаги "ХХТУТ" қисқартмаси "ИФТУК" қисқартмаси билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 19 сентябрдаги

ПҚ-2601-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сонли қарори 1-банди ва 1-иловаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори 36-иловасининг 19-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 сентябрь, 38-сон, 445-модда