ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 28.09.2020 й. 593-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банднинг олдинги таҳрири


15. "Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексанинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси. (ЎзР ВМ 28.03.2020 й. 187-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 28.03.2020 й. 187-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. "Саховат" интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари (кейинги ўринларда васийликка олинувчилар деб аталади) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади. (ЎзР ВМ 04.09.2019 й. 729-сон Қарори таҳриридаги банд)



11-банднинг олдинги таҳрири


11. "Саховат" интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари қабул қилинади. (ЎзР ВМ 04.09.2019 й. 729-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



15-банднинг олдинги таҳрири


15. "Саховат" интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси; (ЎзР ВМ 04.09.2019 й. 729-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг паспорти нусхаси;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар; (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

туман (шаҳар) ҳокимининг ёлғиз шахс сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

пенсионер гувоҳномасининг нусхаси, мавжуд бўлса;

"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати.

"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг ногиронлиги аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.




ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қароридан олдинги таҳрири



48-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда "Саховат" интернат уйларига ҳар ойда Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига хайрия эҳсонлари тарзида тушган маблағларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараварини товарлар харид қилиш ва хизматларга доир кечиктириб бўлмайдиган харажатларни корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўлаш учун (Ғазначилик органларида уларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини ҳисобга олмасдан) улар учун тижорат банкларида очиладиган карточка ҳисоб рақамларига ўтказишга рухсат берилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 04.09.2019 й. 729-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Саховат" кексалар ва ногиронлар интернат уйларини (кейинги ўринларда "Саховат" интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. "Саховат" интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қиладилар. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



4-банднинг олдинги таҳрири


4. "Саховат" интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. "Саховат" интернат уйларини тугатишда васийликка олинганларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа "Саховат" интернат уйларига ўтказиш таъминланади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. "Саховат" интернат уйлари уставлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



7-банднинг олдинги таҳрири


7. "Саховат" интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-банднинг олдинги таҳрири


8. "Саховат" интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



14-банднинг олдинги таҳрири


14. "Саховат" интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.

"Саховат" интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳа??онийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасига юкланади.

(ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси; (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳар чоракда "Саховат" интернат уйларининг васийликка олинганлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этадилар. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



27-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси рухсати билан; (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



28-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Маълумотномаларни бериш тартиби ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



34-банднинг олдинги таҳрири


34. "Саховат" интернат уйларида психологик таъминот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



42-банднинг олдинги таҳрири


42. "Саховат" интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. "Саховат" интернат уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. "Саховат" интернат уйларидаги ўринлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиб, санитария-гигиена нормаларига мажбурий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.



12-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳар қандай руҳий касалликлар.



13-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


таносил касалликлари, ОИВ ю??анлар.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. "Саховат" интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармаларининг буйруғи асосида амалга оширилади.

"Саховат" интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳа??онийлиги юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бош бошқармаларига юкланади.



15-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази директори номига берилган аризаси;



15-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Васийликка олинганларни озиқ-овқат билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.

Васийликка олинганларни кийим-бош, пойабзал, бошқа буюмлар ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари ҳар чоракда "Саховат" интернат уйларининг васийликка олинганлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этадилар.



27-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг рухсати билан;



34-банднинг олдинги таҳрири


34. "Саховат" интернат уйларида психологик таъминот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.



42-банднинг олдинги таҳрири


42. "Саховат" интернат уйига бевосита раҳбарликни тегишли олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директор лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.












































Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск