язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Соғлиқни сақлаш вазирининг 27.10.2016 й. 69-сон "Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг 6-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.11.2016 й. 2785-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.2016 й.

N 2785-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

27.10.2016 й.

N 69


БУЙРУҒИ



Ёлғиз кексалар ва ногиронларни

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари

учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват"

интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг

6-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сон "Мурувват" ногирон болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сон буйруғи (рўйхат рақами 2785, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А. Алимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 7 ноябрь, 44-сон, 515-модда