ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.07.2016 й. 13-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2016 й.

N 13



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларининг янги тўпламини нашрга тайёрлашда масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. "Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида"ги 1997 йил 22 августдаги 12-сонли қарори:


1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тергов органлари ва судларга тушунтирилсинки, гаров тариқасидаги эҳтиёт чораси (ЖПК 249-моддаси), айбланувчи (судланувчи)ни жамиятдан ажратмаган ҳолда унга юклатилган мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи самарали восита бўлиб, у пул маблағи ёки қимматбаҳо буюмларни дастлабки тергов органи ёки суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари депозит ҳисоб рақамига топширишдан иборат. Шунга кўра, тергов органлари, судлар ишнинг муайян ҳолатлари ва айбланувчи (судланувчи)нинг шахсини инобатга олган ҳолда унга нисбатан гаров тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги масалани муҳокама этишлари ҳамда айбланувчи (судланувчи)га шахсан ўзи ёки қариндошлари, шунингдек бошқа фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан гаровга нарса қўйиш ҳуқуқини тушунтиришлари лозим";


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тушунтирилсинки, ЖПК 434-моддасига мувофиқ, судланувчининг шахсини аниқлашда, суд мажлиси баённомасида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойидан ташқари, шахсига дахлдор бошқа, жумладан, судланганлиги, давлат мукофоти ёки фахрий унвонлари борлиги, саломатлиги тўғрисидаги ва ҳ.к. маълумотлар ҳам акс эттирилиши лозим";


қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 439-моддасига мувофиқ, суд тергови давлат айбловчиси томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилиши билан бошланади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасига тегишли ёзув киритилиши лозим".


ўзбек тили матнининг 4-банди биринчи хатбошисидаги:

"далилий ашёларни" сўзлари "ашёвий далилларни" сўзларига алмаштирилсин;


ўзбек тили матнининг 5-банди биринчи хатбошисидаги:

"далилий ашёларни" сўзлари "ашёвий далилларни" сўзларига алмаштирилсин;


ўзбек тили матнининг 6-бандидаги:

"далилий ашёларни" сўзлари "ашёвий далилларни" сўзларига алмаштирилсин;


19-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Иш судья томонидан якка тартибда кўрилганда мулоҳазалар судья томонидан кўриб чиқилиши лозим".


2. "Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида"ги 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли қарори:


рус тили матнининг 3-банди биринчи хатбошисидаги "попечители" сўзи чиқарилсин;


6-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноятга дахлдор бўлмаганлиги, шунингдек шахснинг ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилаётганда, суд ЖПК 283-моддаси 2-қисми ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги "Суд ҳукми тўғрисида"ги 7-сонли қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисига биноан фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад этади".


8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Жиноят объекти бўлган мулк қийматини аниқлашда унинг эгаси томонидан харид қилиниши ҳолатларидан, жиноят содир этилган вақтдаги давлат чакана нархидан, бозор ёки комиссион нархлардан келиб чиқиш лозим. Мулк қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганда, у эксперт хулосасига кўра белгиланади";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплашга оид масалани ҳал қилишда судлар моддий зарар тўлиқ ҳажмда қопланиши шартлиги ҳақидаги ФК 985-моддаси талабларидан келиб чиқишлари лозим.

Суд зарар етказган шахснинг талабига биноан қопланадиган зарар миқдорини фақат ФК 1012-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда камайтириши мумкин".


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хатланган мол-мулкнинг ўзлаштирилганлиги, растрата қилинганлиги, яширилганлиги, нобуд қилинганлиги ёки шикастланганлиги аниқланса, суд прокуратура органлари олдига ушбу мол-мулк ишониб топширилган шахсни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш масаласини қўйиши лозим (ЖК 233-моддаси)".


3. "Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида"ги 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли қарори:


8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда анча миқдорда олиш ёки ўтказиш, башарти қилмиш шундай ҳаракатларни анча миқдорда содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида содир этилса, ЖК 177-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарликка сабаб бўлади";


11-банди чиқарилсин.


4. "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2000 йил 15 сентябрдаги 23-сонли қарори:


1.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий жиноятларнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари (Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматининг давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси), Миллий хавфсизлик хизмати, бошқа вазирлик ва идораларнинг ҳарбий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари, шунингдек, уларда ҳарбий йиғинларни ўтаётган шахслар бўла оладилар".


ўзбек тили матнининг 4.5-бандидаги "жиддий зарар" сўзлари "жиддий зиён" сўзларига алмаштирилсин;


ўзбек тили матнининг 4.5-банди бешинчи хатбошисидагиқув отишмаларнинг" сўзлари "ўқ отиш машғулотларининг" сўзларига алмаштирилсин.


5. "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди.

Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозим".


10-бандидаги "жиноий жавобгарликдан ва жазодан" сўзлари "жиноий жавобгарликдан ёки жазодан" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандининг биринчи хатбошисидаги "энг оғир жазо муддати ёки миқдори" сўзлари "ҳар қандай жазо турининг энг юқори муддати ёки миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандининг иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай ҳолда қамоқ жазосининг энг кам муддати бир ойдан камроқ бўлиши мумкин бўлиб, бироқ олти ойдан, вояга етмаган шахсларга нисбатан эса, уч ойдан ошмаслиги керак";


25-банддан кейин қуйидаги номдаги янги бўлим билан тўлдирилсин:


"Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони қўллаш бўйича";


25-1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда яшаш жойи деганда, маҳкумнинг доимий яшаш жойидаги уйлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар, бошқа иморатлардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар ва бошқа турар жойлар тушунилиши лозим (Уй-жой кодекси 10-моддаси)";


25-5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25-5. Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган ёки суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди";


26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилади";


27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо:

олти ойдан йигирма йилгача бўлган муддатга, ЖК 60-моддасида назарда тутилган тартибда эса, - йигирма беш йилгача бўлган муддатга;

вояга етмаганларга нисбатан - олти ойдан ўн йилгача бўлган муддатга, ЖК 86-моддасида назарда тутилган тартибда эса, - ўн беш йилгача бўлган муддатга;

ЖК 44-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда жарима тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида, - уч йилдан кўп бўлмаган муддатга;

ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони алмаштириш тартибида, - олти ойдан камроқ муддатга тайинланиши мумкин.

Узоқ муддатли (йигирма йилдан ортиқ, лекин йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо фақат икки турдаги жиноят - жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (ЖК 155-модданинг учинчи қисми) учун тайинланиши мумкин. Бунда қонун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланишини истисно этади";


55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги узил-кесил жазо муддати йигирма беш йилдан, вояга етмаганларга - ўн беш йилдан, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ҳамда аёлларга нисбатан эса - ўн уч йил тўрт ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас".


6. "Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги"ги 2011 йил 25 ноябрдаги 9-сонли қарори:


ўзбек тили матнининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикасига эркин келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлиб, қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби қуйидагилар билан тартибга солинади:

1999 йил 20 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Қонун (бундан буён Қонун);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши Тартиби" (бундан буён-фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган "Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартиби" (бундан буён - хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби);

бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан";


2-банди иккинчи-учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибининг эҳтиётсизлик оқибатида (масалан, ориентирни йўқотиш оқибатида), ноиложликдан (масалан, табиий офат ёки техноген хусусиятга эга ҳодиса, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид этиш оқибатида) ёки шахснинг эркига боғлиқ бўлмаган ҳолларда (масалан, унинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланган ҳолда) бузилиши мазкур жиноят таркибини ташкил этмайди.

Сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ЖК 223-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилмайдилар";


ўзбек тили матнининг 4-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш учун (кириш, транзит) виза ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби II бўлимида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар";


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - амалдаги паспорт (дипломатик паспорт), унда чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикери (бундан буён- стикер) мавжудлиги, чет эл давлатига кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатлар бундан мустасно), амалдаги йўл ҳужжати (чипта), божхона органи мансабдор шахси белгиси қўйилган божхона декларацияси ва фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I, II бўлимларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - амалдаги миллий паспорт (дипломатик паспорт), шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш-чиқиш учун виза, амалдаги йўл ҳужжати (чипта), божхона органи мансабдор шахси белгиси қўйилган божхона декларацияси ва хорижий фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I, III бўлимларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ кириш-чиқиш учун визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиши учун стикер расмийлаштирилиши талаб этилмайди (фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I бўлими 2-банди). Бироқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда муайян тоифадаги фуқароларнинг (масалан, ҳарбий хизматчилар, давлат сири бўлган маълумотлардан хабардор шахслар ва ҳ.к.ларнинг) чет элга чиқиши учун хорижий давлат билан визасиз режим мавжудлигидан қатъи назар, бошқача тартиб белгиланиши мумкин (фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I бўлими 3-банди, III бўлими "а" банди). Бинобарин, мазкур тоифадаги шахсларнинг стикер расмийлаштирилиши талаб этилмайдиган хорижий давлатларга махсус рухсатсиз чиқиши уларнинг ЖК 223-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади";


7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Фуқаролар кириш-чиқиш Тартиби I бўлими 7-бандига мувофиқ ЖК 223-моддаси бўйича жавобгарлик фақат стикер расмийлаштирилмаган ҳолда ёки амал қилиш муддати ўтган стикер билан Ўзбекистон Республикасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари талаб этилмайдиган ҳар қандай хорижий давлатдан бошқа, кириш визаси расмийлаштирилиши талаб этиладиган хорижий давлатга кирган ҳолларда келиб чиқади.

Шу билан бирга, фуқаролар кириш-чиқиш Тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлат ҳудудида бўлиши муддати чегараси белгиланмаганлиги сабабли, уларнинг хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган муддатлардан ортиқ бўлишлари маъмурий (МЖТК 226-моддаси) ёки жиноий (ЖК 223-моддаси) жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди";


10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 223-моддаси иккинчи қисмининг "г" бандида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиб, фақат хорижий мамлакатларга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар бўла оладилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ 2142-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари)".


7. "Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2012 йил 13 декабрдаги 17-сонли қарори:


2-банди "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) жиноят қуроллари - жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек, бевосита жиноят содир этиш жараёнида жиноий мақсадга эришиш учун фойдаланилган мол-мулк, нарсалар (масалан, одам ўлдириш қуроллари, қимматликларни талон-торож қилиш ёки эгаллашда восита бўлган нарсалар, ўқотар қурол, браконьерлик қуроллари - қопқонлар, тўрлар, сохта ҳужжат ваҳ.к.) ёки транспорт воситалари";


2-банди "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ўзида жиноят изларини сақлаб қолган нарсалар (масалан, қон излари мавжуд ёки жиноят содир этилиши жараёнида шикастланган кийим, нарсалар, шу жумладан, ўқ отилиши ёки портлаш натижасида шикастланган нарсалар, бармоқ, қўл, оёқ, пойабзал, транспорт, бузиш қуролларининг излари ва ҳ.к.)";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шуни назарда тутиш лозимки, ашёвий далилларни олиш усуллари қонунда қатъий белгиланган. ЖПК 205-моддасига кўра, ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан (ҳодиса содир бўлган ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш пайтида) олиниши ёинки суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ЖПК 198-202-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳимоячи ёхуд бошқа шахслар (фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар мансабдор шахслари) томонидан тақдим этилиши мумкин";


9-банди қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот сақлаш воситалари (телефон аппаратлари, хотира карталари ва ҳ.к.), улардаги қонун билан тақиқланмаган маълумотлардан нусха кўчирилиб, мазкур маълумотлар эгаси ёки унинг вакилига берилгандан кейин йўқ қилиниши лозим";

9-бандининг саккизинчи-тўққизинчи хатбошилари тегишлича тўққизинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, баъзи ҳолларда айрим қилмишлар, масалан, контрабанда, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш, одам ўғирлаш ва ҳ.к. учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслар жиноят содир этишда фойдаланган автомашиналар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари (контейнерлар) жиноят қуроли деб эътироф этилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ушбу транспорт воситаларини жиноят қуроли деб эътироф этиш учун транспорт воситасидан, фақат улов сифатида эмас (масалан, айбдор томонидан қонунга хилоф равишда балиқчилик жинояти қармоқлар ва тўрлардан фойдаланилган ҳолда содир этилган бўлиб, автомобилдан фақат улов сифатида фойдаланилган бўлса), балки, қасддан жиноят содир этишда айнан қурол сифатида фойдаланилганлиги сўзсиз аниқланган бўлиши зарур (масалан, талон-торож жиноятини содир этишда ўғирланган катта ҳажмдаги товарлар автомобилда олиб чиқиб кетилган, товар ёки бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёхуд божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган бўлса)".


8. "Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сонли қарори:


1-банди биринчи хатбошисидаги "Божхона кодексининг 3-моддаси" сўзлари "Божхона кодексининг 5-моддаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қонун божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик турини божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товар ёки бошқа қимматликлар миқдори билан боғлаган бўлиб, бу миқдор уларнинг ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Товар ёки бошқа қимматликларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан кўп миқдоргача ўтказганлик учун ҳар доим, шахс айнан шундай ҳуқуқбузарлик учун бир йил давомида бир неча марта маъмурий жавобгарликка тортилганлигидан қатъи назар, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда - ЖК) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227-21-моддаси, 227-22-моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.

ЖК 182-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахс товар ёки бошқа қимматликларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар, келиб чиқади. Бунда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг "б", "в" ва "г" бандлари бўйича жиноий жавобгарлик фақат божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда бузилган ҳолдагина келиб чиқади";


4-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"божхона чегарасидан ўтказилаётган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, валюта қимматликлари ва бошқа қимматли қоғозлар";


4-банди тўртинчи хатбошисидаги "БК 7-моддаси" сўзлари "БК 13-моддаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банди биринчи хатбошисидаги "ва транспорт воситаларини" сўзлари "ёки бошқа қимматликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандидаги "одам танасида" сўзлари "одам, ҳайвон танасида ва ҳ.к." сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан амалдаги йўли билан фойдаланиш деганда, жумладан, божхона органларига қуйидагиларни тақдим этиш тушунилиши лозим:

била туриб қалбаки ҳужжатларни;

била туриб ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни;

қонунга хилоф равишда олинган ёки бошқа товарларга тегиши ҳужжатлари;

ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни;

қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва БК 197-моддасида назарда тутилган бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш.

Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 18-19-моддалари). Шундан келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас";


9-банди иккинчи ва учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб товарларни божхона чегарасидан ўтказиш деганда, божхона декларациясида ёки декларациялашнинг бошқа белгиланган шаклида товарлар (номланиши, сифати ва хусусиятларини ўзида акс эттирувчи маълумотлар, шу жумладан уларнинг ТИФ ТН кодлари) тўғрисида била туриб ёлғон маълумотларни акс эттириш тушунилади.

Тушунтирилсинки, божхона органи томонидан божхона декларациясини текшириш, товарларни кўздан кечириш ва божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги аниқлангунга қадар божхона декларациясида йўл қўйилган хатоларнинг декларант томонидан мустақил тузатилиши (БК 265-266-моддалари) маъмурий ва жиноий жавобгарликни истисно этади";


10-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланган ҳолда товарларни божхона чегарасидан ўтказиш жинояти божхона органлари томонидан тегишли ҳужжатлар рўйхатга олинган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади (БК 264-моддаси)";


10-банди тўртинчи хатбошиси чиқарилсин;


11-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг "Бож тарифи тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ" сўзлари "БК 44-бобига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тили матнининг 15-банди биринчи хатбошисидаги "божхона қиёслаши" сўзлари "божхона идентификациялаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банди иккинчи хатбошисидаги "ЖК 205-моддаси" сўзлари "ЖК 192-11, 205-моддалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламалар, радиоактив материалларни (бундан буён матнда - контрабанда ашёлари) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноят - контрабанда таркибини ташкил этади";


қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Диний материаллар божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда олиб ўтилган ҳар бир ҳолатда шахснинг ҳаракатларини тўғри квалификация қилиш учун уларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапараслик ғоялари тарғиботи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги масаласини аниқлаш мақсадида суд-диншунослик экспертизаси тайинланиши лозим. Агар экспертиза натижаларига кўра диний мазмундаги материалларда диний экстремизм, сепаратизм, ақидапараслик ғоялари тарғиботи мавжудлиги аниқланса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 246-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим";


қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Шуни назарда тутиш лозимки, божхона чегараси орқали товар ёки бошқа қимматликларни ноқонуний олиб ўтишда (ЖК 182-моддаси) фойдаланилган транспорт воситалари (контейнерлар) фақат товар ва бошқа қимматликлар божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган ҳолдагина жиноят қуроли деб топилади".


9. "Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли қарори:


рус тили матнининг 5-банди саккизинчи хатбошисидаги "порядка государственной регистрации" сўзлари "порядка и сроков государственной регистрации" сўзлари билан алмаштирилсин;


рус тили матнининг 5-банди ўнинчи хатбошисидаги "срокам предоставления" сўзлари "срокам и порядку предоставления" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жавобгарлик турини қонун бундай фаолият натижасида олинаётган назорат қилинмайдиган даромад (фойда) миқдори билан боғлайди. Бунда даромад (фойда) деганда, қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш даврида товар (иш, хизмат)лар реализациясидан мазкур фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланган ҳолда олинган пул тушими тушунилиши лозим".


10. "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётиниг айрим масалалари тўғрисида" ги 2015 йил 26 июндаги 10-сонли қарори:


2-банди олтинчи хатбошисидаги "2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли" сўзлари "2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банди биринчи хатбошисидаги "ЖК 260-262, 264-266, 268, 269-моддаларида" сўзлари "ЖК 260-262, 263-1, 264-266, 268, 269-моддаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банди биринчи хатбошисидаги "2-бўлимига" сўзлари "I бўлимига" сўзлари билан, "шунингдек, осма юргизгичли (двигателли) велосипед, мокика, скутер" сўзлари "мопед (осма юргизгичли (двигателли) велосипед)" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банди иккинчи хатбошисидаги "автомобилни белгиланмаган жойда тўхтатиб туриш ёки қолдириб кетиш" сўзлари чиқарилсин;


11-банди биринчи хатбошисидаги "ЖК 260, 262, 263, 266, 268, 269-моддалари" сўзлари "ЖК 260, 262, 263, 263-1, 266, 268, 269-моддалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банди биринчи хатбошисидаги "12-бўлими" сўзлари "XI бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банди иккинчи хатбошисидаги "4.1-бандида" сўзлари "13-бандида" сўзлари билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги "Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида"ги 19-сонли қарорининг ўзбек ва рус тилидаги 6-банди чиқарилсин.


2. Олий суд Пленумининг 1997 йил 2 майдаги "Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 3-сонли қарорининг


1) ўзбек ва рус тилидаги 22-банди;


2) 25-бандининг биринчи хатбошиси рус тилидаги матнидаги "В соответствии с Законом "О государственной пошлине" жумласи чиқарилсин;


3) 25-бандининг учинчи хатбошиси рус тилидаги матнга мувофиқлаштирилиб, қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

"Тарафларнинг битимни расмийлаштиришда турар жой сотилиш қийматини камайтириб кўрсатганликлари аниқланган ҳолларда, суд ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдорини битим бўйича ҳақиқатда тўланган суммадан келиб чиқиб ҳисоблаши ва битимни тузиш вақтида тўланмай қолган давлат божини ундириши лозим".


3. Олий суд Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида"ги 18-сонли қарори рус тилидаги матнининг 12-банди қуйидаги мазмунда иккинчи хатбошиси билан тўлдирилиб, ўзбек тилидаги матнга мувофиқлаштирилсин.

"Учитывая, что в соответствии со ст. 149 ГПК форма и содержание заявления должно отвечатъ требованиям указанной нормм и в жалобе должны быть указаны оспариваемые действия (бездействия), нарушеные права и свободы, факт обращения с данной жалобой вышестоящему должностному лицу, а также наличие полученного ответа на обращение".


4. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги "Фуқаролик кодексини тадбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги 16-сонли қарорининг


1) 24-бандидан "Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуни, "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан 1993 йил 28 июнда тасдиқланган "Давлат божи тўғрисида"ги йўриқнома" жумлалари;


2) Рус тилидаги матнидан "Закона Республики Узбекистан "О государственной пошлине" от 09.12.1992 года, Инструкции "О государственной пошлине" утвержденной Министерством финансов и Главным государственным налоговым Управлением при Кабинете Министров от 28.06.1993 года" жумлалари чиқарилсин.


5. Олий суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 7-сонли қарорининг


1) 1-бандидаги "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 35-моддаси" жумласи "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 38-моддаси" деб ўзгартирилсин.


2) Рус тилидаги матндаги "статьей 35 Закона О гарантиях свободы предпринимательской деятельности" ва "принятых 26 апреля 1996 года" жумласи "статьей 38 Закона "О гарантиях свободны предпринимательской деятельности" жумласига ўзгартирилсин.


6. Олий суд Пленумининг "Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли қарорига қуйидагича ўзгартириш киритилсин:

Олий суд Пленумининг "Судлар томонидан фарзандликка олиш ҳақидаги ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 2013 йил 11 декабрдаги 21-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг 23-25-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилганлиги боис, "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2015 йил 26 июндаги қарори билан 24-бандига киритилган ўзгартиришлар ўзбек ва рус тилидаги матнларидан чиқарилсин.


7. Олий суд Пленумининг "Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида"ги 1998 йил 28 декабрдаги 31-сонли қарорининг ўзбек тилидаги матни:


1) 2-банди қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шахсларнинг судларга қиладиган мурожаатлари мазмун ва шакл жиҳатидан процессуал характерда бўлган ёки процессуал характерда бўлмаган мурожаатларига бўлинади. Бундай мурожаатлар тушунчаси қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Шу боис судларга тушунтирилсинки, мазмуни ва шаклига кўра процесс иштирокчилари ёки ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахсларнинг ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳамда процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган мурожаатлари процессуал характерда бўлган мурожаатлар ҳисобланади.

Судда муайян ишларни мазмунан кўриш билан боғлиқ бўлмаган, процессуал қонун ҳужжатларида бевосита кўзда тутилмаган, процессуал ҳаракатлар қилиш ёки суд ҳужжати чиқариш учун асос бўлмайдиган ва далил сифатида тан олинмайдиган мурожаатлар эса процессуал характерда бўлмаган мурожаатлар ҳисобланади.

Судлар шуни инобатга олишлари керакки, процессуал характерда бўлмаган мурожаатларни судда кўриб чиқиш тартиби процессуал характерда бўлган мурожаатларни кўриб чиқиш тартибидан фарқланади. Хусусан, судга процессуал характердаги мурожаатларни қилиш ҳуқуқига эга шахслар, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, мурожаатларни кўриш тартиби ва муддатлари каби масалалар махсус қонунлар - Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Жиноят процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва суд жараёнига оид бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Процессуал характерда бўлмаган мурожаатларни кўриб чиқишга оид қоидалар эса "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида"ги, "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарорига илова сифатида тасдиқланган "Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида"ги Намунавий низом ва бошқа шу каби қонун ҳужжатлари ҳамда судларда иш юритиш тартибига оид йўриқномаларда акс этган.

Мазкур Пленум қароридаги қоидалар процессуал характерда бўлган мурожаатларни кўриб чиқишга тааллуқлидир.

Судларга уқтирилсинки, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддаси мазмунига кўра процессуал характерда бўлган мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда мазкур Қонунда белгиланган қоидаларни қўллаб бўлмайди".


2) Мазкур Пленум қарорининг рус тилидаги матни:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Обращения лиц в суды, исходя из содержания и формы, делятся на обращения процессуального либо не процессуального характера. Понятие таких обращений в законодательных актах не содержится.

В связи с этим, разъяснить судам, что исходя из содержания и формы, обращения участников процесса или лиц, не привлеченных к участию в деле, о правах и обязанностях которых суд разрешил вопрос, связанные с рассмотрением дела, а также предусмотренные в процессуальных законодательных актах считаются обращениями процессуального характера.

А обращения не связанные с рассмотрением по существу определенных дел в суде, не предусмотренные непосредственно процессуальным законодательством, не являющиеся основанием для совершения процессуальных действий либо вынесения процессуального судебного акта, не признанные в качестве доказательств, являются обращениями не процессуального характера.

Суды должны учитывать, что порядок рассмотрения в суде обращений не процессуального характера отличается от порядка рассмотрения обращений процессуального характера. В частности, лица, имеющие право обращения в суд процессуального характера, их права и обязанности, вопросы порядка и сроков рассмотрения . обращений, регулируются специальными законами - Гражданским процессуальным кодексом, Уголовным процессуальным кодексом, Кодексом об административной ответственности Республики Узбекистан, а также другими законодательными актами, связанными с судебным процессом.

Правила рассмотрения обращений не процессуального характера предусмотрены Законами "Об открытости деятельности органов государственной власти и управления", "Об обращениях физических и юридических лиц", "О гарантиях и свободе доступа к информации", утвержденным приложением к постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан от 31 марта 2015 года N 73, Типовым положением "О порядке работы с обращениями физических и юридических лиц в государственных органах и государственных учреждениях" и другими такими же законодательными актами, а также инструкциями, связанными с порядком ведения делопроизводства в судах.

Правила, указанные в постановлении данного Пленума, связаны с рассмотрением обращений процессуального характера.

Указать судам, что исходя из содержания статьи 2 Закона "Об обращениях физических и юридических лиц" при рассмотрении и разрешении обращений не процессуального характера правила установленные настоящим Законом не применимы".


8. Олий суди Пленумининг 1993 йил 16 апрелдаги "Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида"ги 13-сонли қарори рус тилидаги матнининг 12-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбошиси билан тўлдирилиб, ўзбек тилидаги матнга мувофиқлаштирилсин.

"Если спорное имущество приобретено незаконными действиями либо действиями, направленными в ущерб государству, это имущество в порядке статьи 1023 ГК Республики Узбекистан может быть обращено в доход государства либо в счет возмещения причиненного ущерба по иску прокурора, заинтересованных организаций или лиц".

Олий суд раиси

Ш. Газиев

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Д. Камилов

        





































Время: 1.1220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск