Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Статистика / ИФУТ (Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи) тушунтиришлар билан /

ИФУТ (Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи) гуруҳларига изоҳлар (2-таҳрир)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ИФУТ 2 ГУРУҲЛАРИГА

И З О Ҳ Л А Р (2-таҳрир)

Рус тилидаги матнига қаранг



А. ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

01. Де??ончилик ва чорвачилик, овчилик

ва бу соҳаларда хизмат кўрсатиш

02. Ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш

03. Балиқ овлаш ва аквакультура

         

В. ТОҒ- КОН САНОАТИ ВА ОЧИҚ КОНЛАРНИ ИШЛАШ

05. Кўмир ва лигнит қазиб олиш

06. Хом нефт ва табиий газ қазиб олиш

07. Металл рудаларини қазиб олиш

08. Тоғ- кон саноати билан боғлиқ бошқа фаолият

09. Тоғ- кон саноати соҳасидаги техник хизматлар

               

C. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН САНОАТ

10. Озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

11. Ичимликлар ишлаб чиқариш

12. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

13. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш

14. Кийим ишлаб чиқариш

15. Тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш

16. Ёғоч ва пўкак буюмлар (мебелдан ташқари), поҳол

ва тўқиш учун материаллардан буюмлар ишлаб чиқариш

17. Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш

18. Ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш

19. Кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш

20. Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш

21. Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш

22. Резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш

23. Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш

24. Металлургия саноати

25. Машина ва ускуналардна ташқари тайёр

металл буюмлар ишлаб чиқариш

26. Компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш

27. Электр ускуналар ишлаб чиқариш

28. Бошқа тоифаларга киритилмаган машина

ва ускуналар ишлаб чиқариш

29. Автотранспорт воситалари, трейлерлар

ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш

30. Бошқа транспорт учкуналари ишлаб чиқариш

31. Мебел ишлаб чиқариш

32. Бошқа тайёр буюмлар ишлаб чиқариш

33. Машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш

            

D. ЭЛЕКТР, ГАЗ, БУҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ВА ҲАВОНИ КОНДИЦИЯЛАШ

35. Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш

            

E. СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ; КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМИ,

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

36. Сувни йиғиш, қайта ишлаш ва тақсимлаш

37. Канализация тизими

38. Чиқиндиларни йиғиш, ишлов бериш, йўқотиш, утилизация қилиш

39. Тиклаш ва чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги бошқа хизматлар

               

F. ҚУРИЛИШ

41. Бинолар ва иншоотлар қуриш

42. Фуқаролик объектларини қуриш

43. Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари

                

G. УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО; МОТОРЛИ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ ВА МОТОЦИКЛЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ

45. Автомобил ва мотоциклларнинг улгуржи

ва чакана савдоси ва уларни таъмирлаш

46. Автомобиллар ва мотоцикллар савдосидан ташқари улгуржи савдо

47. Автомобиллар ва мотоцикллар савдосидан ташқари чакана савдо

              

H. ТАШИШ ВА САҚЛАШ

49. Қуруқликдаги ва қувур транспорти

50. Сув транспорти

51. Ҳаво транспорти

52. Омбор хўжалиги ва ёрдамчи транспорт фаолияти

53. Почта ва курьерлик фаолияти

               

I. ЯШАШ ВА ОВҚАТЛАНИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР

55. Яшаш бўйича хизматлар

56. Озиқ- овқат маҳсулотлари ва ичимликлар етказиш бўйича хизматлар

             

J. АХБОРОТ ВА АЛОҚА

58. Нашриётчилик фаолияти

59. Кино- видеофильмлар, телевизион дастурлар,

фонограммалар ва мусиқали ёзувларни ишлаб чиқариш

60. Дастурлар яратиш бўйича фаолият

ва телекўрсатув ва радиоэшиттириш

61. Алоқа

62. Компьютер дастурлаштириш, маслаҳат

бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар

63. Ахборот хизмати кўрсатиш соҳасидаги фаолият

               

K. МОЛИЯВИЙ ВА СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ

64. Суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича

хизматлардан ташқари молиявий хизматлар

65. Мажбурий ижтимоий суғурталашдан ташқари суғурталаш,

қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари фаолияти

66. Молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш

бўйича ёрдамчи фаолият

               

L. КЎЧМАС МУЛК БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАР

68. Кўчмас мулк билан операциялар

                

M. ПРОФЕССИОНАЛ, ИЛМИЙ ВА ТЕХНИК ФАОЛИЯТ

69. Ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги фаолият

70. Бош компаниялар фаолияти;

бошқариш масалалари бўйича маслаҳат бериш

71. Меъморчилик, мухандислик изланишлари,

техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги фаолият

72. Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар

73. Реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш

74. Бошқа профессионал, илмий ва техника фаолияти

75. Ветеринария фаолияти

                

N. БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ

ВА ЁРДАМЧИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

77. Ижара, прокат, лизинг

78. Ишга жойлаштириш

79. Туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм

соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти

80. Хавфсизликни таъминлаш ва суриштирув ўтказиш бўйича фаолият

81. Биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни

ободонлаштириш бўйича фаолият

82. Маъмурий- бошқарув, хўжалик ва бошқа

ёрдамчи хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият

                  

O. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА МУДОФАА;

МАЖБУРИЙ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

84. Давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий ижтимоий таъминот

              

P. ТАЪЛИМ

85. Таълим

               

Q. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

86. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолият

87. Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда парваришлаш

88. Яшаш учун жой билан таъминламаган

ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатиш

                 

R. САНЪАТ, КЎНГИЛ ОЧИШ ВА ДАМ ОЛИШ

90. Ижод, санъат ва кўнгил очиш соҳасидаги фаолият

91. Кутубхоналар, архивлар, музейлар ва бошқа маданият муассасалари

92. Азартли ўйинларни ташкил қилиш ва гаров тузиш бўйича хизматлар

93. Спорт, дам олишни ва кўнгил очишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият

                

S. БОШҚА ТУРДАГИ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ

94. Аъзолик ташкилотлари фаолияти

95. Компьютерларни, шахсий фойдаланиш буюмлари

ва маиший товарларни таъмирлаш

96. Бошқа шахсий хизматлар кўрсатиш

                  

T. УЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ЁЛЛОВЧИ ВА ЎЗ ИСТЕЪМОЛИ

УЧУН ТОВАРЛАР ВА ХИЗМАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИ

97. Уй хизматчилари ёлловчи уй хўжаликлари фаолияти

98. Уй хўжаликлари томонидан ўз истеъмоли учун

турли товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш

                

U. ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИ

99. Экстерриториал ташкилотлар фаолияти

A

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

Бу секцияга дон етиштириш, ҳайвонларни сақлаш ва парваришлаш, ёғоч - тахта олиш ва бошқа ўсимликлар олиш, фермада ёки табиий муҳитда яшаган ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни қўшган ҳолда, ўсимликлар ва ҳайвонот табиий бойликларидан фойдаланиш киради.

01 гуруҳга (“Қишлоқ хўжалиги, овчилик ва бу соҳаларда хизмат кўрсатиш”) иккита асосий иқтисодий фаолият турлари: ўсимлик (де??ончилик) ва ҳайвон (чорвачилик) маҳсулотлари ишлаб чиқариш киради. Бу секция шунингдек генетик модификацияланган ўсимлик ва ҳайвонларни етиштириш, ўсимликларни очиқ ва ёпиқ ерларда етиштириш, қишлоқ хўжалигига тааллуқли ёрдамчи хизматлар кўрсатиш, шунингдек ов, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш мақсадида ва улардан маҳсулотлар олиш учун ушлаш ва шу соҳаларга хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади.

01.5 гуруҳ (“Чорвачилик билан бирга олиб бориладиган де??ончилик”) ихтисослаштирилмаган ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни ўз ичига олади.

Бу секция ўз ичига қуйидагиларни олмайди:

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш (10 ва 11 бўлимлар - озиқ - овқат маҳсулотлари ва ичимликларни ишлаб чиқариш, 12 бўлим - тамакига бирламчи ишлов беришидан ташқари, тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш)

- ландшафт дизайни 81.30 га қаранг

- ерни тайёрлаш (ер ишлари, шоли плантацияларини дренажлаш) (F секция)

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини комиссион ва корпоратив ташкилотлар орқали сотиш (G секция)

01

Де??ончилик ва чорвачилик, овчилик ва шу соҳаларга хизмат кўрсатиш

Бу бўлим иккита асосий фаолият тури: де??ончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек асосий де??ончилик шакллари, донли экинларни ва чатиштирилган чорва зотларини етиштиришни ўз ичига олади. Бу бўлим очиқ майдонда, иссиқхоналарда, оранжереяларда, теплицаларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришни ўз ичига олади.

01.5 гуруҳи (аралаш қишлоқ хўжалиги) асосий фаолият турини аниқлашнинг оддий принципи билан таснифланмайди. Бунда шу назарда тутиладики, кўпгина қишлоқ хўжалик ташкилотлари ҳам чорвачилик, ҳам де??ончилик (тахминан тенг пропорцияда) маҳсулотларини ишлаб чиқаради, шунинг учун ҳам бу классификаторда уларни у ёки бу категорияга киритиш хато бўлади.

Бу бўлимга қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш, шунингдек ов, тузоқ ёрдамида овлаш ва шу каби фаолият турлари киради.

Бу бўлим F (қурилиш) секциясида таснифланган ерларни лойиҳалаш ва тайёрлашни (масалан ерларда супа олиш, дренаж қилиш, шоли майдонларини тайёрлаш и ҳ.к.), шунингдек G секцияда таснифланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган сотиб олувчи ва кооператив ассоциацияларни ўз ичига олмайди. Бу ерга 81.30 синфда таснифланган ландшафтларни сақлаш ва уларни парваришлаш киритилмайди.

01.1

Мавсумий экинлар етиштириш

Бу гуруҳ кўп йиллик бўлмаган экинларни, яъни икки йилдан кўп яшамайдиган ўсимликларни етиштиришни ўз ичига олади. Бу гуруҳ шунингдек уруғ етиштириш ва қайта ишлашни ўз ичига олади.

01.11

Донли экинлар (шолидан ташқари), дуккаклилар ва мойли экинлар уруғларини етиштириш

Бу синф донли, дуккакли экинларни ва мойли уруғларни очиқ майдонда етиштиришнинг барча турларини ўз ичига олади. Бу экинларни кўпинча у ёки бу қишлоқ хўжалик бўлинмалари биргаликда етиштиради.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- донли экинларни етиштириш, шулардан:

- буғдой

- маккажўхори

- жўхори

- арпа

- жавдар

- сули

- тариқ

- бошқа донли экинлар

- дуккакли экинлар етиштириш, шулардан:

- ловия

- боқла

- турк нўхоти

- вигна

- ясмиқ

- бўрилуккак

- нўхот

- кайанус

- бошқа дуккакли экинлар

- ёғли уруғларни етиштириш, шулардан:

- соя дуккаклари

- ер ёнғоғи

- оддий канакунжут

- зиғир уруғи

- хантал уруғи

- ёғли нуга (ёнғо??олва) уруғи

- рапс уруғи

- бўяйдиган махсар уруғи

- кунжут уруғи

- пахта уруғи

- кунгабоқар уруғи

- бошқа ёғли уруғлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- шоли етиштириш, 01.12 га қаранг

- озуқа бўладиган маккажўхори етиштириш, 01.19 га қаранг

- мойли меваларни етиштириш, 01.26 га қаранг

01.11.1

Донли экинлар (шолидан ташқари) етиштириш

01.11.2

Дуккакли экинлар етиштириш

01.11.3

Мойли экинлар ва уларнинг уруғини етиштириш

01.12

Шоли етиштириш

01.12.0

Шоли етиштириш

01.13

Сабзавот ва полиз экинлари, илдизмевали экинлар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- баргсимон ва поясимон сабзавотларни етиштириш, шулардан:

- артишок (ўтсимон полиз ўсимлиги)

- сарсабил (кўп йиллик сабзавот ўсимлиги)

- карам

- рангли карам ва брокколи

- коҳу (кўкат ўтларнинг бир тури) ва сачратқи

- исмалоқ

- бошқа баргсимон ва поясимон сабзавот навлари

- полиз экинлари ва сабзавотларни етиштириш, шулардан:

- бодринг ва корнишон (сиркалаш учун узилган майда сапча бодринг)

- бақлажон (патинжон)

- помидор

- тарвуз

- мушкли (ҳидли) қовун

- полиз экинларининг бошқа навлари

- илдизпояли, пиёзсимон ва илдизмевали сабзавот навларини етиштириш, шулардан:

- сабзи

- турнепс (хашаки шолғом)

- саримсоқ

- пиёз

- порей пиёзи (пиёзнинг япалоқ баргли бир хили) ва бошқа пиёзсимон навларга тегишлилари

- бошқа илдизпояли, пиёзсимон ёки илдизмевали сабзавот навлари

- қўзиқорин ва трюфель (ер остида ўсадиган қўзиқоринларнинг бир тури) етиштириш

- қандлавлаги уруғини қўшган ҳолда, бошқа турдаги лавлагилардан ташқари сабзавот уруғларини етиштириш

- қандлавлаги етиштириш

- бошқа сабзавотларни етиштириш

- илдизпояли ва илдизмевали сабзавот навларини етиштириш:

- картошка

- ширин картошка

- маниока

- ямс

- бошқа илдизпояли ва илдизмевали сабзавот навлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қалампир, қора нўхатли қалампир ва бошқа турдаги зираворлар ва экинлар етиштириш, 01.28 га қаранг

- замбуруғ танасини етиштириш, 01.30 га қаранг

01.13.1

Сабзавотлар етиштириш

01.13.2

Полиз экинлари етиштириш

01.13.3

Крахмал ва инулинга бой илдизмевали ўсимликлар ва уларнинг уруғларини етиштириш

01.13.9

Бошқа илдизмевали экинлар ва уларнинг уруғларини, қўзиқоринлар ва трюфелларни етиштириш

01.14

Шакарқамиш етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қандлавлаги етиштириш, 01.13 га каранг

01.14.0

Шакарқамиш етиштириш

01.15

Тамаки етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, 12.00 га қаранг

01.15.0

Тамаки етиштириш

01.16

Толали йигирилувчи экинларни етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- чигитли пахта етиштириш

- жут, каноп ва бошқа тўқимачилик ва лубли толаларни етиштириш

- зиғир ва наша етиштириш

- мексика агаваси ва лубли толалар ва агаваларнинг бошқа турларини етиштириш

- манила каноптоласи, хитой қичитқи ўти ва бошқа сабзавотлардан олинадиган тўқимачилик толаларни етиштириш

- бошқа тола экинларни етиштириш

01.16.1

Пахта етиштириш

01.16.2

Зиғир етиштириш

01.16.9

Бошқа йигирилувчи (толали) экинларни етиштириш

01.19

Бошқа мавсумий экинларни етиштириш

Бу синф бошқа кўп йиллик бўлмаган экинлар етиштиришни ўз ичига олади:

- брюква (шолғомсимон сабзавот), озуқабоб лавлаги, озуқабоб кўкатлар, беда, эспарцет (озуқабоб дуккакли ўсимлик), озуқабоб маккажўхори ва бошқа ўтлар, каром ва шунга ўхшаш озуқабоб маҳсулотларни етиштириш

- лавлаги уруғини (қандлавлаги уруғидан ташқари) ва озуқабоб ўсимликлар уруғини етиштириш

- гулларни етиштириш

- тоза кесилган гуллар ва гул ғунчалар етиштириш

- гул уруғини етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кўп йиллик бўлмаган зираворлар, хушбўй ўтлар, доривор ва фармацевтик экинларни етиштириш, 01.28 га қаранг

01.19.1

Ем- хашак экинлари ва уларнинг уруғларини етиштириш

01.19.2

Гуллар ва уларнинг уруғларини етиштириш

01.19.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган кўп йиллик бўлмаган экинларни етиштириш

01.2

Кўп йиллик экинларни етиштириш

Бу гуруҳга кўп йиллик экинларни етиштириш, яъни икки йилдан ортиқ вегетация даврига бардош берадиган ёхуд ҳар бир мавсумдан кейин нобуд бўладиган ёки узлуксиз етиштириладиган ўсимликлар киради. Бу гуруҳга шунингдек ушбу ўсимликлар уруғларини етиштириш ҳам киради.

01.21

Узум етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- узумзорларда узумнинг винобоп ва истеъмолбоп навларини етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- вино ишлаб чиқариш, 11.02 га қаранг

01.21.0

Узум етиштириш

01.22

Тропик ва субтропик мевалар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тропик ва субтропик меваларни етиштириш:

- авокадо

- банан ва сабзавотли бананлар

- хурмо

- анжир

- манго

- папайя

- ананас

- анор

- бошқа тропик ва субтропик мевалар

01.22.0

Тропик ва субтропик мевалар етиштириш

01.23

Цитрус мевалар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- цитрус мевалар етиштиришни:

- грейпфурт ва помела

- лимон ва лайм

- апелсин, танжерин ва клементин

- мандаринларнинг барча турлари

- бошқа цитрус мевалар

01.23.0

Цитрус мевалар етиштириш

01.24

Данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш:

- олма

- ўрик

- олча ва гилос

- шафтоли ва силлиқ шафтоли

- нок ва беҳи

- олхўри ва тёрн (меваси майда олхўрига ўхшаган бута ўсимлик ҳамда шу ўсимлик меваси)

- данакли ва пўчоқли уруғи бўлган меваларнинг бошқа турлари

01.24.0

Данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш

01.25

Мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- реза меваларни етиштириш:

- черника/голубика

- смородина (қорағат)

- крижовник

- киви

- малина

- қулупнай/ер тути

- клюква

- реза меваларнинг бошқа турлари

- мева уруғларини етиштириш

- ейиладиган ёнғоқлар етиштириш:

- бодом

- кешью ёнғоғи

- каштан

- фундук/ўрмон ёнғоғи

- писта

- грек ёнғоғи

- ёнғоқнинг бошқа турлари

- бошқа турдаги мевали дарахтлар ва буталарни етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кокос ёнғоқларини етиштириш, 01.26 га қаранг

01.25.0

Мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштириш

01.26

Мойли мевалар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёғли меваларни етиштириш:

- кокос ёнғоғи

- зайтун

- гвинея ёғли пальмаси

- ёғли меваларнинг бошқа турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- соя дуккаклари, ер ёнғоқлари ва бошқа ёғли уруғларни етиштириш, 01.11 га қаранг

01.26.0

Мойли мевалар етиштириш

01.27

Ичимлик ишлаб чиқариш учун экинлар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ичимлик ишлаб чиқариш учун экинлар етиштириш:

- кофе

- чой

- матэ (чойнинг бир тури)

- какао

- ичимлик ишлаб чиқариш учун етиштириладиган экинларнинг бошқа турлари

01.27.0

Ичимлик ишлаб чиқариш учун экинлар етиштириш

01.28

Зиравор, хушбўй, кучли таъсир қиладиган ва фармацевтика экинларини етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кўп йиллик ва кўп йиллик бўлмаган зиравор ва хушбўй экинларни етиштириш:

- қалампир (гаримдори), аччиқ қалампир

- чили ва бутун (янчилмаган) қалампир

- мускат ёнғоғи, мацис, кардамон (ҳил) ва мускат ёнғоғининг қуритилган пўстлоғидан тайёрланган хушбўй зираворлар турлари

- арпабодиён, райҳон ва фенхель (арпабодиённинг бир тури)

- бодиён ва шивит

- долчин

- чиннигул (қалампирмунчоқ)

- занжабил

- ванилин

- қулмоқ (хмель)

- зиравор ва хушбўй экинларнинг бошқа турлари

- кучли таъсир қиладиган ва наркотик экинларни етиштириш

- доривор ва парфюмерияда фойдаланиладиган ўсимликларни етиштириш

01.28.0

Зиравор, хушбўй, кучли таъсир қиладиган ва фармацевтика экинларини етиштириш

01.29

Бошқа кўп йиллик экинларни етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- латекс йиғиш учун каучуксимон дарахтлар етиштириш

- янги йил / рождество арчаларини етиштириш

- шира олиш учун дарахтлар етиштириш

- тўқиш учун яроқли ўсимликлар етиштириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- гуллар, гул ғунчалари ва гул уруғларини етиштириш, 01.19 га қаранг

- дарахтларнинг ширасини ёки ёввойи дарахтларнинг елимини йиғиш, 02.30 га қаранг

01.29.0

Бошқа кўп йиллик экинларни етиштириш

01.3

Кўчатхона маҳсулотлари ишлаб чиқариш

01.30

Кўчатхона маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Бу синф ўсимликларни экиш учун материал ишлаб чиқариш, шунингдек бачки илдизи, қаламчалар, кўчатлар ёки қаламчаларни пайванд қилиш учун пайвантакларни тайёрлашни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- плантацияга экиш учун ўсимликлар етиштириш

- ландшафтларни безатиш ёки майдонларни кўркамлаштириш, шу жумладан чим ва майсалар билан қоплаш учун ўсимликлар етиштириш

- пиёз, тугунак ва илдиз; янги новда ва шохча, замбуруғ таначаларини олиш учун кўп йиллик ўсимликлар етиштириш

- дарахтларни парваришлаш ва ишлов бериш, ўрмон дарахтзорларини парваришлашдан ташқари.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уруғ олиш учун ўсимликларни етиштириш, 01.1, 01.2 га қаранг

- ўрмон дарахтларини парваришлаш, 02.10 га қаранг

01.30.0

Кўчатхона маҳсулотлари ишлаб чиқариш

01.4

Чорвачилик

Бу синф сувда яшовчи ҳайвонлардан ташқари барча турдаги ҳайвонларни кўпайтириш ва етиштиришни (қишлоқ хўжаликка оид) ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- қишлоқ хўжалик ҳайвонларини боқиш ва парваришлаш, 01.62 га қаранг

- ҳайвонлар сўйилган жойида териларга ишлов бериш, 10.11 га қаранг

01.41

Йирик шохли қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- йирик шоҳли сутдор қорамолларни кўпайтириш ва етиштириш

- сигир ва буйволлардан хом сут олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- сутни қайта ишлаш, 10.51 га қаранг

01.41.0

Йирик шохли қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш

01.42

Йирик шохли қорамолларнинг бошқа зотларини ва буйволларни кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- гўштдор йирик шохли қорамол ва буйволларни боқиш ва кўпайтириш

- ҳўкиз, буйвол, қўтос ва шу каби йирик шохли ишчи қорамолларни кўпайтириш

- уруғлантириш учун ҳўкизлардан маний олиш

01.42.0

Йирик шохли қорамолларнинг бошқа зотларини ва буйволларни кўпайтириш

01.43

Отлар ва бошқа туёқли зотларни кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- от, эшак ва хачирларни боқиш ва кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- пойгада қатнашадиган ва миниб юриш мақсадида фойдаланиладиган отлар учун отхоналар фаолияти, 93.19 га қаранг

01.43.1

Отларни кўпайтириш

01.43.2

Эшаклар, хачирлар ва бошқа туёқли зотларни кўпайтириш

01.44

Туялар ва туясимонларни кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига отади:

- туя ва туясимонларни кўпайтириш

- туя сутини ишлаб чиқариш

01.44.0

Туялар ва туясимонларни кўпайтириш

01.45

Қўйлар ва эчкиларни кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қўй ва эчкиларни боқиш ва кўпайтириш

- қўй ва эчки хом сутини ишлаб чикариш

- жун тайёрлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- шартнома асосида қўйларнинг юнгини олиш, 01.62 га қаранг

- титилган жун ишлаб чиқариш, 10.11 га қаранг

- сутни қайта ишлаш, 10.51 га қаранг

01.45.1

Қоракўл зотли қўйларни кўпайтириш

01.45.2

Қоракўл зотлилардан ташқари қўйларни кўпайтириш

01.45.3

Эчкиларни кўпайтириш

01.46

Чўчқалар ва чўчқа болаларини кўпайтириш

01.46.0

Чўчқалар ва чўчқа болаларини кўпайтириш

01.47

Паррандачилик

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қишлоқ хўжалик паррандаларини боқиш ва кўпайтириш

- товуқ, курка, ўрдак, ғоз, цесарка ва бошқалар

- уй паррандаларидан тухум олиш

- уй паррандаларини кўпайтириш учун инкубатор стацияларини бошқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уй паррандаларидан тозаланган пат ва парлар олиш, 10.12 га қаранг

- туяқуш, тустовуқ ва бошқа паррандаларни ихтисослаштирилган паррандачилик фермасида кўпайтириш, 01.49 га қаранг

01.47.0

Паррандачилик

01.49

Ҳайвонларнинг бошқа турларини кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ярим уй ва бошқа ҳайвонларни боқиш ва кўпайтириш

- туяқуш ва эма туяқушлари

- паррандаларнинг бошқа турлари (уй паррандаларидан ташқари)

- ҳашаротлар

- қуён ва бошқа мўйнали ҳайвонлар/қимматбоҳо мўйнали ҳайвонлар

- фермада ҳайвонларни кўпайтириш натижасида жунли терилар, судралиб юрувчи ва паррандаларнинг териларини ишлаб чиқариш

- чувалчанг, шиллиқ қурт, моллюска ва бошқаларни кўпайтирувчи ферма фаолияти

- ипак қурти кўпайтириш ва ипак қуртидан пилла олиш

- асаларичилик, асал ва асалари мумини ишлаб чиқариш

- уй ҳайвонларини (балиқдан ташқари) боқиш ва кўпайтириш

- мушук ва итлар

- паррандалар, шунингдек узун думли тўтиқушлар ва бошқа турдаги паррандалар

- оғмахон ва бошқалар

- бошқа турдаги ҳайвонларни етиштириш

- Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ҳайвонларни тутиш ва овлаш йўли билан тери олиш, 01.70 га қаранг

- фермада бақа, тимсоҳ, денгиз шиллиқ қурти ва тошбақасини кўпайтириш ишлари, 03.21, 03.22 га қаранг

- фермада балиқ кўпайтириш ишлари, 03.21, 03.22 га қаранг

- уй ҳайвонларини сақлаш ва ўргатиш, 96.09 га қаранг

- уй паррандаларини боқиш ва кўпайтириш, 01.47 га қаранг

01.49.1

Ипак қуртини кўпайтириш

01.49.2

Асалариларни кўпайтириш

01.49.3

Қуёнлар ва бошқа мўйнали ҳайвонларни кўпайтириш

01.49.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган ҳайвонларни кўпайтириш

01.5

Аралаш қишлоқ хўжалиги

01.50

Аралаш қишлоқ хўжалиги

Бу синф фақат де??ончилик ёки чорвачиликка ихтисослашмасдан, ҳам ўсимликларга ҳам чорвачиликка оид маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳажми ва қишлоқ хўжалик майдониниг катталиги белгиловчи омил бўлмайди, шу билан биргаликда ихтисослаштирилган бирор тармоқнинг ялпи маҳсулот коэффициенти 66% дан ошмаган бўлиши керак.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ҳайвонларни кўпайтириш, 01.4 га қаранг

- ўсимликларни етиштириш, 01.1, 01.2, 01.3 га қаранг

01.50.0

Аралаш қишлоқ хўжалиги

01.6

Қишлоқ хўжалик соҳасидаги ёрдамчи фаолият турлари

Бу гуруҳ қишлоқ хўжалик фаолиятининг қўшимча турларини, шу билан биргаликда фаолияти қишлоқ хўжалигига ўхшаш, аммо ҳақ эвазига ёки шартнома асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиш) фаолиятни ўз ичига олади.

Шу билан биргаликда бу синфга ҳосил йиғим - терими амалга оширилгандан кейин, бирламчи бозор учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлашга йўналтирилган фаолият ҳам қўшилади.

01.61

Қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш соҳасидаги ёрдамчи фаолият турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳақ эвазига ёки шартнома асосида бажариладиган қишлоқ хўжалик фаолият турлари:

- майдонларни тайёрлаш

- қишлоқ хўжалик экинларни экиш

- экинларга ишлов бериш

- дори пуркаш, жумладан ҳаводан

- мевали дарахтларни ва токзорларни буталаш

- гуруч экиш, лавлагини ўтоқ қилиш

- ҳосил йиғиш

- қишлоқ хўжалик зараркунандалари (жумладан қуёнлар) билан курашиш

- ландшафтларни сақлаш бўйича чоралар кўриш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш учун ландшафт ишларини олиб бориш

- қишлоқ хўжалик мақсади учун суғориш тармоқларидан фойдаланиш

- қишлоқ хўжалик техникасини оператори ва техник ходимлари билан бериш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ҳосил йиғимидан кейинги қишлоқ хўжалик фаолият тури, 01.63 га қаранг

- экиладиган ерларни захини қуритиш, 43.12 га қаранг

- ландшафт меъморчилиги,71.11 га қаранг

- зироатчилик ва қишлоқ хўжалик иқтисоди соҳасида маслаҳат бериш,74.90 га қаранг

- ланшафтларни планлаштириш, экинларни ўтқизиш,81.30 га қаранг

- қишлоқ хўжалик маҳсулотларига ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, 82.30 га қаранг

01.61.1

Қишлоқ хўжалик техникасини оператори ва техник ходими билан бериш

01.61.2

Ўсимликларни касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан, шунингдек кемирувчилардан ҳимоя қилиш

01.61.3

Қишлоқ хўжалик суғориш ускуналарига хизмат қўрсатиш

01.61.9

Де??ончилик соҳасида бошқа хизматлар кўрсатиш

01.62

Ҳайвонларни кўпайтириш соҳасидаги ёрдамчи фаолият турлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳақ эвазига ёки шартнома асосида бажариладиган қишлоқ хўжалик фаолият турлари:

- ҳайвонларни маҳсулдорлигини ошириш, парваришлашни рағбатлантириш бўйича хизматлар

- подалар ҳолатини текшириш, молларни ҳайдаш ва ўтлатиш, қишлоқ хўжалик

паррандаларини бичиш, товуқхоналарни тозалаш ва ҳ.к бўйича хизмат кўрсатиш

- сунъий қочириш билан боғлиқ фаолият

- йилқичилик

- қўйларнинг юнгини олиш

- қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сақлаш ва парваришлаш

Бу синф шу билан биргаликда ҳайвонларни тақаловчи темирчилар фаолиятини ҳам ўз ичига олади

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- фақат ҳайвонларни парваришлаш учун бино бериш, 68.20 га қаранг.

- ветеринария хизмати, 75.00 га қаранг

- ҳайвонларни эмлаш, 75.00 га қаранг

- ҳайвонларни ижарага бериш (масалан, уй ҳайвонларини), 77.39 га қаранг

- уй ҳайвонларини парваришлаш / боқиш, 96.09 га қаранг

01.62.0

Ҳайвонларни кўпайтириш соҳасидаги ёрдамчи фаолият турлари

01.63

Ҳосил йиғилгандан кейинги қишлоқ хўжалик фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бирламчи бозор учун қишлоқ хўжалик экинларини тайёрлаш, яъни тозалаш, кесиш, саралаш, ишлов бериш

- пахтани уруғидан ажратиш

- тамаки баргларини тайёрлаш, масалан, қуритиш

- какао донини тайёрлаш, масалан, тозалаш

- транспортда ташиш ва сақлаш учун меваларни юзасига ишлов бериш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, бу синфга мос келувчи 01.1, 01.2 ёки 01.3 гуруҳга қаранг

- уруғ захираларига ишлов бериш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш,01.64 га қаранг

- қаламчаларни ажратиш ва тамакини қайта қуритиш, 12.00 га қаранг

- буюртмачи ва кооператив уюшмаларга маҳсулотларни сотиш, 46 га қаранг

- қишлоқ хўжалик хом ашё маҳсулотларини улгуржи савдоси, 46.2 га қаранг

01.63.0

Ҳосил йиғилгандан кейинги қишлоқ хўжалик фаолияти

01.64

Уруғларга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш

Бу синф қишлоқ хўжаликнинг ҳосил йиғим - теримидан кейинги, уруғ сифатини яхшилаш учун зарур бўлган барча турларини, механик ғалвир орқали уруғни ўтқазиш йўли билан ортиқча материаллардан уруғни тозалаш ёки ҳашаротлар томонидан яроқсиз ҳолга келган ва пишиб етилмаган уругларни, шу билан биргаликда хом уруғларни, сақлашга яроқсизларини олиб ташлашни ўз ичига олади. Бу фаолият уруғни қурутишни, тозалашни, саралашни ва ишлов беришни ва уларни керакли ҳолга келтиришни ўз ичига олади. Бу синфга шу билан биргаликда генетик ўзгартирилган уруғлар ҳам қўшилган.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уруғни етиштириш, 01.1 ва 01.2 га қаранг

- ишлаб чиқариш ва ёғ олиш мақсадида уруғга ишлов бериш, 10.41 га қаранг

- уруғларни модификациялашган ёки янги турини оилш мақсадида тадқиқот ўтқазиш, 72.11 га қаранг

01.64.0

Уруғларга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш

01.7

Овчилик ва ёввойи ҳайвонларни тутиш, бу соҳаларда хизмат кўрсатиш

01.70

Овчилик ва ёввойи ҳайвонларни тутиш, бу соҳаларда хизмат кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- овчилик ва тижорат мақсадида овлаш

- овчилик, озуқа сифатида истеъмол қилиш, мўйна, тери олиш ёки тадқиқот ишлари, ҳайвонот боғлари ёки уй шароитида боқиш учун ҳайвонларни тутиш

- овлаш ва тутиш натижасида мўйна, судралиб юрувчилар ва қушлар териси ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ерда яшайдиган морж ва тюлень каби денгиз сут эмизувчиларини овлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ҳайвонларнинг фермаларда кўпайтирилиши натижасида мўйна, судралиб юрувчилар ва қушларнинг терисини ишлаб чиқариш, 01.49 га қаранг

- фермада овланадиган ҳайвонларни етиштириш, 01.4 га қаранг

- китларни овлаш, 03.11 га қаранг

- кушхоналарда терилар ишлаб чиқариш, 10.11 га қаранг

- ов спорти ва дам олишга боғлиқ бўлган фаолият тури, 93.19 га қаранг

- овчиликни ривожлантириш ва тара??ий эттиришга йўналтирилган фаолият, 94.99 га қаранг

01.70.0

Овчилик ва ёввойи ҳайвонларни тутиш, бу соҳаларда хизмат кўрсатиш

02

Ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш

Бу бўлим ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш каби фаолият турларини ўз ичига олади.

Ўрмончилик “ўрмон кўчатлари”ни ишлаб чиқаришни, шу билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсадиган ўрмон маҳсулотларини йиғишни ўз ичига олади. Ёғоч тайёрлашга пўстлоқлар (пробка) ишлаб чиқариш, бирламчи ишлов берилган ёғочлар (ёқиладиган ёғоч тахталар, кон деворларини мустаҳкамлайдиган ёғоч тахталар, ёғоч бўткаси) киради. Бу фаолият тури ҳам ўрмонда, ҳам махсус ўрмон майдонларида (плантация) амалга оширилиши мумкин.

Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ёғоч тайёрлаш участкаларидан ташқари ёғочларга ишлов беришни (шу билан биргаликда арралаш ва текислаш) амалга ошириш, 16 га қаранг

02.1

Ўрмончилик ва дарахтзорларни барпо қилиш соҳасидаги бошқа фаолиятлар

02.10

Ўрмончилик ва бошқа ўрмон хўжалиги фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- иморатбоп тахта - ёғоч етиштириш: экиш, қўшимча экиш, кўчатларни қайта экиш, ўрмонларни сийраклаштириш ва ҳимоя қилиш

- етилмаган дарахт ва балансли ёғоч етиштириш

- дарахт кўчатларини етиштириш

- кўчатзорларнинг фаолияти

Бу фаолият тури ҳам ўрмонда, ҳам махсус ўрмон майдонларида (плантация) етиштирилиши мумкин.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- янги йил/рождество арчасини етиштириш, 01.29 га қаранг

- экинларни парваришлаш, ўрмон дарахтларидан ташқари, 01.30 га қаранг

- қўзиқорин ва ёввойи ҳолда ўсувчи ёғоч бўлмаган бошқа маҳсулотларни йиғиш, 02.30 га қаранг

- майда ўтин ва пайрахаларни ишлаб чиқариш,16.10 га қаранг

02.10.0

Ўрмончилик ва бошқа ўрмон хўжалиги фаолияти

02.2

Ёғоч тайёрлаш

02.20

Ёғоч тайёрлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёғоч - тахта материалларига асосланган, саноат учун думалоқ ёғоч - тахта материалларини ишлаб чиқариш

- ишловсиз шаклда фойдаланиладиган рейка, тўсиқ (панжара), хода ва таёқчалар каби думалоқ ёғоч - тахта материалларини ишлаб чиқариш

- кон деворларини мустаҳкамлайдиган ёғоч - тахталар, конда ишлатиладиган устунлар, қозиқлар, электр устунлари учун думалоқ ёғоч - тахта материаллари ишлаб чиқариш

- ёқиш учун ёғочларни йиғиш ва ишлаб чиқариш

- ёғоч - тахта материалларини тайёрлашдан кейин ёқиш учун ёғоч қолдиқларини йиғиш ва қайта ишлаш

- ўрмонда писта кўмир ишлаб чиқариш (анъанавий усулда)

Бу фаолият тури хода ёки ўтин ишлаб чиқаришни назарда тутади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- янги йил/рождество арчасини етиштириш, 01.29 га қаранг

- иморатбоп ёғоч - тахта етиштириш: экиш, қўшимча экиш, кўчатларни қайта экиш, ўрмонларни сийраклаштириш ва ҳимоя қилиш, 02.10 га қаранг

- ёввойи ҳолда ўсувчи ёғоч бўлмаган бошқа маҳсулотларни йиғиш, 02.30 га қаранг

- майда ўтин ва пайрахаларни ишлаб чиқариш,16.10 га қаранг

- ёғочни дистилляциялаш (буғлантириб тозалаш) ёрдами билан писта кўмир ишлаб чиқариш, 20.14 га қаранг

02.20.0

Ёғоч тайёрлаш

02.3

Ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини йиғиш

02.30

Ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини йиғиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёввойи ҳолда ўсувчи ёғоч бўлмаган ўрмон маҳсулотларини йиғиш:

- қўзиқорин ва трюфеллар

- реза мевалари

- ёнғоқлар

- батат ва бошқа каучуксимон елимлар

- пўкак дарахтининг мевалари

- табиий лок ва елимлар

- бальзам

- ўсимлик туклари

- сунъий туклар

- чўчқаёнғоқ, от каштанлари

- мох ва лишайниклар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ушбу маҳсулотнинг хохлаган бирини ишлаб чиқариш (пўкакли дарахт етиштиришдан ташқари ), 01 бўлимига қаранг

- қўзиқорин ва трюфеллар етиштириш, 01.13 га қаранг

- реза мевалари ва ёнғоқлар етиштириш,01.25 га қаранг

- ўтин йиғиш, 02.20 га қаранг

- пайрахаларни ишлаб чиқариш, 16.10 га қаранг

02.30.0

Ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини йиғиш

02.4

Ўрмончилик соҳасидаги техник хизматлар

02.40

Ўрмончилик соҳасидаги техник хизматлар

Бу синф шартнома асосида ўрмон ишларини бажаришни ўз ичига олади

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига отади:

- ўрмон хўжалигига кўрсатилган хизматлар:

- ўрмондаги дарахтларнинг миқдорини ва ҳажмини аниқлаш

- ўрмон хўжалиги тасарруфидаги соҳаларга маслаҳат бериш

- иморатбоп тахта - ёғочларни қийматини аниқлаш

- ёнғин билан курашиш ва ўрмонларни ёнғинга қарши ҳимоялаш

- ўрмон зараркунандалари билан курашиш

- ёғоч тайёрлаш хизмати:

- ўрмон ичида ёғочларни транспортда ташиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ўрмон экинларини парваришлаш, 02.10 га қаранг

- ўрмон ерларини қуритиш(захини қочириш), 43.12 га қаранг

- қурулиш майдонларини тайёрлаш, 43.12 га қаранг

02.40.0

Ўрмончилик соҳасидаги техник хизматлар

03

Балиқ овлаш ва аквакультура

Бу бўлим балиқлар, қисқичбақасимонлар, малюскалар ва бошқа денгиз организмларни (масалан, сувда ўсувчи ўсимликлар, марварид, булутлар ва бошқалар ) овлаш ёки йиғиш мақсадида қирғоқ бўйи чегара бойликлардан, шўр ва чучук сув ресурсларидан фойдаланишни ўз ичига олувчи балиқ овлашни ва сув ўсимлик намуналари йиғишни ўз ичига олади

Шу билан бирга бу бўлим ўз муҳитида табиий ҳолда интеграциялашадиган турларни ўз ичига олади (масалан, марварид ишлаб чиқариш учун устрицаларни уруғлантириш). Денгиз ёки чучук сувда яшовчи балиқларни овлаш ёки денгиз ўсимликларини овлаш ва йиғиш билан бир вақтда содир бўладиган фаолиятнинг барча турлари ҳам шу бўлимга қўшилади.

Бу бўлим кема ва қайиқларни қуриш ва таъмирлашни (30.1, 33.15), шу билан биргаликда балиқ ови спорти ва кўнгил очар сув ўйинларига тааллуқли барча фаолиятни ўз ичига олмайди (93.19). Балиқлар, қисқичбақасимонлар, моллюскаларни ёки ер ўсимликларини қайта ишлаш, шунингдек овланган маҳсулотларни сузиб юрадиган балиқ заводларида қайта ишлаш (10.20) бу бўлимдан чиқарилган.

03.1

Балиқ овлаш

Бу гуруҳ “овлаш” аниқроғи овлаш ва йиғишни, шу билан биргаликда сувда яшовчи организмларни, океан ўсимликлари қўшилган ҳолда, одамлар истеъмол қилиши учун ва бошқа мақсадларда қирғоқ бўйи ёки ички сувларда қўл билан тутиш йўли орқали ёки балиқ ови учун асбоблар, шу жумладан тўр, қармоқ ва қопқонда овлаш ва йиғишга қаратилган фаолият турларини ўз ичига олади. Шу каби фаолият турлари қирғоқ бўйи/соҳилда (масалан, чиғаноқларни йиғиш, мидия ва устрицага ўхшаш), қирғоқдан узоқда бўлмаган, қирғоқ бўйи сувларида ёки очиқ денгизда тўр, қайиқ ёки шлюпка билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Шу билан биргаликда бу гуруҳга балиқ кўпайтириш омборларида балиқларни овлаш (балиқ ва бошқа сувда яшовчи жониворлар захираларини тўлдириш мақсадида) хам киради.

03.11

Денгизларда балиқ овлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- океан ва қирғоқ бўйи сувларида тижорат мақсадида балиқларни овлаш

- денгиз қисқичбақасимонлари ва моллюскаларни овлаш

- китларни овлаш

- денгиз ҳайвонлари турларини овлаш: денгиз тошбақаси, медуза, саккизоёқ, денгиз типратиканлари ва бошқалар.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бевосита балиқ овини амалга оширувчи кемаларда балиқларни қайта ишлаш

- бошқа денгиз организм ва материалларини йиғиш: табиий денгиз марвариди, булутлар, маржонлар ва денгиз сув ўтлари

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- китлардан ташқари денгиз сут эмизувчиларини, масалан морж ва тюленларни овлаш, 01.70 га қаранг

- сузиб юрувчи балиқ заводларида китларни қайта ишлаш., 10.11 га қаранг

- сузиб юрувчи ёки қирғоқда жойлашган балиқ заводларида балиқ,. қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш, 10.20 га қаранг

- денгиз ва қирғоқ бўйида ташиш учун (масалан, балиқ ови) сайр қилишга мўлжалланган қайиқларни экипажи билан бирга ижарага бериш, 50.10 га қаранг

- балиқ овини текшириш, ҳимоя ва назорат қилиш, 84.24 га қаранг

- балиқ ови спорти, дам олиш ва шунга боғлиқ хизмат турлари, 93.19 га қаранг

- спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг

03.11.0

Денгизларда балиқ овлаш

03.12

Чучук сувларда балиқ овлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ички сувлардан тижорат мақсадида балиқ овлаш

- чучук сувлардаги қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни овлаш

- чучук сувлардаги ҳайвон турларини овлаш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- чучук сувлардаги ўсимликларни йиғиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- балиқларни, қисқичбақасимонларни ва моллюскаларни қайта ишлаш, 10.20 га қаранг

- балиқ овини текшириш, ҳимоя ва назорат қилиш, 84.24 га қаранг

- спорт балиқ ови, дам олиш ва шунга боғлиқ хизмат турлари, 93.19 га қаранг

- спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг

03.12.0

Чучук сувларда балиқ овлаш

03.2

Аквакультура

Бу гуруҳ “аквакультура”ни (ёки сув фермерчилиги), яъни атроф муҳитда (масалан, мунтазам тўплашга бериш, боқиш ва йиртқичлардан ҳимоя қилиш) табиий ҳолда ўсишни кўпайтириш мақсадида организмларни кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ишлаб чиқарилган технологияларни қўллаш билан денгиз организмлари ва ўсимликларини (балиқлар, молюскалар, қисқичбақасимонлар, ўсимликлар, тимсоҳлар, аллигаторлар ва амфибиялар) парваришлаш ва фермерчиликни ишлаб чиқариш жараёнини ўз ичига олади.

Фермерлик иши, юқорида санаб ўтилган организмларни овлаш шароитида ёш ва /ёки етилган организмларни кўпайтиришга қаратилган. Шу билан бирга, “аквакультура” алоҳида зотларга уларнинг сонини ошириш мақсадидаги индивидуал, кооператив ёки давлат эгалигини ўз ичига олади.

03.21

Денгиз аквакультураси

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- икрадан янги чи??ан балиқчалар, ёш балиқчалар, шу йилги балиқчалар, балиқ личинкаси, балиқ икраларини етиштириш бўйича, балиқларни шу жумладан декаратив балиқларни кўпайтириш, боқиш ва янги зотлар етиштирувчи денгиз фермаси ва питомникларнинг фаолияти

- янги тухумдан чи??ан устрица, мидия, омарлар, лангустлар, креветкалар, денгиз қисқичбақаларини кўпайтириш

- овқатда фойдаланиш учун устрицаларни янги зотларини етиштириш, кўпайтириш ва боқиш

- марварид олиш учун моллюскаларни (садафдор) янги зотларини етиштириш, кўпайтириш ва боқиш

- қизил сув ўтлари ва бошқа ейиладиган денгиз сув ўтларини етиштириш

- бошқа денгиз организмларини (ҳайвонлар ва ўсимликлар) етиштириш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- шўрроқ сувларда, махсус резервуарларда ва шўр сувли ҳовузларда денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларини кўпайтириш бўйича фаолияти

- денгиз балиқларни сақлайдиган сунъий ҳовузлар фаолияти

- денгиз чувалчангларини етиштириш бўйича ферма фаолияти

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- бақаларни етиштириш, 03.22 га қаранг

- спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг

03.21.0

Денгиз аквакультураси

03.22

Чучук сув аквакультураси

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- аквариум балиқларини қўшилган ҳолда, чучук сувларда балиқларни кўпайтириш

- чучук сувда яшовчи қисқичбақасимонларни, қўшқаватли моллюскаларни, бошқа моллюскаларни ва бошқа сув ҳайвонларини кўпайтириш

- чучук сувда яшовчи балиқларнинг турини кўпайтирувчи инкубатор станцияси

- бақаларни кўпайтириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- шўр сувли резервуарларда балик етиштириш, 03.21 га қаранг

- спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг

03.22.0

Чучук сув аквакультураси

В

ТОҒ- КОН САНОАТИ ВА ОЧИҚ КОНЛАРНИ ИШЛАШ

Секция табиатда қаттиқ жинслар шаклида учрайдиган (кўмир, руда), суюқ ҳолатда учрайдиган (нефть) ёки газсимон ҳолатда учрайдиган (табиий газ) фойдали қазилмаларни қазиб олишни ўз ичига олади. Фойдали қазилмаларни турли хил йўллар билан қазиб олиш мумкин, шулардан конларни ёпиқ (ер ости) ва очиқ (ер усти) усулларида қазиш, қудуқларни қазиш, денгиз тубини қазиш ва бошқалар.

Бу секция хом ашёни сотишга тайёрлаш мақсадида амалга ошириладиган қўшимча фаолият турларини: бўлаклаш, майдалаш, фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойлардан кераксиз жисмларни тозалаш, қуритиш, саралаш, рудаларни бойитиш, табиий газларни суюлтириш ва қаттиқ ёқилғиларни агромерациялашни ўз ичига олади. Бу фаолият тури одатда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи бирликлар ва/ёки яқин орада жойлашган бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Асосий минерал хом - ашё қазиб олиш тури бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўлимларда, гуруҳларда ва синфларда классификацияланади. 05, 06 бўлимга фойдали қазилма ёқилғи - энергетикаси қазиб олиш қўшилади (кўмир, қўнғир кўмир (паст навли кўмир), нефт, газ); 07, 08 бўлимлар метал рудасини, турли минералларни ва бошқа қазиб олинадиган минералларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Бу секциянинг 09 бўлимда таърифи келтирилган ва асосан, суюқ углеводород қазиб олишга асосланган ташкилотлар, учинчи томон учун ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан саноат хизмати сифатида амалга оширадиган баъзи бир техник операциялар қўшилган.


Бу секция қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- олинган / қазиб олинган материалларни қайта ишлаш, С секцияга қаранг (ишлаб чиқарадиган саноат)

- олинган материаллардан қурилишда кейинчалик ишлов бермасдан фойдаланиш, F секцияга қаранг (Қурилиш)

- табиий булоқлар ва скважиналардан олинган минерал сувларни бутилкаларга қуйиш, 11.7 га қаранг

- тоғ - кон саноати ва ёпиқ усулда қазиш билан боғлиқ бўлмаган тоғ жинслари ва минералларни бўлиш, янчиш ёки тупро??а ишлов беришнинг бошқа турлари, 23.9 га қаранг

05

Кўмир ва лигнит қазиб олиш

Бу бўлим сотиш учун яроқли бўлган ёпиқ ва очиқ усулларда қаттиқ ёқилғи материалларини қазиб олишни ва (масалан, транспортда ташиш зарурлиги учун саралаш, фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойларни тозалаш, сиқиш ва бошқа ишларни бажариш,) маҳсулотларни олиш учун қўшиладиган ишларни ўз ичига олади.

Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кокслаш (19.10 га қаранг)

- кўмир ва қўнғир кўмирни қазиб олиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар (09.90.0 га қаранг)

- брикетларни қолиплаш (19.20 га қранг)

05.1

Тошкўмир қазиб олиш

05.10

Тош кўмир қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- тошкўмир қазиб олиш: ёпиқ ва очиқ усул билан қазиб олиш, эритиш йўли билан қазиб олиш

- транспорт ташувини енгиллаштириш ва сақлаш ҳамда кўмир сифатини яхшилаш учун ювиш, дегидрациялаш, саралаш, янчиш, зичлаш ва бошқа ишлар

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойлардан антрацит ажратиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- лигнит қазиб олиш, 05.20 га қаранг

- торф қазиб олиш, 08.92 га қаранг

- тошкўмирни қазиб олишда шартнома ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 09.90 га қаранг

- тошкўмир қазиб олиш учун қидирув бурғулаш, 09.90 га қаранг

- қаттиқ ёқилғи материалларини ишлаб чиқариш учун кокс печлари, 19.10 га қаранг

- антрацит брикетларга шакл бериш, 19.20 га қаранг

- кўмирни қазиб олишга тайёрлаш ва шароитини яхшилашга каратилган ишлар, 43.12 га қаранг

05.10.0

Тош кўмир қазиб олиш

05.2

Лигнит қазиб олиш

05.20

Лигнит қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- лигнит (қўнғир кўмир) қазиб олиш: ёпиқ ва очиқ усул билан қазиб олиш, эритиш йўли билан қазиб олиш

- лигнит сифатини яхшилаш, транспорт ташувини ёки сақлашни енгиллаштириш учун ювиш, дегидрациялаш, саралаш, янчиш, зичлаш ва бошқа ишлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тошкўмирни қазиб олиш, 05.10 га қаранг

- торф қазиб олиш, 08.92 га қаранг

- лигнит қазиб олишда шартнома ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 09.90 га қаранг

- тошкўмир қазиб олиш учун қидирув бурғулаш, 09.90 га қаранг

- лигнит брикетларини ишлаб чиқариш, 19.20 га қаранг

- кўмирни қазиб олишга тайёрлаш ва шароитини яхшилашга қаратилган ишлар, 43.12 га қаранг

05.20.0

Лигнит қазиб олиш

06

Хом нефть ва табиий газ қазиб олиш

Бу бўлим хом нефтни ишлаб чиқаришни, нефтли (ёнувчи) сланецлардан ва нефтли қумлардан нефть қазиб олишни, табиий газ ишлаб чиқаришни ва суюқ углеводородларни қазиб олишни ўз ичига олади. Бу бўлим нефть ва газ конларининг мавжудларидан фойдаланиш ва/ёки ўзлаштирилган майдонлар фаолият турларини ўз ичига олади. Бунақа фаолият турлари бурғулашни, скважиналарни комплектлаш ва жиҳозлашни; сепаратор ишини таъминлашни, эмульсияни йўқотишни, хом нефтни йиғиш ва балчиқни йўқотиш учун асбоб - ускуналарини; шу билан биргаликда нефть ва газни қазиб олиш жойидан юклаб жўнатиш жойига элтиб бериш учун тайёрлашга зарур бўладиган бошқа фаолият турларини ўз ичига олади

Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- нефть ва газни қазиб олиш бўйича шартнома ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 09.10 га қаранг

- қидирув скважиналари ёрдамида нефть ва газни батафсил текшириш, 09.10 га қаранг

- нефть ва газ конларни қидириш, 09.10 га қаранг

- нефть маҳсулотларини тозалаш (қайта ишлаш), 19.20 га қаранг

- геофизикага, геологияга оид ва сейсмик тадқиқотлар, 71.12 га қаранг

06.1

Хом нефт қазиб олиш

06.10

Хом нефт қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- хом нефтни қазиб олиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- битумли ёки нефтли сланец ва битумли қумлар қазиб олиш

- битум нефтли сланец ва қумлардан хом нефт ишлаб чиқариш

- хом нефт олиш жараёни: декантациялаш, шўрсизлантириш, дегидрациялаш, стабиллаш ва бошқалар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- нефть ва табиий газ қазиб олиш билан боғлиқ бўлган хизматлар, 09.10 га қаранг

- нефть ва газ қидируви, 09.10 га қаранг

- нефть маҳсулотларини тозалаш (қайта ишлаш), 19.20 га қаранг

- нефтни ҳайдаш жараёнида суюқ нефтдан газни ажратиш,19.20 га қаранг

- қувурлар ишини таъминлаш, 49.50 га қаранг

06.10.0

Хом нефт қазиб олиш

06.2

Табиий газ қазиб олиш

06.20

Табиий газ қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- хом газсимон углеводород (табиий газ) ишлаб чиқариш

- конденсат қазиб олиш

- суюқ углеводород фракцияларини сувсизлантириш ва тақсимлаш

- газни десульфурациялаш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- суюлтириш ёки пиролиз йўли билан суюқ углеводород қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- нефть ва табиий газ қазиб олиш билан боғлиқ бўлган хизматлар, 09.10 га қаранг

- нефть ва газ қидируви, 09.10 га қаранг

- нефтни қайта ишлаш орқали суюлтирилган нефть газларини ажратиб олиш, 23.200 га қаранг

- саноат газларини ишлаб чиқариш,20.11 га қаранг

- қувурлар ишини таъминлаш, 49.50 га қаранг

06.20.0

Табиий газ қазиб олиш

07

Металл рудаларини қазиб олиш

Бу бўлим ёпиқ ёки очиқ усулларда қазиб олинадиган, денгиз остидан ва бошқа йуллар билан қазиб олинадиган таркибида метал бўлган минераллар (рудалар) қазиб олишни ўз ичига олади.Шу билан биргаликда рудаларни бойитиш, модификациялаш, янчиш, майдалаш, тозалаш, қуритиш, агломерациялаш, кальцинациялаш ёки рудаларни ишқор билан ювишни ва флотациялаш ёки ажратиш бўйича ишларни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- темир колчеданини пишириш, 20.13 га қаранг

- алюминий оксиди ишлаб чиқариш, 24.42 га қаранг

- домна печларини ишлари, 24 бўлимга қаранг

07.1

Темир рудасини қазиб олиш

07.10

Темир рудасини қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- таркибида темир бўлган рудаларни қазиб олиш

- темир рудаларини бойитиш ва агломерациялаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- колчеданни қазиб олиш ва тайёрлаш (пиширишдан ташқари), 08.91 га қаранг

07.10.0

Темир рудасини қазиб олиш

07.2

Рангли металл рудаларини қазиб олиш

Бу гуруҳ таркибида темир моддаси бўлмаган рангли рудалар қазиб олишни ўз ичига олади.

07.21

Уран ва торий рудаларини қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- уран ва торий рудаларини қазиб олиш: уранит ва бошқалар

- шунақа рудаларни концентрациялаш

- сариқ кек ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уран ва торий рудаларини бойитиш, 20.13 га қаранг

- уранни уранит ва бошқа турдаги рудалардан ишлаб чиқариш, 24.46 га қаранг

- уранни аралашмалардан тозалаш ва эритиш, 24.46 га қаранг

07.21.0

Уран ва торий рудаларини қазиб олиш

07.29

Бошқа рангли металл рудаларини қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- темир моддаси бўлмаган рудалар қазиб олиш ва тайёрлаш

- алюминий (алюминли рудалар), мис, қўрғошин, рух, қалай, марганец, хром, никель, кобальт, молибден, тантал, ванадий ва ҳ.к.

- қимматбаҳо металлар: олтин, кумуш, платина

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уран ва торий рудаларини қазиб олиш ва тайёрлаш, 07.21 га қаранг

- алюмин оксидини ишлаб чиқариш, 24.42 га қаранг

- мис ёки никел пластиналарини ишлаб чиқариш, 24.44, 24.45 га қаранг

07.29.0

Бошқа рангли металл рудаларини қазиб олиш

08

Тоғ- кон саноати билан боғлиқ бошқа фаолият

Бу бўлим тошни очиқ конлардан қазиб олиш, аллювий қазиб олиш, тоғ жинсларини майдалаш, туз конларини қазиб олиш каби фаолият турларини ўз ичига олади. Олинган тоғ жинслари ва минераллар қурилишда (қум, тош ва бошқалар), қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда (гил, гипс, кальций ва бошқалар), кимёвий маҳсулотларда фойдаланилади.

Бўлим қазиб олинган материалларни (янчиш, майдалаш, тозалаш, қуритиш, саралаш, аралашмалар хосил қилишдан ташқари) дастлабки ишлов бериш билан боғлиқ бўлган жараёнларни ўз ичига олмайди.

08.1

Очиқ тош, тупроқ ва қум конларини ишлов бериш

08.11

Қурилиш ва пардозлаш учун тош, оҳактош, гипс, бўр ва сланецлар қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ёпиқ усулда қазиш, қурилиш тошлари ва ҳайкал, мемориал ва ҳ.к лар тайёрлаш учун мармар, гранит, қумтош ва ҳ.к.лар каби материалларни кесиш

- қурилиш ва декоратив тошларни кесиш ва бўлаклаш

- оҳактошни ер остидан қазиб олиш, бўлаклаш ва кесиш

- гипс ва ангидрит қазиб олиш

- бўр ва кальцинацияланмаган доломитни қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ўғит ишлаб чиқариш учун кимёвий минерал ва хом - ашё қазиб олиш, 08.91 га қаранг

- кальцинацияланган доломит ишлаб чиқариш, 23.52 га қаранг

- каръердан ташқарида тошларни кесиш, қолиплаш, ишлов бериш, 23.70 га қаранг

08.11.0

Қурилиш ва пардозлаш учун тош, оҳактош, гипс, бўр ва сланецлар қазиб олиш

08.12

Очик шағал ва қум конларини ишлаш, тупроқ ва каолин қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- саноат қумини, шу билан биргаликда қурилиш мақсадида қум ва шағалларни янчиш ва драгалаш

- тош, шағал ва қумни янчиш ва майдалаш

- қумни ёпиқ усулда қазиб олиш

- гил, ўтга чидамли гил ва каолин қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- битумли қум қазиб олиш, 06.10 га қаранг

08.12.0

Очик шағал ва қум конларини ишлаш, тупроқ ва каолин қазиб олиш

08.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш билан боғлиқ фаолият

08.91

Кимё саноати ва ўғитлар ишлаб чиқариш учун минерал хом ашёлар қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- табиий фосфат ва табиий калий тузлари қазиб олиш

- табиий олтингугурт қазиб олиш

- колчеданни қазиб олиш ва тайёрлаш, пиширишдан ташқари

- табиий корбанат ангидрит тузини, барий сульфати, табиий борит, табиий магний сульфати (кизерит) қазиб олиш

- кимёвий моддаларнинг қимматбаҳо манбаси сифатида табиий пигментларни, флюорит ва бошқа минералларни қазиб олиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- гуано қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- туз қазиб олиш, 08.93 га қаранг

- темир колчеданини пишириш, 20.13 га қраранг

- кимёвий ўғитлар ва азотли бирикмалар ишлаб чиқариш, 20.15 га қаранг

08.91.0

Кимё саноати ва ўғитлар ишлаб чиқариш учун минерал хом ашёлар қазиб олиш

08.92

Торф қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- торф конларини қазиб олиш

- сифатини яхшилаш, транспортда ташиш ёки сақлаш қулай бўлиши учун торфларни тайёрлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- торф қазиб олиш билан боғлиқ фаолият турлари, 09.90 га қаранг

- торф брикетларини ишлаб чиқариш, 19.20 гак қаранг

- торф брикетларини тупроқ, қум, гил, минерал ўғитлар ва ҳ.к. билан аралаш ишлаб чиқариш, 20.15 га қаранг

- торфдан буюмлар ишлаб чиқариш, 23.99 га қаранг

08.92.0

Торф қазиб олиш

08.93

Туз қазиб олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ер остидан тузни қазиб олиш, эритиб ва сўриб олиш хам шунга киради

- денгиз сувини ёки бошқа турдаги шўр сувларини буғлатиш ёрдамида туз ишлаб чиқариш

- ишлаб чиқарувчилар томонидан тузни янчиш, тозалаш ва рафинациялаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- овқатда фойдаланиш учун тузни қайта ишлаш, масалан тузни йодлаш, 10.84 га қаранг

- тузли сувларни буғлантириш йўли билан ичимлик сувини ишлаб чиқариш, 36.00 га қаранг

08.93.0

Туз қазиб олиш

08.99

Бошқа тоифаларга киритилмаган тоғ- кон саноати билан боғлиқ фаолият

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- турли хил минерал ва материалларни ёпиқ усулда қазиб олиш

- абразив материаллар, асбест, диатомит, кремний инфузорли жинс, табиий графит, стеатита (тальк), дала шпати ва ҳ.к.

- табиий асфальт, асфальтли ва битумли жинс; табиий қаттиқ битум

- қимматбаҳо тошлар, кварц, слюда ва ҳ.к.

08.99.0

Бошқа тоифаларга киритилмаган тоғ- кон саноати билан боғлиқ фаолият

09

Тоғ- кон саноати соҳасидаги техник хизматлар

Бу бўлим ҳақ эвазига ёки шартнома асосида тоғ- кон саноати соҳасида ихтисослашган ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. У ўз ичига рудалар намуналарини қазиб олиш ва геологик тадқиқотлар ўтказиш каби анъанавий қидирув методларидан фойдаланган ҳолда қидирув ишлари олиб бориш, шу билан биргаликда, қидирув бурғулаш ва қайта бурғилаш, металл ва нометалл минералларни қазиб олиш, нефть ва газ қудуқларини бурғулаш ва уларнинг асосларини қуриш бўйича бошқа хизматлар, нефт ва газ қудуқларини цементлаш, скважиналардан сувни чиқариш ва уларни сваблаш, сувни насос билан тортиб чиқариш, қазилмаларни юза қисмини олиб ташлаш каби хизматларни олади

09.1

Нефт ва табиий газ қазиб олиш соҳасидаги техник хизматлар

09.10

Нефт ва табиий газ қазиб олиш соҳасидаги техник хизматлар

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- нефт ва газ қазиб олиш бўйча ҳақ эвазига ёки шартнома асосида хизмат кўрсатиш

- нефт ва газ қазиб олишни амалга оширишдан олдин қидирув - разведка ишларини амалга ошириш, масалан анъанавий методда қазиш усули, шулардан келгусида қазилувчи жойлардаги тупроқлардан геологик тадқиқот ўтқазиш

- аниқ мақсадга қаратилган бурғулаш ва қайта бурғулаш; "скважиналарни бурғулашни бошлаш"; табиий жойлашган жойларда бурғулаш вишкаларини ўрнатиш, ускуналарни таъмирлаш ва демантажлаш, нефт ва газ скважиналарни цементлаш; насос билан сувни тортиш; қазиб томом қилинган шахталарни ёпишга тайёрлаш ва ёпилган шахталар ва ҳ.к.

- қазув ишлари амалга оширилаётган майдонларда суюлтириш ва транспортировка қилиш мақсадида табиий газни қайта газификациялашни амалга ошириш

- ҳақ эвазига ёки шартнома асосида дренажлаш ва сувни насос билан тортиш

- нефт ва газ қазиб олишдан олдин синов бурғилаш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- аланга олган нефт ва газ ёнғинларини ўчириш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- нефт ва газ қазиб олиш жойларида операторларнинг фаолияти, 06.10, 06.20 га қарангқазилмаларни қазиб оладиган техникаларни махсус таъмирлаш, 33.12 га қаранг

- қазув ишлари амалга оширилаётган майдонлардан ташқарида суюлтириш ва транспортировка қилиш мақсадида табиий газни қайта газификациялашни амалга ошириш, 52.21 га қаранг

- геофизик, геологик ва сейсмик тадқиқотлар, 71.12 га қаранг

09.10.0

Нефт ва табиий газ қазиб олиш соҳасидаги техник хизматлар

09.9

Тоғ- кон саноатининг бошқа соҳалари ва ёпиқ усулда қазишга техник ёрдам кўрсатиш

09.90

Тоғ- кон саноатининг бошқа соҳалари ва ёпиқ усулда қазишга техник ёрдам кўрсатиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда зарур бўлган хизматлар кўрсатишни ҳақ эвазига ёки шартнома асосида амалга ошириш, 05, 07 ва 08 бўлимларга қаранг

- тадқиқот ўтқазиш, масалан, анъанавий усулда қазиб олиш, шулардан тупроқ намуналарини олиш ва келгусида қазиб олинадиган жойларда геологик тадқиқот ишларини олиб бориш

- ҳақ эвазига ёки шартнома асосида дренаж ва сувни насос билан тортиш

- синов бурғулаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- ҳақ эвазига ёки шартнома асосида конларни ёки ер ости қазилма жойларини бошқариш, 05, 07 ва 08 бўлимга қаранг

- қазилмаларни қазиб оладиган техникаларни махсус таъмирлаш, 33.12 га қаранг

- ҳақ эвазига ёки шартнома асосида геофизик тадқиқотлар бўйича хизмат кўрсатиш, 71.12 га қаранг

09.90.0

Тоғ- кон саноатининг бошқа соҳалари ва ёпиқ усулда қазишга техник ёрдам кўрсатиш

C

ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН САНОАТ

Бу секция янги маҳсулот чиқариш мақсадида модда ёки компонентларни, материалларни физик ёки кимёвий қайта ишлашни, гарчи ишлаб чиқаришнинг маълум тури учун бирдан - бир тўлиқ меъзон ҳисобланмаса ҳам, ўз ичига олади ("чиқиндиларни қайта ишлаш" пастдаги изоҳга қаранг). Дастлабки маҳсулотлар асосийси, қишлоқ хўжалик хом - ашёси, ўрмончилик ва балиқчилик маҳсулотлари, тоғ жинслари ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган бошқа тармоқлар ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда маҳсулотларини жиддий ўзгартириш, янгилаш ёки қайта ўзгартириш кутиляпти.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмолга тайёр бўлиши мумкин ёки келгусида ишлов бериш учун ярим фабрикатларни ифодалаши мумкин. Масалан, алюмин тозалашдан олинган маҳсулотлардан алюмин маҳсулотларини бирламчи ишлаб чиқариш учун хом - ашё сифатида фойдаланилади, масалан, алюмин симдан ўз навбатида керакли конструкцияларда фойдаланилади.

Техника ва бошқа асбоб - ускуналар учун аксессуарлар ва ташкил этувчи қисмлар, эҳтиёт қисмлари, махсус компонентлар ишлаб чиқариш, одатда, шу техника ва асбоб - ускуналар ишлаб чиқариш таснифланган синфда таснифланади, ихтисослашмаган компонентлар, машина қисмлари ва асбоб - ускуналарни ишлаб чиқариш, масалан мотор, поршень, электр моторлар, клапан, тишли ғилдирак, подшипниклар С “Ишлаб чиқариш саноати” секциясининг тегишли гуруҳида, бу предметлар қанақа машина ва асбоб - ускуналарнинг таркибига киришидан қатъий назар, таснифланади. Шундай бўлса ҳам пластик материаллардан қуйма/ қуйиш ёки қолиплаш йўли билан ихтисослашган компонентлар ва аксессуарлар ишлаб чиқаришни 22.2 гуруҳ ўз ичига олади.

Бутловчи қисмларни йиғиш ҳам, ишлаб чиқариш саноатига киритилади. Бу секция ўзи ишлаб чи??ан ёки сотиб олган мавжуд компонентлардан бутун конструкциялар йиғишни ўз ичига олади

Чиқиндиларни қайта ишлаш, яъни иккиламчи хом - ашёни ишлаб чиқариш учун чиқиндиларни қайта ишлаш 38.3 (чиқиндилардан фойдаланиш) гуруҳига киритилган. Гарчи физик ва кимёвий қайта ишлаш амалга оширилса ҳам, бу ишлаб чиқариш саноатининг бир қисми ҳисобланмайди. Бу фаолият турининг бирламчи мақсади Е секцияда (сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва тақсимлаш устидан назорат) таснифланган асосий қайта ишлаш ёки чиқиндиларни қайта ишлаш ҳисобланади. Бироқ янги тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш (иккиламчи маҳсулотдан ишлаб чиқарилган фарқли маҳсулотлар) барча ишлаб чиқаришга тегишли бўлади, ҳаттоки агар бу жараёнларга чиқиндилар фойдаланилган бўлса ҳам. Масалан, пленка чиқиндиларидан кумуш ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади.

Саноат, тижорат ва шунга ўхшаш техника ва асбоб - ускуналарни ихтисослаштирилган техник қараш, сақлаш ва таъмирлаш асосан 33 (машина ва асбоб - ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш) бўлимда таснифланади. Бироқ компьютерлар, шахсий буюмлар ва маиший товарларни таъмирлаш 95 (компьютерлар, шахсий буюмлар ва маиший товарларни таъмирлаш) бўлимда таснифланади, шу билан бирга транспорт воситаларини таъмирлаш 45 (автомобиль ва мотоциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ва уларни таъмирлаш) бўлимда таснифланади.

Тор соҳа фаолияти сифатидаги техникалар ва асбоб - ускуналарни ўрнатиш 33.20 синфда таснифланади.

Изоҳ: ишлаб чиқариш саноатини шу классификаторнинг бошқа бўлимлари билан чегаралашда бир оз мужмаллик бўлиши мумкин. Қоидага биноан, ишлаб чиқарадиган фаолият янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун материалларни қайта ишлашни ўз ичига олади. Кўпинча бу мутлақо янги маҳсулот бўлади. Бироқ, янги маҳсулотнинг таърифи бир мунча субъектив бўлиши мумкин. Қайта ишлаш таснифлагичда белгиланган қуйидаги фаолият турларини кўзда тутади:

- балиқ овлаш кемалари бортида бажарилмайдиган янги балиқларни (чиғаноқлардан устрицаларни олиш,балиқларни филелаш) қайта ишлаш (10.20 га қаранг)

- сутни пастеризация қилиш ва бутилкаларга қуйиш (10.51 га қаранг)

- терига ишлов бериш (15.11 га қаранг)

- ёғочни консервациялаш (16.10 га қаранг)

- нашр этиш ва шунга ўхшаш фаолият турлари (18.1 га қаранг)

- шина протекторларини тиклаш (22.11 га қаранг)

- фойдаланишга тайёр бетон аралашмаларини ишлаб чиқариш (23.63 га қаранг)

- металлга галваник қопламалар, металлизация ва иссиқлик билан ишлов бериш (25.61 га қаранг)

- ремонт ёки переборка учун механик асбоб - ускуналар (масалан, автомобил моторлари, 29.10 га қаранг).

Шунингдек таснифлагичнинг бошқа бўлимларида акс эттирилган қайта ишлаш жараёнига қўшиладиган фаолият турлари мавжуд, жумладан улар ишлаб чиқариш саноати каби таснифланмайди. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- A секциясида таснифланган ёғоч тайёрлаш (қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги);

- A секциясида таснифланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини модификациялаш (қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги);

- 56 бўлимда таснифланган бинода тез истеъмол қилиш учун озиқ - овқат маҳсулотларини тайёрлаш (озиқ - овқат ва ичимлик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматлар);

- B секциясида таснифланган руда ва бошқа минералларни тўйинтириш (тоғ - кон саноати ва конларни қазиш);

- F секциясида таснифланган майдонларида амалга ошириладиган қурилиш ва йиғиш ишлари (қурилиш);

- катта товар партияларни кичик гуруҳларга бўлиш ва қадоқлаш, қайта қадоқлаш, алкогол ичимликлар ёки химикатлар каби маҳсулотларни бутилкаларга қуйишни қўшган ҳолда, кичикроқ партияларни иккиламчи сотиш бўйича фаолият; қаттиқ чиқиндиларни ажратиш; мижоз буюртмаси бўйича бўёқларни аралаштириш; мижоз бюртмаси бўйича металларни кесиш; турли хил маҳсулотларга изоҳ G секциясида кўрсатилган (улгуржи ва чакана савдо; автомобиллар ва мотоциклларни таъмирлаш).

10

Озиқ - овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

Бу бўлим озиқ - овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, ўрмон маҳсулотларини ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни, ҳайвонлар учун тайёр ем - хашакларни, шу билан биргаликда озиқ - овқат бўлмаган яримфабрикатларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Бу фаолият кўпинча у ёки бу даражада қўшимча маҳсулотларни кўп ёки кам ҳажмда ишлаб чиқариш билан боғлиқ (масалан, мол сўйиш жараёнида олинадиган тери ва чарм ёки ёғ ишлаб чиқариш давомида юзага келган кунжара).

Бу бўлим маҳсулотларни ишлаб чиқариш тури бўйича кўпгина майда гуруҳларга бўлинган: гўшт, балиқ, сабзавот ва меваларни, мой ва ёғларни, тегирмон - ёрма саноати маҳсулотларини, ҳайвонлар учун ем - хашак, ичимлик, тамаки маҳсулотларини ва бошқа озиқ - овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқариш шахсий эҳтиёжларини қондириш учун амалга оширилиши мумкин, шу билан биргаликда учинчи томон учун, масалан, қушхоналар сингари.

Баъзи бир фаолият турлари тўғридан тўғри ишлаб чиқаришга қўшилади (масалан, новвойхоналар, қандолатчилик, магазинлардаги гўштларни бўлаклаш ва ҳ.к., шахсий буюмлар сотиладиган жой), ҳаттоки бу ишлаб чиқарувчининг магазинидаги чакана савдо маҳсулотлари бўлса ҳам. Лекин қайта ишлаш хажми кичик бўлган ва чинакам ўзгаришга олиб келмайдиган ишлаб чиқариш турлари “Улгуржи ва чакана савдо” бўлимига киритилади.

Ишлаб чиқарилган жойда дарҳол истеъмол қилишга мўлжалланган озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 56 (озиқ- овқат маҳсулотлари ва ичимликларни етказиш бўйича хизматлар) бўлимга киритилган.

Мол сўйиш жараёни чиқиндилари ёки ёрдамчи маҳсулотлардан олинувчи ҳайвонлар учун тайёр озуқа ишлаб чиқариш 10.9 гуруҳда таснифланган. Озиқ- овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи хом ашё олиш учун қайта ишлаш 38.3 гуруҳда ва озиқ- овқат маҳсулотлари ва ичимликлар чиқиндиларини йўқотиш 38.21 синфда таснифланган.

Бу бўлим ресторанлардаги каби дарҳол истеъмол қилиш учун овқат тайёрлашни ўз ичига олмайди.


10.1

Гўштни қайта ишлаш ва консервалаш, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш

10.11

Гўштни қайта ишлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қушхоналарда ҳайвонларни сўйиш, гўштни қайта ишлаш ёки қадоқлаш: мол гўштлари, чўчқа гўштлари, қўй гўштлари, қуён гўштлари, туялар, отлар оиласига тааллуқли ҳайвонлар ва қушхоналардаги бошқа ҳайвонлар гўшти

- нимталанмаган янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш

- нимталанган янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуруқликда ёки махсус кемаларда китларни сўйиш ва қайта ишлаш

- ҳайвонлар сўйилган жойда териларга ишлов бериш

- чўчқа ёғини ва бошқа ҳайвонларнинг ейиладиган ёғларини эритиш

- ҳайвонларнинг ичак- чавоқларини қайта ишлаш

- титилган жун ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- уй паррандаларининг ёғларини эритиш, 10.12 га қаранг

- гўштни қадоқлаш, 82.92 га қаранг

10.11.1

Қушхоналарда мол сўйиш, гўштга ишлов бериш ёки қадоқлаш

10.11.2

Янги, совитилган ва музлатилган гўшт ишлаб чиқариш

10.11.9

Гўштни қайта ишлаш бўйича бошқа фаолият

10.12

Уй паррандалари гўштини қайта ишлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- кушхоналарда паррандаларни сўйиш, гўштини нимталаш ва қадоқлаш

- нимталанган янги, совутилган ёки музлатилган гўшт ишлаб чиқариш

- уй паррандалари ёғларини эритиш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- уй паррандаларидан кесилган пат ва парларни олиш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- гўштни ўраш, 82.92 га қаранг

10.12.0

Уй паррандалари гўштини қайта ишлаш

10.13

Гўштдан ва уй паррандалари гўштидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қуритилган, тузланган ёки дудланган гўшт ишлаб чиқариш

- гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш

- сосиска, колбаса, салями, қонли колбаса, узоқ сақланиб етилган қуруқ колбаса, сервелат, дудланган баллон колбасаси, паштет, сардакли, нимталанган гўшт, рулет (суяксиз сонли гўшт), пиширилган ветчина, гўшт экстракти ва шарбатлари

- субмаҳсулотлар (калла- поча, ичак- човоқлар) ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- тайёр музлатилган гўштли овқатлар ва уй паррандаларидан овқатларни ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг

- таркибида гўшт бўлган шўрва ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг

- гўшт улгуржи савдоси, 46.32 га қаранг

- гўштни ўраш, 82.92 га қаранг

10.13.1

Тузланган, қуритилган ёки дудланган гўшт, парранда гўшти ва озуқавий субмаҳсулотлар ишлаб чиқариш

10.13.2

Колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш

10.13.9

Бошқа тоифаларга киритилмаган гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш

10.2

Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш

10.20

Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш: музлатиш, қаттиқ музлатиш, қуритиш, қайта ишлаш, дудлаш, тузлаш, герметик тарада консервалаш ва бошқалар

- балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскалардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш: балиқ филеси, икра, сунъий икра ва бошқалар

- инсонлар истеъмоли учун ёки ҳайвонларни боқиш учун балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш

- инсон истеъмоли учун яроқсиз бўлган балиқ ва бошқа турдаги сув ҳайвонларидан ун ва эрийдиган моддаларни ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- фақатгина балиқни қайта ишлаш ва консервалашга йўналтирилган кемалар фаолияти

- денгиз ўсимликларини қайта ишлаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- балиқ ови учун мўлжалланган кемаларда балиқларни қайта ишлаш ва сақлаш, 03.11 га қаранг

- кит гўштини қуруқликда ёки махсус кемаларда қайта ишлаш, 10.11 га қаранг

- денгиз маҳсулотларидан мой ва ёг ишлаб чиқариш, 10.41 га қаранг

- балиқдан тайёр музлатилган овқат ишлаб чиқариш, 10.85 га қаранг

- балиқ шўрвасини ишлаб чиқариш, 10.89 га қаранг

10.20.0

Балиқ, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш ва консервалаш

10.3

Мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалаш

10.31

Картошкани қайта ишлаш ва консервалаш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- картошкани қайта ишлаш ва консервалаш:

- қайта ишланган музлатилган картошкани ишлаб чиқариш

- қуруқ картошка пюреси ишлаб чиқариш

- картошкадан газаклар ишлаб чиқариш

- картошкадан чипслар ишлаб чиқариш

- майда ва йирик тортилган картошка уни ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- саноат усулида картошкани тозалаш

10.31.0

Картошкани қайта ишлаш ва консервалаш

...
Время: 0.0121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск