язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2003 й. 498-сон "Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2003 й.

N 498



КОНЦЕРТ-ТОМОША ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатишни ҳамда грампластинкалар, аудио-видеокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган низомлар кучга киргунгача берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати ўтгунгача ҳақиқий ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада-қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон ва "Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў.Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 11 ноябрдаги

498-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Эстрада- қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш

тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон ва "Гастроль-концерт

фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видеокассеталарни

тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада-қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда):


1. 4-бандда:

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензияловчи орган ҳисобланади";

иккинчи хат бошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


2. 6-банднинг иккинчи хат бошидаги иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур гуруҳ хулосаси "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади".


3. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисида Низомнинг (қарорга 2-илова) 5.6-бандидаги "тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш)" сўзлари "тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси тўғрисидаги Низомда (қарорга 4-илова):

2.2-банднинг еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқи учун Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи хулосалари асосида лицензиялар бериш";

3.1-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади".



II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видеокассеталарни тарқатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон,36-модда):


1. 2-бандда:

иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

учинчи хат бошидаги "гастроль-концерт" сўзлари "концерт-томоша" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3 ва 4-бандлар, шунингдек 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 29 июндаги

285-сон қарорига

2-ИЛОВА



Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш

ҳуқуқи учун давлат божи

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Фаолият турлари

Жисмоний ва юридик шахслар учун

(бир жисмоний шахс ҳисобига) йиллик

бож миқдори, энг кам ойлик иш ҳақининг

қуйидагича баравари миқдорида


рейтинг гуруҳлари бўйича


I


II

III

IV

1.

Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гостроль-концерт фаолиятини амалга ошириш:

150

75

50

30


якка ижрочи концерти (битта ижрочининг концерт дастури);






битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштиро-кидаги концерт дастури;






2.

Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш:

100

50

25

15


ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар ва хусусий уйларда юбилей тантаналарига хизмат кўрсатиш;






ресторанлар, хусусий уйлар, қаҳвахоналар ва барларда тўйларда (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, "келин салом", "чарлар", "суннат тўйи" тадбирларига) хизмат кўрсатиш;






хордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш.






Изоҳ. Рейтингнинг IV гуруҳига киритилган, фаолиятини бошлаётган ижодий жамоалар ва ижрочилар томонидан гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда бож улар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб биринчи йилда бошланғич ставка бўйича тўланади.

Давлат божи миқдорлари (чораклар бўйича бўлиб-бўлиб тўланганда - давлат божининг тегишли қисми) тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",

2003 й., N 11, 114-модда.