язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Метрология. Геодезия ва картография/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2003 й. 510-сон "Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2003 й.

N 510


ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Геодезия ва картография тўғрисида" ва "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Белгилансинки, топография-геодезия ва картография ишларини амалга ошириш ҳуқуқига мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 119-модда.