Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.12.2014 й. 2634-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 14.11.2014 й. 74-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 15 декабрда 2634-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2014 йил 14 ноябрдаги

74-сон буйруғига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет

маблағлари олувчиларнинг харажатлар

сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш

ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини, вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ҳамда штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида ва уларнинг харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга оширилади.


1-1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бюджет маблағларини тақсимловчи - биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи;


биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;


вақтинчалик харажатлар сметаси - бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонунчиликдаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади;


даромадлар ва харажатлар сметаси - бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат;


жамланма харажатлар сметаси - бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси;


иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бириктириладиган ва ўзига ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;


штат жадвали - доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат;


харажатлар моддаси - бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми;


электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.

2. Бюджет ташкилотлари харажатларни қоплаш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ташқари бошқа даромад манбалари мавжуд бўлганда, мазкур кўрсатилган маблағлар бўйича ҳам даромадлар ва харажатлар сметаларини тузади.


3. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатлар сметаларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини, шунингдек штат жадвалларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мустақил равишда тузадилар.

Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларининг харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штат жадваллари марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан тузилади, рўйхатга олинади, шунингдек тегишли жамланма сметаларига ва штат жадвалларига умумлаштирилади.

4. Харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари, штат жадваллари, шунингдек жамланма харажатлар сметалари ва штат жадваллари бир молия йили муддатига, мавсумий ёки йил мобайнида тузилган ташкилотлар бўйича эса, уларнинг мазкур молия йилидаги фаолият кўрсатиш даврига тузилади ва амал қилади.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


5. Харажатлар сметаларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини тузишда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари, товарлар (ишлар, хизматлар) учун нарх ва тарифлар:

барча ташкилотлар (мавсумий ёки молия йили мобайнида янгидан тузилаётган ташкилотлардан ташқари) бўйича - мазкур сметалар тузилаётган молия йилининг 1 январида амалда бўлган шартларда;

мавсумий ёки молия йили мобайнида янгидан тузилаётган ташкилотлар бўйича - мазкур ташкилот фаолият кўрсатиши бошланган ойнинг биринчи санаси ҳолатига кўра ҳисобга олинади.


6. Бюджет тизими бюджетлари ижроси жараёнида юзага келадиган барча қўшимча харажатларга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилади.


7. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жамланма харажатлар сметаси минг сўмда тузилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади.

7-1. "UzASBO" дастурий мажмуасига (бундан буён матнда дастурий мажмуа деб юритилади) уланган бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари дастурий мажмуада ушбу ташкилотлар томонидан шакллантирилади ва тузилади.

Дастурий мажмуада шакллантирилган ва тузилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари мазкур Низом талаблари асосида тасдиқланиб, ҳар бирига хос "QR" кодлар қўйиш орқали дастурий мажмуада рўйхатга олинади.

7-2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 112-моддаси олтинчи қисмида кўрсатилган қуйидаги маблағларга харажатлар сметаларини тузиш талаб қилинмайди:

а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижро этиш жараёнида бўшайдиган;

б) товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захиралари бўйича ҳисобга олинган;

в) адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан тўланиши назарда тутиладиган;

г) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчиларга қайтариш учун назарда тутиладиган;

д) давлат органлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун назарда тутиладиган;

е) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун назарда тутиладиган, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган ҳоллар бундан мустасно;

ж) бир йўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш учун назарда тутиладиган;

з) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларига компенсациялар тўлаш учун назарда тутиладиган;

и) транспортда имтиёзли юришни қоплаш учун назарда тутиладиган;

к) давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш учун мўлжалланган;

л) давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутиладиган;

м) сайлов ва референдумлар ўтказиш учун назарда тутиладиган;

н) бюджетлараро трансфертлар ажратиш учун назарда тутиладиган;

о) тижорат банклари ва бошқа молия институтларининг устав капиталини шакллантириш ва кўпайтириш учун назарда тутиладиган;

п) резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ажратиш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг кредит линияларини очиш учун назарда тутиладиган;

р) солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар ҳамда молия йили мобайнида амалга оширилиши назарда тутилган ва Давлат бюджети харажатларини кўпайтиришни талаб қиладиган бошқа тадбирлар учун мўлжалланган;

с) давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиб бериладиган;

т) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар.

Бунда, ушбу бандда кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари (бундан буён матнда иқтисодиёт ва молия органлари деб юритилади)нинг шахсий ғазна ҳисоварақларида акс эттирилади (мазкур банднинг "м", "с" ва "т" кичик бандларида келтирилган маблағлар бундан мустасно).

7-3. Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг дастурий мажмуа орқали тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадвалларини қоғозга чоп этиш талаб этилмайди.


2-БОБ. ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ ВА ШТАТ

ЖАДВАЛЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


1-§. Харажатлар сметасини тузиш ва тасдиқлаш


8. Харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир дипломатик муассасалари бўйича харажатлар сметаси хорижий ва миллий валюталарда ҳар бир дипломатик муассаса бўйича алоҳида мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.

Капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.

9. Харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан уларга тегишли молия йили учун етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида тузилади.

Бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчиларга тегишли молия йили учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмини етказиш тегишли иқтисодиёт ва молия органлари ёки бюджет маблағларини тақсимловчилари томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга тегишли молия йили учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмини етказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Харажатлар сметасининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тузилган штат жадвалидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда дастурий мажмуада автоматик тарзда шакллантирилади.

Агар етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми тузилган штат жадвалидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдоридан кам бўлса, харажатлар сметасида жорий молия йилининг декабрь ойидан бошлаб кетма-кет равишда олдинги ойларга қараб етишмаган қисмига камайтирилади.

10. Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига бўйсунувчи ташкилотларга бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиёт ва молия органининг мазкур масала бўйича кўрсатмаларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида кўрсатмалар беради.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг раҳбарлари ҳамда тегишли ходимларининг кенгашини чақирадилар ва харажатлар сметасини тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида йўл-йўриқлар кўрсатадилар, уларга ташкилотларнинг харажатлар сметасини тузиш тартиби масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларини тушунтирадилар, бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси ҳисоб-китобларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши мажбурийлиги, харажат қилишда смета-штат интизомига ва тежамкорлик режимига риоя қилиш ҳақида кўрсатмалар берадилар, шунингдек харажатлар сметасини тузиш ҳамда бланкаларни тўлдириш техникаси масалалари бўйича йўл-йўриқлар кўрсатадилар.

Бир вақтнинг ўзида бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга келгуси йил учун иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастурларига мувофиқ асосий кўрсаткичларни (синфлар, ўқувчилар, болалар, шифохоналарда жой-кунлар, бола-кунлар сони ва бошқалар) ёзма равишда хабар қиладилар.


11. Харажатлар сметаси бўйича харажатларни ҳисоблаб чиқариш иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурлари кўрсаткичларига ва тежамкорликнинг қатъий режимини ҳисобга олган ҳолда маблағларга бўлган эҳтиёжга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


12. Харажатларни ҳисоблаб чиқаришда қуйидагиларга амал қилиниши зарур:

белгиланган тартибда тасдиқланган ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш дастурларига;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан уларга тақдим этилган бюджет соҳасидаги ваколатлари доирасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга;

белгиланган тартибда тасдиқланган бюджет ташкилотлари харажатларининг нормативларига;

товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган нархлари ва тарифларига.

Жумладан:

харажатлар сметасига иш ҳақи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган лавозим маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативларига риоя этилган ҳолда киритилади. Ишбай шаклида бажариладиган ишлар учун иш ҳақи, молия йилига харажатлар сметасида назарда тутилган шундай ишларнинг ҳажмидан келиб чиқиб харажатлар сметасига киритилади;

педагог ходимлар иш ҳақи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни аниқлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаларидан, дафтарларни текширганлик, синф раҳбарлиги ва бошқалар учун қўшимча ҳақ тўлашни ҳисобга олган ҳолда ўқув режасига мувофиқ тузилган тарификациялардан келиб чиқилиши лозим;

тиббиёт ходимлари иш ҳақи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни аниқлашда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари ва шартларини ҳисобга олган ҳолда тузилган тарификациялардан келиб чиқилиши лозим;

стипендия харажатлари стипендиялар миқдорлари ва стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ ҳисобланади;

ижтимоий солиқни тўлаш харажатлари харажатлар сметасига белгиланган ставкалардан ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ тўланадиган барча тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда киритилади;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотини тўлаш харажатлари харажатлар сметасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчининг барча ходимларининг ўтган йилги иш ҳақининг ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда киритилади;

хўжалик харажатлари, жумладан, коммунал хизматлар учун харажатлар ҳар бир ташкилотга кўрсатиладиган хизматга ўтган ҳисобот давридаги ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб ёки белгиланган лимит (жисмоний ҳажмлар) доирасида ҳамда нарх ва тарифларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади;

телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланади;

даволаш, болалар ва бошқа ижтимоий соҳа бюджет ташкилотларида овқатланишга кетадиган харажатлар бюджет ташкилотларининг ҳар бир тури учун тасдиқланган овқатланиш кунининг натурал меъёрларидан ва ўртача йиллик сонидан келиб чиқиб ҳисобланади;

дори-дармонларга кетадиган харажатлар кунига бир беморга ҳисобланган дори-дармонлар меъёрига қараб белгиланади;

ижтимоий-маданий ташкилотларнинг айрим гуруҳи учун кийим-кечак, пойабзал, чойшаб, кўрпа-тўшак анжомлари ва бошқа юмшоқ анжомлар сотиб олишга кетадиган харажатлар мавжуд моддий таъминотнинг меъёрлари асосида ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади;

сув, ўрмон хўжалиги ва бошқа ташкилотларни сақлаш харажатлари уларнинг бажараётган иш меъёри ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

қўриқлаш фаолияти хизматларининг тўлови билан боғлиқ харажатлар мазкур хизматларни етказиб берувчиларнинг тарифларига мувофиқ аниқланади;

ташкилотларнинг бинолар, иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш, бинолар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа мулк ижараси билан боғлиқ харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган харажатлар меъёри, лимитлар ва натурал кўрсаткичлардан келиб чиқиб аниқланади;

хизмат сафарларига харажатлар ташкилотларнинг олдига қўйилган вазифаларидан, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига (чигирткалар, тут парвонаси ва бошқалар) қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар прогноз иш ҳажмлари ва кимёвий препаратларга бўлган эҳтиёжлар, шунингдек бажариладиган иш турларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича бошқа харажатларни аниқлашда ўзгача кўрсаткичлар ва услублар қўлланиши мумкин, уларнинг асосланганлиги харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказувчи тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари томонидан текширилади.

13. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган ва/ёки тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (бош бўлинма сифатида белгиланган) ҳузуридаги бухгалтериялар томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича қуйидаги алоҳида ҳолларда бўлимлар ва кичик бўлимлар (ташкилотлар тури) кесимида харажатлар сметаси тузилиши ва тасдиқланиши мумкин:

бир турдаги кичик ташкилотлар бўйича - ветеринар участкалар ва пунктлар ҳамда бошқа кичик ташкилотлар бўйича;

бир турдаги йирик ташкилотлар бўйича, агар уларга хўжалик хизматларини кўрсатиш хўжалик хизматларни кўрсатувчи махсус гуруҳлар орқали марказлаштирилган ҳолда амалга оширилса;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашув марказлари ҳамда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари бўйича.


14. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг харажатлар сметаси бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағларни тақсимловчилари бўлиб харажатлар сметасини тасдиқлаган бош ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисобланади.


15. Мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг харажатлар сметаси, хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг раҳбарларидан олинган буюртмалар асосида ҳамда марказлаштирилган бухгалтерияда мавжуд бўлган ҳисоб ва ҳисобот, шунингдек иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларига мувофиқ марказлаштирилган бухгалтерия томонидан тузилади.

Харажатлар сметасини тузиш учун буюртмалар ҳокимиятларнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари томонидан белгиланган шакллар ёки кўрсаткичлар рўйхати бўйича харажатларнинг гуруҳлари ва иловалари бўйича, шунингдек харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда ташкилотлар томонидан тақдим қилинади.


16. Буюртмаларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

иситиш, ёритиш, сув таъминоти харажатларини ҳисоблаш учун зарур натурал кўрсаткичлар;

сотиб олиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати;

капитал ва жорий таъмирлаш учун асосий ишлар рўйхати;

ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан бажариладиган ишлар ҳажми;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган кадастр юритиш ва бошқа кўрсаткичлар ҳисоби бўйича ишлар ҳажми;

бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун асосланган ҳисоб-китоблар;

бюджетдан ажратиладиган маблағларни ажратишни асослаш учун бошқа зарур ҳисоб-китоблар.

Ташкилотлар томонидан тақдим қилинган буюртмалар марказлаштирилган бухгалтериялар томонидан тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирокида олдиндан кўриб чиқилади ҳамда харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.


17. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари ва идоралари, ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича улар томонидан ўзини сақлаш учун харажатлар сметасидан ташқари марказлаштирилган тадбирларга харажатлар сметаси тузилиши мумкин.

Агарда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари ва идоралари, ҳокимиятларнинг бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган ҳолда бир неча тадбирлар (тизимдаги барча ташкилотлар бўйича қўриқлаш хизматини тўлаш, хизмат кийимини сотиб олиш, ягона ахборот-компьютер тизимига хизмат кўрсатиш, семинарлар ўтказиш ва бошқалар) бўйича харажатлар амалга оширилаётганда, харажатлар сметасига ҳар бир марказлаштирилган ҳолда тўланадиган тадбирлар бўйича ҳисоб-китоблар илова қилинади.

18. Келгуси молия йилида очилиши режалаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича харажатлар сметаси тегишли вазирликлар, қўмиталар ва идоралар, тегишли ҳокимиятларнинг бошқармалари, бўлимлари томонидан ҳар бир ташкилотга алоҳида, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва фаолият кўрсатаётган шунга ўхшаш ташкилотларда мавжуд бўлган харажатларнинг ўртача меъёрларидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Бунда, янги бюджет ташкилотларини сақлаш харажатлари мазкур ташкилотлар фаолиятининг бошланиши мўлжалланаётган муддатлардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.


19. Давлат илмий дастурларини бажаришга бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси ижрочи-ташкилотлар бўйича барча илмий лойиҳаларнинг умумий суммасини сметада бюджет тизими бюджетлари иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида акс эттирган ҳолда тузилади. Бунда харажатлар сметаларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун иш ҳақи, унга тенглаштирилган тўловлар, иш берувчиларнинг ажратмалари ва бошқа харажатларни ўз ичига олган лойиҳа бўйича барча харажатларни ўзида акс эттирган харажатлар калькуляцияси илова қилинади.

20. Дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.

Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ЭРИси билан тасдиқланади.

Дастурий мажмуага уланмаган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.

Дастурий мажмуа орқали тузилган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси буюртмачи раҳбарининг ЭРИси билан тасдиқланади.

Дастурий мажмуа орқали тузилмаган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси буюртмачи раҳбари томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда имзоси ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади. Бунда, смета бўйича харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

21. Давлат илмий дастурларини бажариш учун ижрочи-ташкилотларга йўналтириладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси улар билан мазкур дастурларга киритилган лойиҳаларни бажаришга бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида шартнома тузган тегишли вазирлик, қўмита ва идора томонидан тузилади ҳамда унинг раҳбари (у ваколат берган шахс) ЭРИси билан тасдиқланади. Бунда ходимлар иш ҳақи жамғармасининг суммасини ажратган ҳолда сметада харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

22. Харажатлар сметаларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай амалга оширилади. Бунда, бюджет маблағларини тақсимловчи бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатлар сметасини бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай тасдиқлайди.


22-1. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотларининг жамланма харажатлар сметасини, жамланма даромадлар ва харажатлар сметасини мазкур Низом 46-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ тартибда тузади.


2-§. Штат жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш


23. Штат жадвали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.


24. Бюджет ташкилотининг штат жадвалида ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг жамланма штат жадвалида меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида назарда тутилган, бир йилга ҳисоб-китоб қилинган устамалар тўлашга, қўшимча ҳақ тўлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси алоҳида сатрда кўрсатилади, масалан:

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шакллантириладиган Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (тиббиёт муассасалари, барча типдаги умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус, профессионал таълим ташкилотлари бундан мустасно);

мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, кўп йиллик меҳнати учун бир марталик рағбатлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси;

кўп йиллик меҳнати ва махсус унвонларга (малака даражаси, даражали унвон, дипломатик мартаба ва бошқалар) ойлик устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашни белгилаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси;

меҳнат таътилидаги шахсларнинг ўрнини босувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси;

Умумтаълим, ўрта-махсус, профессионал таълим ташкилотларининг директор жамғармаси ва бошқалар.

24-1. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотларининг жамланма штат жадвалини мазкур Низом 46-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ тартибда тузади.

25. Бюджет ташкилотининг штат жадвалини ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг жамланма штат жадвалини тасдиқлаш жорий молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай амалга оширилади. Бунда, бюджет маблағларини тақсимловчи бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари штат жадвалларини бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан белгиланган, бироқ жорий молия йилининг 10 мартидан кечиктирмай тасдиқлайди.

Бунда, бюджет ташкилотларининг жамланма штат жадвали ва штат жадвалини тасдиқлаш бюджет ташкилотларининг жамланма харажатлар сметаси ва харажатлар сметаларини тасдиқлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ тартибда амалга оширилади.


3-БОБ. ВАҚТИНЧАЛИК ХАРАЖАТЛАР

СМЕТАЛАРИНИ ТУЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


26. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан жамланма вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш мазкур Низомнинг тегишинча 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ шаклларда кейинги молия йилининг биринчи чорагини ойма-ой бўлган ҳолда амалга оширилади. Бунда, вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ортиқ бўлмаслиги лозим ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар суммасига аниқлаштирилиши мумкин.

Келгуси молия йилининг биринчи чораги учун бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг вақтинчалик харажатлар сметалари, шунингдек марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари жорий молия йилининг 25 декабригача тузилади ва тасдиқланади.

27. Жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва вақтинчалик харажатлар сметалари жамланма харажатлар сметалари ва харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар амалда бўлади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган жамланма харажатлар сметаси ва харажатлар сметасида биринчи чорак учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлардан кам бўлмаслиги керак.

28. Жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш талабларига мувофиқ тартибда амалга оширилади.


4-БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАР

ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАЛАРИНИ ТУЗИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ


29. Бюджетдан ташқари жамғармаларга эга бўлган бюджет ташкилотлари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини ҳар йили тузади ва тасдиқлайди. Бунда, бюджетдан ташқари маблағлар тушумлари ва харажатларини режалаштириш бюджет ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган даромадлар манбаи ва харажатлар йўналишларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.


30. Бюджет ташкилотлари қуйидаги бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича сметалар тузадилар:

Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;

Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;

вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;

бюджет ташкилотларига ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа таълим ташкилотларида тарбияланаётганлиги учун, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим ташкилотларида таълим олганлиги учун, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олганлик учун, стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги тўловлар.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган, шунингдек тиббиёт муассасаларида стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузилмайди. Бу маблағлар мазкур муассасаларнинг харажатлар сметасида ҳисобга олинади.

31. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш ҳамда тасдиқлаш бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари учун белгиланган тартибга ўхшаш тартибда амалга оширилади.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасида тушумлар манбаини кўрсатган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар тушумларининг ҳажми ва мазкур маблағлардан фойдаланиш йўналишлари қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг даромад қисми молия йили бошидаги маблағлар қолдиғи ҳамда даромадларнинг манбалар кесимидаги прогнозидан ташкил топади.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан ходимлар сони сақлаб турилган тақдирда, бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасида кўрсатилган ходимлар сони бўйича штат жадвали илова қилинади. Бунда, мазкур штат жадвали бюджет ташкилотининг штат жадвалига ўхшаш ҳолда тузилади ҳамда тегишли бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ёки иқтисодиёт ва молия органида мазкур Низомга мувофиқ муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.

32. Бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ёки иқтисодиёт ва молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бундан мустасно.


5-БОБ. БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР

ТОМОНИДАН УЛАРНИНГ БЎЙСУНУВИДАГИ БЮДЖЕТ

ТАШКИЛОТЛАРИ ВА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ

ОЛУВЧИЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАР СМЕТАЛАРИ,

ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАЛАРИ

ҲАМДА ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан уларнинг

бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ

олувчиларнинг харажатлар сметалари, даромадлар

ва харажатлар сметалари ҳамда штат

жадвалларини кўриб чиқиш


33. Бюджет маблағларини тақсимловчилар уларга етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини кўриб чиқишни таъминлайди.


34. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тақдим этилган харажатлар сметалари зарур ҳолларда мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилади. Бунда, харажатлар сметаларини кўриб чиқувчи бюджет маблағларини тақсимловчилар қуйидагиларга мажбур:

қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек келгуси йил харажатлар сметаларини тузиш бўйича кўрсатмаларга

...
Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск