Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

4. 2016 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 6-сон, 2017 йил 7 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛНИНГ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИ

УЧУН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАШ БЎЙИЧА

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 19.04.2016 йилдаги 16, 12.07.2016 йилдаги 28 ва 11.10.2016 йилдаги 41-сонларида иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун 2016 йилнинг I, II ва III чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. "Norma Ekspert" мутахассислари ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблаш ва унга доир ҳисоботни қандай тўлдириш ҳақида тушунтиришларни тайёрладилар.


        

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси 1, 4 ва 5-қисмлари



Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисобот шаклларида барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилади.



1-вазият.


КЎП ПРОФИЛЛИ КОРХОНА (ЧАКАНА САВДО,

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ, ХИЗМАТЛАР)

УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Навоий шаҳридаги кичик корхона учта фаолият турини амалга оширади:

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари (озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария ва шахсий гигиена товарлари) билан чакана савдо қилади;

умумий овқатланиш - пиво тайёрланадиган пивохонаси бўлган қаҳвахона мавжуд. Ишлаб чиқарилган пиво фақат ўз қаҳвахонасида сотилади;

маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлайди.


9 ой якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

дўкон бўйича тушум - 158 500 минг сўм, шу жумладан терминал орқали тўланган - 91 500 минг сўм;

пиво бўйича акциз солиғини чегирганда қаҳвахонадан тушум - 62 500 минг сўм;

таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушум - 18 200 минг сўм;

бошқа даромадлар (I чоракда муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига автомобилнинг чиқиб кетишидан олинган) - 3 000 минг сўм.


Корхона иккита имтиёзни қўллайди:

1) Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори 4-бандига мувофиқ, маиший электр ускуналарни таъмирлаш хизматларига ЯСТ солинмайди;

2) солиқ солинадиган базани жорий этилган янги технологик асбоб-ускуналар қийматига камайтириш (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми). Корхона II чоракда қиймати 120 000 минг сўмлик (етказиб бериш ва монтаж қилиш харажатларини, божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимни ҳисобга олган ҳолда) янги технологик асбоб-ускунани импорт қилган ва фойдаланишга жорий этган.


9 ой якунларига кўра ЯСТ имтиёзларни ҳисобга олганда 9 588,88 минг сўмни, шу жумладан I чоракда ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисоблаш суммаси - 59,68 минг сўмни ташкил этди.


IV чоракда:

дўкон бўйича товар обороти 53 800 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан терминал орқали 36 800 минг сўм келиб тушди;

пиво бўйича акциз солиғини чегирганда қаҳвахонадан тушум - 36 400 минг сўм. Пиво 70 дал (700 л) ҳажмида сотилган;

маиший электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушум - 20 600 минг сўм.

Ноябрь ойида товарлар туркуми чегирма билан сотиб олинди. Чегирма суммаси 2 000 минг сўмни ташкил этди. Чегирмани ҳисобга олганда товарлар қиймати - 16 000 минг сўм.

Декабрь ойида Янги йилга бағишлаб болалар уйига 6 200 минг сўм суммасидаги товарларни текин бериш тарзида ёрдам кўрсатилди.


IV чорак учун ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни ҳисобга оламиз:

q турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ставкалар белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТни тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритадилар ҳамда тегишли ставкалар бўйича ЯСТни тўлайдилар (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ставкалари қуйидагича:

шаҳардаги чакана савдо фаолияти бўйича - 4%;

умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият юзасидан - 10%;

хизматлар бўйича - 5% (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорга 10-1, 10-2-иловалар);

q акциз тўланадиган маҳсулот, хусусан, пиво ишлаб чиқарувчи савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ЯСТ ва акциз солиғини тўлайдилар (ДСҚ ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 19.02.2013 йилдаги йиғилиши 21-сон баённомасидан кўчирма).

Сотилган пиво ҳажми бўйича солиқ 1 дал учун (1 дал = 10 л) 5 133 сўм ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 230, 232, 236-моддалари; ПҚ-2455-сон қарорга 13-1-илова). Тўлов акциз солиғининг ҳисоб-китобини тақдим этиш муддати - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ҳар ойда тўланади (Солиқ кодексининг 239-моддаси). Ҳисоб-китоб МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.

ЯСТни ҳисоблашда қаҳвахона бўйича реализация қилишдан тушум акциз солиғини чегирган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди);

q товарлар текин берилганда ЯСТ солинадиган тушумга уларни олиш баҳоси қўшилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текин бериладиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Декабрда товарлар болалар уйига берилганлиги сабабли кўрилган зарарлар (6 200 минг сўм) ЯСТни ҳисоблашда инобатга олинмайди, яъни текин берилган товарлар таннархи ялпи тушумга киритилмайди;

q чегирма билан сотиб олинган товарлар ҳисобда чегирмасиз қиймати бўйича - 18 000 минг сўм тарзида қайд этилади. Чегирма суммаси (2 000 минг сўм) молиявий-хўжалик фаолиятидан даромадларга киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди) ва солиқ солиш мақсадида бошқа даромадлар таркибида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 16-банди). Бироқ Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ, солиқ солинадиган ялпи тушум маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови тариқасида олинган бошқа даромадлар суммасига камайтирилади.

Ҳисоботда чегирмалар аввал ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова "Бошқа даромадлар"да (2439-сон қарорга 13-илова), кейин эса 4-илова "Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши"да (0206-сатр, 020-сатр) акс эттирилади;

q корхона қуйидаги имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига ҳам эга:

маиший электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушумга ЯСТ солинмайди (ПҚ-1754-сон қарорнинг 4-банди). Агар таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушум ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни ташкил этса, корхона олинган барча даромадлардан ЯСТни тўлашдан озод қилинади.

ЯСТ солинмайдиган тушум ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада 030, 0301-сатрларда кўрсатилади ва 010-сатрда солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш тарзида имтиёзларнинг умумий суммасида ҳисобга олинади;

солиқ солинадиган ялпи тушум янги технологик асбоб-ускунани олишга йўналтирилган, қопланмаган маблағлар қолдиғига камайтирилади. Солиқ солинадиган базанинг 25%идан ошмайдиган суммага камайтириш мумкин (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми). Имтиёз асбоб-ускуна фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида қўлланади.

Камайтириладиган суммани аниқлаш учун ЯСТ ҳисоб-китобига 5-илова тўлдирилади. Камайтириш фоизи (25%) қўлланадиган солиқ солинадиган база ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланади. Мазкур ҳолда ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатридаги тушумдан ЯСТ солинмайдиган, маиший электр ускуналарни таъмирлашдан олинган тушум, шунингдек чегирмалар суммаси чегирилади. Шу тариқа ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база 5-илованинг 030-сатрида кўрсатилади ҳамда ушбу суммадан солиқ солинадиган базанинг камайтириладиган чекланган суммаси аниқланади (5-илованинг 040-сатри). Агар технологик асбоб-ускунанинг қиймати 040-сатрдаги кўрсаткичдан ошса, 050-сатрда 040-сатр кўрсаткичи такроран қайд этилади.

ЯСТ ҳисоб-китобида технологик асбоб-ускуна бўйича имтиёз суммаси (5-илованинг 050-сатри) фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида кўрсатилган салмоғидан келиб чиқиб акс эттирилади. Маиший электр ускуналарни таъмирлаш фаолияти ЯСТни тўлашдан озод қилинганлиги сабабли технологик ускунага доир имтиёзни тақсимлаш мақсадида сотишнинг умумий ҳажмидан имтиёзланадиган фаолият бўйича тушумни чиқариб ташлаб, фаолият турлари бўйича тушум салмоғини қайта ҳисоблаш керак бўлади. Тегишинча, ЯСТ ҳисоб-китобида солиқ солинадиган база қайта ҳисобланган салмоқдан келиб чиқиб камайтирилади;

q корхона бир нечта фаолият турини амалга оширади, шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш учун (қатъий белгиланган солиқни ёки ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда) ҳар чоракда асосий фаолият турини ортиб бормайдиган якун билан белгилаш зарур.

Агар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш асосий фаолият тури ҳисобланса, ЯСТ қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда тўланади (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Агар умумий овқатланиш ёки маиший техникани таъмирлаш хизматлари соҳасидаги фаолият асосий бўлса, ЯСТ ер солиғининг 3 баравари суммасини ҳисобга олган ҳолда тўланади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Бунда таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 80%дан ортиқни ташкил этса, корхона ЯСТни тўлашдан тўлиқ озод этилади. Бундай ҳолда ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (2203-сон Низомнинг 2-банди "б" кичик банди).


IV чорак учун тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммасини аниқлаймиз.

Амалга ошириладиган фаолият турлари бўйича товарлар ва хизматларни реализация қилишдан соф тушум 350 000 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ Ҳисоб-китобининг 010-сатри "Жами" устуни), шу жумладан:

савдо фаолияти бўйича (1-устун) - 212 300 минг сўм (158 500 + 53 800);

умумий овқатланиш бўйича (2-устун) - 98 900 минг сўм (62 500 + 36 400);

маиший техникани таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича (3-устун) - 38 800 минг сўм (18 200 + 20 600).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 020-сатрида фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғи кўрсатилади:

чакана савдо - 61% (212 300 / 350 000 х 100);

умумий овқатланиш - 28% (98 900 / 350 000 х 100);

хизматлар - 11% (38 800 / 350 000 х 100).


Бошқа даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирилади:

020-сатрда - 3 000 минг сўм (I чоракда дивидендлар тўлаш ҳисобига автомобилнинг чиқиб кетишидан олинган бошқа даромадлар суммаси такроран қайд этилади);

180 ва 1802-сатрларда - 2 000 минг сўм (олинган чегирмалар).

Бошқа даромадларнинг умумий суммаси 010-сатрда акс эттирилади - 5 000 минг сўм ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатрига (1-устун) кўчирилади.

Йил якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 355 000 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан:

савдо бўйича - 217 300 минг сўм (212 300 + 5 000);

умумий овқатланиш бўйича - 98 900 минг сўм;

хизматлар бўйича - 38 800 минг сўм.


Сўнгра имтиёзларни қўллаш оқибатида солиқ солинадиган тушумни камайтирадиган сумма аниқланади. ЯСТ ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар тўлдирилади.

4-иловада:

0206-сатрда 2 000 минг сўм - Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ ЯСТ солинмайдиган чегирма суммаси кўрсатилади;

030 ва 0301-сатрларда - 38 800 минг сўм - маиший техникани таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушган, ЯСТ солинмайдиган тушум.


Солиқ солинадиган ялпи тушум камайтириладиган умумий суммани (4-илованинг 010-сатри) аниқлаш учун солиқ солинадиган базанинг олинган янги технологик асбоб-ускуна қийматига камайтирилиши акс эттириладиган 050-сатр кўрсаткичини ҳисоблаш зарур. Шу мақсадда 5-илова тўлдирилади:

020, 0201 ва 02011-сатрларда импорт қилинган асбоб-ускуна қиймати - 120 000 минг сўм;

030-сатрда - белгиланган камайтириш фоизи (25%) қўлланадиган солиқ солинадиган база кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) ЯСТ солинмайдиган таъмирлаш хизматлари ва чегирма суммасидан олинган тушумни (4-илованинг 030-сатри + 020-сатри) чегириш йўли билан аниқланади - 314 200 минг сўм (355 000 - 38 800 - 2 000);

040-сатрда - ҳисобот давридаги энг кўп камайтириш суммаси (ССБнинг 25%и) - 78 550 минг сўм (314 200 х 25%);

050-сатрда - солиқ солинадиган базанинг амалдаги камайтириш суммаси - 78 550 минг сўм, сабаби технологик асбоб-ускунани харид қилишга ССБнинг 25%идан ортиқ сарфланган.

5-илованинг 050-сатри кўрсаткичи 4-илованинг 050-сатрига кўчирилади.

41 450 минг сўм (120 000 - 78 550) суммасидаги қопланмаган маблағлар қолдиғи 5-илованинг 060-сатрида акс эттирилади. Корхона белгиланган муддат (асбоб-ускуна фойдаланишга топширилган солиқ давридан бошлаб 5 йил) тугагунча кейинги солиқ даврларида солиқ солинадиган ялпи тушумни қолган суммага камайтириш (бироқ ССБнинг 25%идан ортиқ эмас) ҳуқуқига эга.


Йил якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган умумий сумма (4-илованинг 010-сатри) 119 350 минг сўмни (2 000 + 38 800 + 78 550) ташкил этади. Ушбу сумма ЯСТ ҳисоб-китобининг "Жами" устуни 0502 ва 050-сатрларига кўчирилади.

ЯСТ ҳисоб-китобида технологик асбоб-ускуна бўйича имтиёз суммаси 2 фаолият турига - савдо ва умумий овқатланишга тақсимланади, сабаби таъмирлаш хизматлари ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилган. Камайтириш суммасини тақсимлаш учун сотишнинг умумий ҳажмидан маиший электр ускуналарни таъмирлашдан олинган тушумни чегириб, фаолият турлари бўйича тушумнинг салмоғини қайта ҳисоблаш лозим.

Йил якунларига кўра савдо фаолияти ва умумий овқатланиш бўйича реализациядан тушум 311 200 минг сўмни ташкил этади. Савдодан тушумнинг салмоғи 68%ни (212 300 / 311 200 х 100), умумий овқатланишдан эса - 32%ни (98 900 / 311 200 х 100) ташкил этади. Қайта ҳисобланган салмоқдан келиб чиқилса, солиқ солинадиган ялпи тушум:

савдодан - 53 414 минг сўмга (78 550 х 68%);

умумий овқатланишдан -

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск