Умная подшивка

Моҳир тахлам / Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар /

1. Нодавлат таълим муассасаларини ҳуқуқий ва солиқ жиҳатдан тартибга солиш масаласи (СБХ, 5-сон, 2017 йил 31 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



НТМ УЧУН ЯНГИЛИКЛАР


"СБХ" нодавлат таълим муассасаларини ҳуқуқий ва солиқ жиҳатидан тартибга солиш масалаларини бир неча бор ёритган. Ушбу масалалар кўпчилик НТМ умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишига тўғри келадиган 2017 йилда яна долзарб мавзуга айланиши мумкин.


Давлат ташкилотлари сингари нодавлат таълим муассасалари (НТМ) ҳам таълим хизматларини кўрсатадилар. Бунда кўпгина НТМ - хусусий болалар боғчалари ва мактаблар, чет тилларни ўргатувчи курслар, малака ошириш марказлари ва пулли асосда таълим хизматларини кўрсатувчи, "муассаса" ташкилий-ҳуқуқий шаклида барпо этилган бошқа шу каби ташкилотлардир. Давлат тест марказининг ахборотига кўра, 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра нодавлат таълим муассасаларига таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун 561 та лицензия берилган.

Уларнинг барчаси мураккаб танлов бўсағасида турибди: солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашда давом этиш ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш масаласини ҳал этишлари лозим. Солиқ органларининг фикрича, Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган) амал қилганда ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишигача бўлган НТМ кичик бизнес субъектлари сифатида ЯСТ тўлашга ҳақли эдилар. Бироқ нотижорат ташкилотларига умуман татбиқ этилмайдиган янги Таснифлагич (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) жорий этилиши билан солиқ органларининг позицияси ўзгарди. Қуйида ҳам ДСҚ, ҳам Молия вазирлиги, ҳам бошқа давлат органларининг позициясини келтириб ўтамиз. Бироқ аввалига қуйидаги принципиал саволга жавоб топиш зарур:



НТМ - тижорат ташкилотими ёки нотижорат ташкилоти?


Амалдаги қонун ҳужжатларида НТМ мақоми ҳақида умумий норма мавжуд эмас. Амалиётда нотижорат (мактабгача муассасалар, малака ошириш марказлари ва б.) ва тижорат (масъулияти чекланган жамиятлар шаклидаги автомактаблар) ташкилотлари бор.

Норматив жиҳатдан фақат нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ҳуқуқий шакли белгиланган. Ўзбекистон Республикасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга (ВМнинг 25.10.2007 йилдаги 225-сон қарорига 2-илова) мувофиқ, мактабгача таълим муассасаси айни нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири - муассаса сифатида ташкил этилиши мумкин.

НТМ ҳуқуқий мақоми норматив жиҳатдан тартибга солинмагани боис турли давлат органларининг позицияси ҳам фарқланади.

Уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз.



Давлат тест марказининг позицияси


Таълим муассасаларини аттестациядан, аккредитациядан ўтказувчи ва фаолиятини лицензияловчи ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳисобланади (ВМнинг 24.06.2004 йилдаги 293-сон қарори).

Давлат тест марказининг (ДТМ) талабларига биноан, таълим соҳасидаги нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш муассаса шаклида амалга оширилиши шарт. "Таълим тўғрисида"ги

...
Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск