Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

1. 2017 йилги солиқларнинг 2016 йилги солиқлардан фарқи (СБХ, 5-сон, 2017 йил 31 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЯНГИ ЙИЛДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ

НИМА КУТЯПТИ


"СБХ" ва "Норма маслаҳатчи" газеталарининг 2017 йил 6, 10 ва 17 январдаги 1, 2 ва 3-сонларида кириб келган йилда солиқ солиш тизимига янгиликлар киритган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (26.12.2016 йилдаги ЎРҚ-416-сон) ва "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон), "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкдорни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон) қонунларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) кўчирмаларда чоп этдик.

"Norma Ekspert" мутахассислари қонун ҳужжатларининг илгари амал қилган ва янги талабларини тезкор таҳлил қилиб, ўқувчиларимиз учун солиштирма жадвал тайёрладилар, у солиқ тўловчилар 2017 йилдаги ишбилармонлик муҳитига осонроқ киришига имкон беради.


СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ УМУМИЙ ҚИСМИГА

КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил


2017 йил


Изоҳлар


Таърифлар

2016 йилда Солиқ кодексининг 22-моддасида дивидендлар деганда солиқ мақсадида акциядорларга, муассисларга соф фойдадан тўловлар билан боғлиқ даромадларнинг ҳар хил турлари, шунингдек акциядорнинг қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари ва б. эътироф этилган


2017 йил 1 январдан бошлаб солиқ солиш мақсадидаги дивидендлар тушунчасидан "акциялар номинал қийматининг ошиши" сўзлари чиқариб ташланди. Чиқариб ташлашлар 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартишларга мувофиқ келади. Хусусан, АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасида акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан устав капиталини кўпайтиришга доир барча қоидалар чиқариб ташланган. Яъни АЖ устав капитали фақат жалб қилинган инвестициялар, ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин


27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 1-банди


Имтиёзларни қўллаш тартиби

Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Бундай маблағлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, белгиланмаган мақсадда фойдаланилган сумма ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади


2017 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 30-моддаси 4-қисмига қўшимчалар киритилди, уларга кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар муносабати билан бўшаган ҳамда ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати ичида фойдаланилмаган мабла

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск