ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.02.2017 й. 106-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

106-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш

ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон

ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Нотариат тўғрисида"ги ва "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини (бундан буён матнда битим деб аталади) идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - битимни нотариал тасдиқлаш мақсадида нотариал идорага мурожаат этувчи кўчмас мулк мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили;


электрон ариза - ариза берувчининг битимни нотариал тасдиқлаш ҳақида электрон ҳужжат шаклидаги мурожаати;


коммунал хизматлар - газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар;


"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда "Нотариус" ААТ деб аталади) - нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш учун мўлжалланган ахборот тизими;


электрон аризанинг ноёб рақами - электрон ариза тўлдирилгандан кейин "Нотариус" ААТ томонидан шакллантириладиган рамзларнинг ноёб тўплами.


3. Битимларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН АРИЗАНИ ТЎЛДИРИШ


4. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага:

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон аризани бевосита тўлдириш йўли билан;

электрон аризани тўлдириш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши мумкин.

Ўзи келиб мурожаат қилинганда электрон ариза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилгандан сўнг ариза берувчининг номидан нотариал идоранинг ходими томонидан тўлдирилади.


5. Электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки "Нотариус" ААТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади.

Бунда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотлар коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги тўғрисида маълумотлар Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.

6. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчига қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан кейин битимни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақида хабар берилади. Ариза берувчининг талабига кўра билдиришнома ёзма шаклда юборилади (топширилади).

Бунда ариза берувчига солиқлар, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бўйича аниқланган қарздорликни нотариал идорада, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти берилади. Ариза берувчи томонидан амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан "Нотариус" ААТда акс эттирилади.


7. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаса, электрон аризага ноёб рақам берилади.

Ариза берувчига битимни нотариал тасдиқлаш мумкинлиги, давлат божи миқдори, шунингдек битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида хабар берилади.

Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлса, ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида битимни нотариал тасдиқлашни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


8. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келадиган кун ва қулай вақтни белгилаган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилиши мумкин.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра электрон аризанинг ноёб рақамини, нотариал идорага келинадиган кун ва вақтни, нотариал идоранинг нотариуси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда билдиришнома берилади. Ариза берувчи билдиришномада кўрсатилган вақтда нотариал идорага келиши керак.


9. Электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида ариза берувчи нотариал идорага келиши мумкин.

Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин нотариал идорага мурожаат этилса, электрон аризани тўлдириш ушбу Низомнинг 4 - 7-бандларида назарда тутилган тартибда қайта амалга оширилади.


10. Ариза берувчининг хоҳишига кўра нотариал идоранинг ходимлари томонидан битимнинг дастлабки лойиҳаси тузилади. Бунда битим лойиҳаси нотариал тасдиқлаш учун нотариал идорага келинган куни тақдим этилади. Битим лойиҳаси тузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.



3-БОБ. БИТИМНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШ

УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


11. Битимни нотариал тасдиқлаш қонун ҳужжатларида белгиланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш қоидаларига мувофиқ томонларнинг иштирокида амалга оширилади.


12. Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

электрон аризанинг ноёб рақами;

паспорт ёки битим томонларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда - кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;

агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса - эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;

агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса - гаровга олувчининг розилиги;

агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса - васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;

юридик шахслар учун - юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва бошқалар);

давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек, доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.

Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Битим нотариал тасдиқлангандан кейин кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги маълумот ва сотиб олувчи ҳақидаги қуйидаги маълумотлар "Нотариус" АТТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юборилади:

жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили;

телефон рақами (мавжуд бўлса);

электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва унинг қайд этилган рақами.


14. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


15. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар



Муддатлар










































Ариза берувчи



       

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон аризани тўлдириш.

      



Ариза берувчининг хоҳишига кўра




















































       

Нотариал идорага келиш ва электрон аризанинг нотариал идора ходими томонидан тўлдирилиши.

       



Ариза берувчининг хоҳишига кўра






<
















































"Нотариус" ААТ



        

Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги ёки йўқлигини автоматик тарзда текшириш.

       

<


Электрон ариза тўлдирилган кунда

1-босқич























































"Нотариус" ААТ



         

Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчини қарзнинг суммаси ва таркибидан хабардор қилиш.

         



Электрон ариза тўлдирилган кунда





























Нотариал идора ходими


















































"Нотариус" ААТ



         

Қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаган тақдирда, электрон аризага ноёб рақамни бериш.

       



      

Қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаган тақдирда электрон ариза тўлдирилган кунда

       

2-босқич
























































Ариза берувчи ҳамда битимнинг бошқа томони



       

Нотариал идорага келиш ва битимни нотариал тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш.

          



Ноёб рақам берилгандан кейин ўн кундан кечикмай



















3-босқич






































Нотариус



        

1. Битимни нотариал тасдиқлаш.


2. Маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юбориш.

     



Нотариал идорага келган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида




























             





Низомга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя

қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни

қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлашни амалга оширишга

АРИЗА

Т/р

Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар


1.

Фамилияси, исми, отасининг исми/юридик шахснинг номи



2.

Туғилган санаси (йил, кун, ой)



3.

Паспорт серияси ва рақами, қачон ва ким томонидан берилган/юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами



4.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш манзили/юридик шахснинг жойлашган жойи


5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами



Алоқа қилинадиган маълумотлар (мавжуд бўлса)


6.

Почта манзили



7.

Телефон рақами



8.

Электрон почта манзили



Кўчмас мулк ҳақидаги маълумотлар


9.

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами (кадастр йиғмажилдига мувофиқ)



10.

Кўчмас мулкнинг манзили



Сана: 20___ й. "___" __________ Имзо: _________________


Изоҳ:

Идоралараро ахборот тизимларида маълумотлар мавжуд бўлса, электрон аризанинг тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.

Электрон ариза нотариал идоранинг ходимлари томонидан тўлдирилса, электрон ариза қоғозга чиқарилади ва ариза берувчи томонидан кўрсатилган маълумотлар тасдиқланган ҳолда имзоланади. Қоғозга чиқарилган ариза битим бўйича ҳужжатлар билан бирга қўшиб тикилади.

Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд эмаслиги электрон аризага ноёб рақам бериш учун асос бўлади. Бунда ариза берувчи электрон аризага ноёб рақам берилган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида нотариал идорага келиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 131-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 20-модда

























Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск