ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 й. 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.03.2017 й.
N 140
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвий алоқадорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 15 мартдаги
140-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 21 ноябрдаги 440-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 11-сон, 44-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Касб-ҳунар таълими ўқув юртлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 11 декабрдаги 439-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 36-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 июлдаги 352-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда)га илованинг 1 ва 4-бандлари.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 22 март, 11-сон, 167-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 3-сон, 29-модда