язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 й. 107-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2017 й.

N 107




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини

янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил

22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

107-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 26-27-сон, 254-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидагиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича" сўзлари "иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Енгил саноат маҳсулотларининг ярмарка савдосини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги 25-сон қарорига илова рус тилидаги матнининг ўн биринчи хатбошидаги "заместитель Председателя Совета Министров Республики Каракалпакстан, заместители хокимов областей по вопросам экономического и социального развития, сферы услуг и предпринимательства" сўзлари "первые заместители Председателя Совета министров Республики Каракалпакстан, хокимов областей по вопросам экономики и предпринимательства" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ аҳоли пунктлари ўртасида "Республикадаги энг яхши қишлоқ" танловини ўтказиш тўғрисида" 2009 йил 13 майдаги 135-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 19-20-сон, 237-модда) 1-иловасидаги изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"*) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари Ташкилий қўмита аъзоси ҳисобланадилар".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни тарбиялашни такомиллаштиришга, соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 14 октябрдаги 280-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 42-сон, 452-модда) 4-бандидагиқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 39-модда) 3-илованинг биринчи хатбошидаги "маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 37-сон, 468-модда) билан тасдиқланган "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:

2-банддаги "маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддагиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг ўн иккинчи хатбошидаги "капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш" сўзлари "саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 30 октябрдаги 306-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 44-сон, 560-модда) 4-иловаси изоҳидаги "капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш" сўзлари "саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 20-банди иккинчи хатбошидагиқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг иккинчи хатбошидагиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик" сўзлари "саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 75-модда) 2-иловада:

биринчи хатбошидаги "биринчи" сўзи чиқариб ташлансин;

изоҳдаги учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 132-модда