язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.12.2016 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2016 й.

N 29



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларининг янги тўпламини нашрга тайёрлашда масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли қарори:


7-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бундай моддалар рўйхати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилдаги "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш тўғрисида"ги Конвенциясининг 1 ва 2-сонли жадвалларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига 7-иловада мавжуд";


12-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни озгинадан кўпроқ ёки кўп миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш тергов органи ва суднинг ваколати доирасига киради, бунда улар наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг "Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2016 йил 22 мартдаги 13/16-сонли қарорида берилган тавсияларга амал қилишлари зарур".


2. "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:


1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Судларнинг эътибори ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш, уларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш, шунингдек ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш тўғрисидаги ишларни кўришда йўл қўйилаётган камчиликларга қаратилсин ва бу жиноятлар жамият хавфсизлигига, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид солиши кўрсатиб ўтилсин";


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Бундай ишларни тергов қилиш ва судда кўриш чоғида ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини олиш, тайёрлаш манбаларини аниқлаш лозим. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари сақланаётган объектларни қўриқлашда мансаб совуққонлигига йўл қўйилганлик ҳоллари ёхуд ўқотар қурол ёки унга ўқ-дорилар тайёрланган асбоб-ускуналардан фойдаланиш устидан тегишли назоратнинг бўлмаганлиги аниқланган тақдирда судлар бунга хусусий ажрим чиқариш йўли билан ўзларининг муносабатларини билдиришлари, зарур ҳолларда эса жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари шарт. Ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд бўлган қонунга хилоф равишда сақланаётган ўқотар қуролларни аҳолидан олишдаги ва уларни рўйхатдан ўтказишдаги камчиликлар ҳам судларнинг эътиборидан четда қолмаслиги лозим";


5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, Жиноят кодексининг 247, 248-моддалари бўйича жавобгарлик фойдаланиш учун яроқли бўлган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ёхуд фойдаланишга яроқсиз ўқотар қурол ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаган, эгалик қилган, олган, олиб юрган, сақлаган ёки ўтказганда (башарти уларни яроқли ҳолатга келтириш учун айбдор аниқ имкониятга эга бўлган бўлса) келиб чиқади".


3. "Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли қарори:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Судларга тушунтирилсинки, шахснинг товар бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги Қонунини бузиш деб баҳоланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларга қуйидагилар киради:

монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш;

монополияга қарши органнинг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик;

тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик;

хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ҳамда акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимлар тузишда монополияга қарши талабларни бузиш;

рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни келишиб олинган ҳолда содир этиш ва битимларни тузиш, шунингдек товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш;

норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиш;

яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилиш".


4. "Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида"ги 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли қарори:


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қилмишни Жиноят кодексининг 177-моддаси иккинчи ва учинчи қисми билан тавсифлашда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов хулосаси ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгисига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қаралаётганлиги албатта ифодаланган бўлиши лозим. Бу ўринда шуни инобатга олиш керакки, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишнинг такроран, хавфли рецидивист томонидан (агар судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган бўлса), бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб анча миқдорда, шунингдек, кўп ёки жуда кўп миқдорда содир этилиши қилмишни ЖК 177-моддасининг иккинчи ёки учинчи қисми тегишли бандлари билан квалификация қилишга асос бўлади ва муқаддам шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилган бўлиши талаб этилмайди".


5. "Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Жиноят-процессуал кодексининг 49-моддасига мувофиқ жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади.

Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, шахс ЖПК 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи қонунда бу ҳақда тегишли баённома шахс ички ишлар органи ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилгандан сўнг расмийлаштирилиши белгиланган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб гумон қилинувчи деб ҳисобланади. Айнан шу пайтдан бошлаб ушлаб турилган шахс гумон қилинувчига берилган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан, ҳимоячи олиш, яқин қариндошларига ёхуд адвокатига телефон қилиш ёки хабар юбориш, кўрсатув беришдан бош тортиш, шунингдек ўзи берган кўрсатувлари жиноят иши бўйича унга қарши далил сифатида ишлатилиши мумкинлигини билиш ҳуқуқидан фойдаланади. Шу туфайли, бундай ҳолларда у гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганлиги ҳақидаги қарор унга эълон қилинмасдан ҳамда тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмасдан туриб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилиши мумкин эмас.

Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига мурожаат қилган шахс ҳам шундай ҳуқуқий ҳолатга эга (ЖПК 113-моддаси)";


11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Иш бўйича ҳимоячи сифатида қатнашиши мумкин бўлган шахслар тоифаси ЖПК 49-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган. Улар жумласига, хусусан, адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакиллари киради.

Қонунга биноан, белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олган ва адвокатлар тузилмаларининг: адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмаси, бюроси аъзоси бўлган шахслар адвокат ҳисобланади.

Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари деганда, унинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укаси ва опа-сингиллари, эри(хотини), фарзандлари (фарзандликка олинганлар), бобоси, бувиси, неваралари, шунингдек, эр(хотин)ининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укаси ва опа-сингиллари назарда тутилади.

Адвокатнинг ишда иштирок этишига у адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва унинг муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг йўл қўйилади.

Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат берилган яқин қариндоши ёки қонуний вакилига суриштирув, дастлабки тергов органи, суд томонидан қарор, ажрим берилиб, унда ҳимоячининг ЖПК 53-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Қарор (ажрим) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд (судья) томонидан ҳимоячи сифатида танланган шахснинг қариндошлиги ёки вакиллик ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг дарҳол чиқарилиши ва унга берилиши лозим";


рус тилидаги матни 14-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"При отказе подозреваемого, обвиняемого от защитника ввиду отсутствия средств к оплате его труда, должностные лица государственных органов, ответственных за производство по уголовному делу, обязаны в соответствии с частью четвертой статьи 50 УПК принять меры к освобождению подозреваемого, обвиняемого от оплаты услуг по оказанию ему юридической помощи полностью или частично";


17-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳимоячига қамоқда сақланаётган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан учрашув берилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

адвокат учун - адвокатлик тузилмаси томонидан унга муайян ишни юритиш учун берилган ордер;

гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили учун - уни ҳимоячи сифатида ишда иштирок этишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги суриштирув, дастлабки тергов органи, суднинг қарори (ажрими)".


6. "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 2004 йил 21 майдаги 4-сонли қарори:


9-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЖК 132, 173, 175, 198, 202 ва 233-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун - жиноят оқибатида етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда";


18-банди чиқарилсин.


7. "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли қарори:


9-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қин қариндошлар деганда, қариндош ёки қуда томонидан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади".


8. "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли қарори:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Жиноят кодекси 68, 76 ва 79-моддаларига мувофиқ, амнистия акти қўлланилиши натижасида қуйидаги ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин:

шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши;

маҳкум асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан озод этилиши;

маҳкумга тайинланган асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазонинг қисқартирилиши (камайтирилиши);

маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилиши;

маҳкумга тайинланган жазонинг ўталмаган қисми енгилроғи билан алмаштирилиши;

жиноят содир этган шахсдан судланганлик муддатидан илгари олиб ташланиши";


5-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суд муҳокамаси босқичида - амнистия актига асосан судланувчига нисбатан жиноят ишини тугатиш ёки жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариш ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш ёинки муддатидан илгари шартли равишда озод этиш, жазони қисқартириш (камайтириш) тўғрисидаги масалани;

ҳукмни ижро этиш босқичида - амнистия актига асосан маҳкумни жазодан озод қилиш ёки муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёхуд жазони қисқартириш (камайтириш) тўғрисидаги прокурор илтимосномасини";


15-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазодан озод қилишни, муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни, жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш ёки қисқартириш (камайтириш)ни назарда тутувчи амнистия актини қўллаш учун судланувчи(маҳкум)нинг розилиги талаб этилмайди";


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Шуни назарда тутиш лозимки, муайян шахс, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг унга нисбатан амнистия актини қўллаш чоғида иштироки масаласи суд томонидан ЖПК 410-моддаси, 590-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ ҳал этилади";


31-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган ёки тугатилган ҳолларда фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари, ашёвий далиллар тақдири тўғрисидаги масалалар суд томонидан ЖПК 401-моддаси биринчи қисми, 211-моддаси 1-4, 6-бандларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳал этилади".


9. "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Қонунга кўра, ахлоқ тузатиш ишлари қуйидагиларга қўлланилмайди:

пенсия ёшига тўлган (60 ёшдан ошган эркаклар, 55 ёшдан ошган аёллар) шахсларга;

16 ёшга тўлмаган шахсларга;

меҳнатга қобилиятсиз (белгиланган тартибда биринчи, иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган) шахсларга;

ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор аёлларга, шунингдек, уч ёшгача бўлган болани фарзандликка олган ёки унга нисбатан васий бўлган шахсларга;

ҳарбий хизматчиларга".

Олий суд раиси

Ш. Газиев

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Д. Камилов