Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 й. 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.02.2017 й.
N 66
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ
ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2016
ЙИЛ 28 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-2646-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2017 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ҳисобга олиш (чиқариш) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-1-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламенти 3-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
2017 йил 9 февралдаги
66-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига 2017 йил 1 апрелдан бошлаб
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низомда:
...