Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари /

Рағбатлантириш тусидаги, солиқ солинадиган ва солинмайдиган тўлов турлари (СБХ, 13-сон, 2017 йил 28 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШДА

БЕХАТО СОЛИҚ ТЎЛАШ


Яқинда "Жавоб берамиз" маълумотнома хизматига бухгалтер З.Б. қўнғироқ қилиб, экспертга савол берди: "Ходимларимизга мукофотни ҳеч қандай солиқ ушлаб қолинмайдиган қилиб қай йўсинда тўлашим мумкин?.."

Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқларни ортиқча тўлашни хоҳламасликларини тушуниш мумкин. Бироқ буни тўғри, қонунчилик нормалари асосида амалга ошириш лозим. Рағбатлантирувчи тўловларга солиқ солишда юзага келувчи саволлар ечимини топишда бухгалтерларга кўмак беришни кўзлаб, "Norma Online" экспертлари улар учун ўзига хос "шпаргалка" тайёрладилар.


Моддий рағбатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

q рағбатлантирувчи тўловлар - мукофотлар, бонуслар, чегирмалар ёки кечиктирилган тўловлар, таътилга қўшимча тўловлар;

q қўшимча меҳнат шартлари - бепул овқат билан таъминлаш, уяли алоқа телефони бериш ёки уяли алоқа хизматлари ҳақини тўлаш, хизмат транспорти бериш ёки транспорт харажатлари ҳақини тўлаш;

q ижтимоий йўналтирилган рағбатлантиришлар - моддий ёрдам, қутлуғ саналарга бағишлаб берилган қимматбаҳо совғалар, ходим ва унинг оила аъзолари учун дам олиш уйларига йўлланмалар бериш, тиббий суғурта, бепул уй-жой бериш ёки уни тутиб туриш харажатларини тўлаш, ходимлар ва унинг оила аъзолари ўқиш ҳақини тўлаш ва б.

Шу сабабли улар турига қараб ташкилотнинг чегириладиган ёки чегирилмайдиган харажатларига киритилиши мумкин.

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ташкилот ташаббусига кўра ёки ходимнинг аризасига биноан тўланади. Биринчи ҳолатда улар ходимларнинг барчасига ёки кўпчилигига тўланади (масалан, байрам муносабати билан ёки ходим навбатдаги таътилга чиқаётганда) ва бир марта тўланадиган рағбатлантирувчи тўловларга киради. Иккинчисида - алоҳида вазиятларда айрим ходимларга ёки бошқа шахсларга уларнинг аризаларига биноан тўланади (масалан, дори-дармон сотиб олиш, дафн этиш, бошқа маиший эҳтиёжларга) ва ижтимоий тусдаги тўловлар ҳисобланади.

Ходимни моддий рағбатлантириш ҳақидаги қарорни ташкилот раҳбари қабул қилади, у тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади. Бундай тўловларни тўлаш шартлари ва уларнинг миқдори раҳбар томонидан ёки ташкилотнинг ички локал ҳужжати билан белгиланади.

Тўловлар пул маблағлари ёки натура кўринишида - буюмлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳ.к. тарзида берилади. Бундан ташқари, юридик шахс ходимга (ёки бошқа шахсга) ёрдам сифатида унинг учун товарлар, ишлар ёки хизматлар ҳақини тўлаши мумкин. Бу ҳолда бундай тўловларга жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари деб қаралади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган, пул ёки натура шаклидаги тўловларга баъзи ҳолларда даромад солиғи ва ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар солинади. Бошқа ҳолларда - жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди ёки уларга солиқ имтиёзлари қўлланади.

Ходимларга турли асосларга кўра моддий рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар тўланиши мумкин. Экспертлар юридик шахснинг турли асосларга кўра тўловлари турларини жадвалга солдилар. Унинг ёрдамида тўловларнинг қай бирига солиқлар солиниши, қайси бирига солинмаслигини осон аниқлаш мумкин.


Т/р


Тўловларнинг турлари


ЖШДС


ШЖБПҲ


ЯИТ,

мажбурий

суғурта

бадаллари


...
Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск