язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар/ бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича/ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2017 й. 165-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 мартдаги

165-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида

муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий

ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январда ПҚ-2731-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга, биринчи навбатда, ёлғиз фуқаролар, пенсионерларга, боқувчиси ногирон бўлган оилаларга ҳамда бошқа кам таъминланган аҳоли тоифаларига ва оилаларга (кейинги ўринларда муҳтож оилалар деб аталади) ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бир марта бериладиган моддий ёрдамни (кейинги ўринларда бир марта бериладиган моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор Фуқаролар йиғинини ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.


3. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган миқдорда тайинланади ва тўланади.

Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашнинг аниқ миқдори муҳтож оила тушган ҳаётий вазиятнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда, алоҳида ҳар бир ҳолат бўйича Комиссия томонидан белгиланади.


4. Комиссия муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилиши керак:

ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;

бир марта бериладиган моддий ёрдамни манзилли тарзда тайинлашни таъминлаш йўли билан уни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;

бир марта бериладиган моддий ёрдамни, биринчи навбатда, мавжуд ҳаётий вазиятнинг мураккаблигини мустақил ҳал қила олмайдиган, ҳақиқатда эҳтиёжманд оилаларга тайинлаш.


5. Қуйидагилар бир марта бериладиган моддий ёрдам тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджети маблағлари;

ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси акциядорлик-тижорат Халқ банки бўлинмалари (филиаллари)даги (кейинги ўринларда Халқ банки деб аталади) махсус банк ҳисоб рақамларида тўпланадиган бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ва бошқаларнинг хайрия эҳсонлари).



2-БОБ. МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТА

БЕРИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМНИ

ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


6. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


7. Бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ҳаётий мураккаб вазиятга тушган оилалар (фуқаролар) тоифаларига, биринчи навбатда, қуйидагиларга Комиссия қарори билан тайинланади:

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқаролар ва пенсионерларга (ишга лаёқатсизларга ва ишга лаёқатли оила аъзолари бўлмаганларга), боқувчиси ногирон бўлган оилалар ва бошқа кам таъминланган аҳоли тоифаларига ва оилаларга;

I гуруҳ ногирони бўлган ёки оғир касалга чалинган (бутунлай ёки қисман ўз-ўзини боқиш имконига эга бўлмаган, иш фаолиятини олиб бора олмайдиган) фуқароларга;

ўлим оқибатида ягона боқувчисини йўқотган оилаларга (уч ой муддат мобайнида);

ногирон бола ёки I ёки II гуруҳ ногирони бўлган ёки молиявий харажатларни талаб этадиган жарроҳлик аралашуви ёки узоқ вақт (беш ойдан кўпроқ) амбулаторияда даволаниши зарур бўлган оғир касалликка чалинган бошқа оила аъзосига қараб турган тўлиқ бўлмаган оиланинг ота-оналарига (оила аъзосига);

ота-оналардан бири I ёки II гуруҳ ногирони бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёки иккала ота-она ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган икки нафар ва ундан қўп фарзандли тўлиқ оилаларга.


8. Мураккаб ҳаётий вазият деганда қуйидагилар тушунилади:

ишга лаёқатлилигини йўқотишга олиб келган оғир касалликлар (I гуруҳ ногирони) ёки узоқ (беш ойдан кўпроқ) вақт дори воситалари қўллашни ёхуд жарроҳлик аралашувини талаб этадиган касалликлар;

турмуш ўртоғи, ота-онанинг (боқувчининг) ўлими;

табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етиши.

Пайдо бўлган мураккаб ҳаётий вазиятни мустақил ҳал этишга имкон берадиган моддий (мулк) имкониятнинг (даромаднинг) йўқлиги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланиши ва берилишининг шарти ҳисобланади.


9. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам мурожаат этувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Муҳтож оилаларнинг бир марта бериладиган моддий ёрдам олиш тўғрисидаги қайта мурожаатлари мазкур Низомда белгиланган тартибда, олдинги бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланган ойдан камида бир йил ўтгандан сўнг кўриб чиқилади.



3-БОБ. МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТА

БЕРИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


10. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам мурожаат этувчининг доимий турар жойи (пропискаси) бўйича, муҳтож оила аъзосининг ёзма аризаси асосида Комиссия томонидан тайинланади.


11. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) муҳтож оила аъзоси ёки муҳтож оиланинг ваколатли вакили (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ Комиссия раиси номига топширилади.

Аризага ариза берувчи паспортининг нусхаси, муҳтож оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумот ва муҳтож оилада мураккаб вазият юзага келганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (ногиронликни тасдиқловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссияси протоколининг кўчирмаси, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, оғир касаллик оқибатида ишга лаёқатсизликни тасдиқловчи тиббий хулоса, фавқулодда вазият (ҳолат)да енгилмас куч пайдо бўлганлиги ҳақида тегишли органларнинг хулосалари) илова қилинади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра аризага ҳақиқатдан ҳам муҳтож оилага бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланиши зарурлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

Ариза берувчидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Аризаларни рўйхатдан ўтказиш фуқаролар йиғинининг масъул котиби томонидан махсус рўйхатдан ўтказиш журналида амалга оширилади, журналга аризанинг келиб тушиш санаси, мурожаат этувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, мураккаб ҳаётий вазиятининг қисқача баёни ва Комиссия томонидан қарор қабул қилингандан сўнг қарор ҳақидаги маълумотлар ва протоколнинг санаси ва рақами киритилади.

Ариза ва мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


13. Муҳтожликни аниқлаш ва бир марта бериладиган моддий ёрдамни белгилаш (рад этиш) тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан қабул қилинади.

Зарурият туғилганда, муҳтож оиладаги мураккаб ҳаётий вазият мавжудлиги фактини аниқлаштириш учун Комиссия томонидан муҳтож оиланинг қўшнилари жалб этилиши мумкин.


14. Ариза топширилган кунидан бошлаб тўрт календарь куни мобайнида Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Кўрсатилган муддат мобайнида Комиссия:

ариза берувчининг мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тоифаларга мувофиқлигини кўриб чиқади;

ариза берувчининг яшаш жойига борган ҳолда муҳтож оилада бир марта бериладиган моддий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи мураккаб ҳаётий вазиятнинг мавжудлигини аниқлаш учун текшириш ўтказади.


15. Муҳтож оиланинг бирга яшовчи аъзоларининг таркиби Комиссия томонидан аниқланади.


16. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва муҳтож оилада мураккаб ҳаётий вазият мавжудлигини текшириш натижаларига кўра Комиссия ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ муҳтож оилада мураккаб ҳаётий вазият мавжудлигини тасдиқловчи далолатнома тузади.

Далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:

текшириладиган муҳтож оиланинг таркиби (ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тоифалардан бирини ҳамда ишга лаёқатли оила аъзоларининг бандлиги ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда);

юзага келган мураккаб ҳаётий вазиятнинг қисқача баёни (ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тоифалардан);

текширилган оиланинг (фуқаронинг) моддий фаровонлиги даражасини баҳолашнинг визуал натижаси (муҳтож оилада мавжуд мураккаб ҳаётий вазиятни ҳал эта олиш имкони бор (йўқ)лигини кўрсатиш);

текширув якунлари бўйича тавсиялар.


17. Комиссия қуйидаги ҳолатларда муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам беришни рад этиши мумкин:

ариза берувчининг ушбу Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган муҳтож оилалар тоифаларига кирмаслиги;

муҳтож оилада ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган мураккаб ҳаётий вазиятнинг мавжуд эмаслиги;

муҳтож оилада мавжуд мураккаб ҳаётий вазиятни ҳал этишга имкон берадиган моддий имконият (даромад) борлиги.

Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳолатларда муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


18. Муҳтож оилада мураккаб ҳаётий вазият мавжудлигини текшириш натижаларига кўра Комиссия бир марта бериладиган моддий ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатини шакллантиради.

Комиссия аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ўзининг хулосаси асосида бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш, шунингдек унинг миқдорини белгилаш ёки муҳтож оилага бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади.



5-БОБ. МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТА БЕРИЛАДИГАН

МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


19. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Агар Комиссиянинг кўпчилик аъзолари унинг учун овоз берса қарор қабул қилинган ҳисобланади.


20. Комиссия қарори ҳар бир ариза берувчи бўйича, ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари иштирокида қабул қилинади. Агар ариза берувчи ёки муҳтож оила бошқа оила аъзоларининг соғлиғи ҳолатига кўра қатнаша олиш имкони бўлмаса, Комиссия ариза берувчининг ёки муҳтож оила бошқа аъзоларининг иштирокисиз қарор қабул қилиши мумкин.


21. Қарор Комиссия мажлиси протоколи билан, қуйидагиларни кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади:

ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми;

очиқ овоз бериш натижалари;

муҳтож оилага тайинланган бир марта бериладиган моддий ёрдамнинг миқдори;

тўлов ойи;

қарор қабул қилинган сана.

Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш рад этилган тақдирда ёзма хабарномада рад этишнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига бу ҳақда маълум қилинади ва у тўғрида протоколга ёзиб қўйилади.


22. Протокол Комиссия раиси томонидан имзоланади ва ариза берувчига икки кун муддатда маълум қилинади.



6-БОБ. МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТА

БЕРИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ


23. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам Комиссия мажлисининг қарори протоколи асосида тўланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул котиби ҳар ойда ойнинг охирги кунидан кечикмасдан, Комиссиянинг мажлиси қарори протоколлари асосида олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт рақами, шунингдек тўланиши керак бўлган суммани кўрсатган ҳолда бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун уч нусхада ведомостлар тузади. Ведомостлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва муҳри, шунингдек ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлими (кейинги ўринларда молия бўлими деб аталади) ходимининг имзоси билан тасдиқланади.


24. Белгиланган тартибда тўлдирилган ва тасдиқланган ведомостлар бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланган ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда молия бўлимларига юборилади.

Тақдим этилган ведомостлар, барча уч нусханинг ҳар бир варағига тасдиқловчи имзолар ва тегишли штамп қўйилган ҳолда, молия бўлимининг масъул ходими томонидан арифметик хатолар ва бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлашга бюджет маблағларининг мавжудлиги юзасидан текширилади.


25. Бир марта бериладиган моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Комиссиянинг қарорига таъсир кўрсатган нотўғри ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда, шунингдек қонун нормаларини бузган ҳолда муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш қайд этилган ҳолатларда асоссиз тўланган маблағлар айбдор шахс томонидан ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли махсус банк ҳисоб рақамига қайтарилади, кейинчалик улар Ягона ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади.



7-БОБ. ТУМАНЛАР ВА ШАҲАРЛАР БЮДЖЕТИ

МАБЛАҒЛАРИДАН БИР МАРТА БЕРИЛАДИГАН

МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


26. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш харажатларини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетида ва Хоразм вилоятининг вилоят бюджетида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам пулларини тўлаш учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек ушбу Низомнинг 5-бандида санаб ўтилган бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни молиялаштириш молия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очиладиган тегишли бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни молиялаштириш учун Халқ банки бўлинмаларида (филиалларида) очилган махсус ҳисоб рақамларига тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-кунидан бошлаб, бироқ тўлов ойининг 25-кунидан кечикмаган ҳолда амалга оширилади.

Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) ҳар ойда жорий ойнинг охирига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва молия бўлимларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тегишли махсус банк ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар, шу жумладан, жорий ой учун ва йил бошидан буён тушган тушумлар ва амалга оширилган харажатлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


27. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тегишли бюджетдан молиялаштириш учун молия бўлимлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб бериш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказиш бўйича ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада буюртманомалар (кейинги ўринларда буюртманома деб аталади) ва тўлов топшириқномалари тақдим этилади.


28. ўазначилик бўлинмалари буюртманомаларни рўйхатдан ўтказади ва тўлов топшириқномаларига асосан ягона ғазначилик ҳисоб рақамидаги маблағларни тегишли ғазначилик ҳисоб рақамида операцияларни акс эттирган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус банк ҳисоб рақамларига ўтказади.

Маблағлар ўтказилгандан сўнг буюртманоманинг бир нусхаси ғазначилик бўлинмалари томонидан молия бўлимларига қайтарилади.


29. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам бўйича ведомостнинг бир нусхаси молия бўлимида қолади. Маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилгандан кейин тасдиқланган ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхалари молия органи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органига тақдим этилади.


30. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлар уларнинг ҳисоб рақамларига тушгандан кейин ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхаларини тўлов топшириқномалари билан бирга, муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларига (филиалларига) тақдим этишади.


31. Ведомостлар ойнинг охирги иш кунида ёпилади, тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам муҳтож оиланинг номига очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва унинг биринчи талабига биноан тўланади. Ёпилган ведомостнинг учинчи нусхаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади. Тўлов бир марта бериладиган моддий ёрдам олувчи муҳтож оиланинг доимий яшаш жойидаги Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) томонидан амалга оширилади.


32. Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам учун назарда тутилган бюджет маблағларини туманлар (шаҳарлар) ўртасида тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси томонидан ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшовчи оилаларнинг муҳтожлигидан, ушбу муҳтож оилаларнинг таркиби ва олдинги даврларда ажратилган маблағларнинг ўзлаштириш (фойдаланиш) даражасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


33. Назарда тутилган бюджет маблағларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тақсимлаш туман (шаҳар) молия бўлими томонидан эҳтиёжманд оилалар сонини ҳисобга олган ҳолда, молиялаштиришга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилади.


34. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар ойда ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича, муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҳисобот тузилади ҳамда у ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача бўлган муддатда молия бўлимларига тақдим этилади.


35. Молия бўлимлари ҳисобот ойидан кейинги жорий ойнинг 15-кунигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, Хоразм вилояти ҳокимлигининг молия бошқармасига тақдим этадилар, улар ойнинг 20-кунигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.


36. Бир йил мобайнида олувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган бир марта бериладиган моддий ёрдам маблағлари кейинчалик Ягона ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоб рақамларида тикланиши керак.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Ажратиладиган бюджет маблағларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини режали текширувлари давомида амалга оширилади.


38. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлашнинг асосланганлигини назорат қилиш молия бўлими ходими томонидан амалга оширилади.


39. Шахсий жавобгарлик:

муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун бюджет маблағларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус банк ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ажратилиши юзасидан - туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари зиммасига;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби бажарилишини таъминлаш ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги юзасидан - Комиссия раиси зиммасига;

муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартибига риоя этилиши назоратини таъминлаш юзасидан - туман (шаҳар) молия бўлими ходими зиммасига;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи махсус ҳисоб рақамларидан маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш юзасидан - Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлинмаси (филиали) раҳбари зиммасига юкланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган

моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Кўриб чиқиш

муддатлари




























1. Бир марта бериладиган моддий ёрдам учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ариза бериш*.


2. Мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш.



















Ариза берувчи


мураккаб ҳаётий вазиятнинг вужудга келишига кўра
















V
















Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

Фуқаролар йиғини масъул котиби томонидан аризани рўйхатдан ўтказиш ва Комиссияга кўриб чиқиш учун киритиш.


ариза берилган кунда
















V
















Комиссия

    

1. Оила (фуқаро)нинг аризасини кўриб чиқиш.


2. Текширув ўтказиш.


3. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш.


4. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш (рад этиш) ва унинг миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш.


5. Протоколни расмийлаштириш.

    


ариза берилган кундан бошлаб 4 календарь куни мобайнида























V











Аризачи мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

     

1. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш бўйича ведомостларни расмийлаштириш.


2. Ведомостларни туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлимига юбориш.

     
























V



1. Ведомостларни текшириш ва тасдиқлаш.


2. Бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаш учун маблағни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг Халқ банкидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказиш.







Туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими


ҳар ойнинг 5-кунидан 25-кунигача










































V



      

1. Аризачига бир марта бериладиган моддий ёрдам тўловини амалга ошириш.


2. Махсус ҳисоб рақамидаги қолдиқ бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлимини хабардор қилиш.

    







АТ "Халқ банки" ва унинг филиаллари


аризачи мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 5-кунидан 25-кунигача;


жорий ойнинг охирида





















                  

*) Бир марталик моддий ёрдамни олган муҳтож оилалар уларга моддий ёрдам тўлангандан кейин бир йил ўтгандан сўнг бир марталик моддий ёрдамни олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА


Комиссия раисига

_____________________________

(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи)

________________________ туман

_______________________ вилоят

______________________________

______________________________

________________ манзилда яшовчи

___________________________дан

(аризачининг Ф.И.О.)

Бир марта бериладиган моддий

ёрдамни тайинлаш тўғрисида

АРИЗА

Сиздан оиламга (менга) бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўрайман.

Менинг оилам (мен) бир марта бериладиган моддий ёрдамга қуйидаги сабабга кўра муҳтож(ман):

              

(мурожаат сабаби кўрсатилади)

                

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:


Зарур ҳужжатлар нусхаси (санаб ўтилади):

     

Мурожаат қилувчининг имзоси: _________________________


Сана: 20 ___ йил "___" ___________


Аризани рўйхатдан ўтказдим

_____________________________

(аризани қабул қилиб олганнинг Ф.И.О.)

Сана: 20__ йил "___" __________

___________-сон

       





Низомга

3-ИЛОВА



Муҳтож оилада мураккаб ҳаётий

вазият мавжудлигини тасдиқловчи

ДАЛОЛАТНОМА




(комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

       

       

       

     

таркибидаги Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил "___" ____________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом"га (кейинги ўринларда Низом деб аталади) асосан _______________________________________ манзилда яшовчи


оила (фуқаро)


нинг



(аризачининг Ф.И.О.)


мураккаб ҳаётий вазиятининг мавжудлиги юзасидан текширув ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:


1. Фуқаро _________________________ нинг оиласи ____ нафардан иборат, шундан:

- 14 ёшгача бўлган болалар - ____ нафар, улардан ____ нафари ногирон;

- 14 ёшдан катта болалар - ____ нафар, улардан ____ нафари ногирон;

- оиланинг меҳнатга лаёқатли, балоғатга етган аъзолари - ____ нафар, улардан:

- ____ нафари иш билан банд;

- доимий иш жойига эга бўлмаганлар ____ нафар;

- ишсиз деб рўйхатга олинганлар ____ нафар;

- пенсионерлар - ____ нафар, улардан ___ нафари I ва II гуруҳ ногирони.

Оила (фуқаро) қуйидаги тоифага киради:

       

(Низомнинг 7-бандидаги тоифаларнинг бирини кўрсатиш лозим)

2. Низомнинг 8-бандида белгиланган оғир вазият мавжуд (ёки мавжуд эмас).

          

(вазиятнинг қисқача баёни)

             

       

3. Қўшимча маълумот:


            

4. Оиланинг моддий таъминланганлик даражаси қуйидагича (кераклисини тагига чизиш керак):

"жуда паст", "паст", "ўртача", "юқори".


Оила (фуқаро)нинг моддий таъминланганлик даражасини баҳолашнинг сабабини ҳамда оила (фуқаро)да юзага келган мураккаб ҳаётий вазиятни мустақил ҳал эта олиш имкони бор (ёки йўқ)лигини кўрсатиш:

          

             

5. Комиссия тавсия қилади: оила (фуқаро)



(аризачининг Ф.И.О.)

бир марталик моддий ёрдамни______________ 20___ йилнинг_________дан.

                                                                (тайинлаш /рад этиш)                     (тўлов бошланган ой)

Комиссия аъзолари имзолари:









Қўшнилар имзолари (улар жалб қилинганда):




Текширув ўтказилган сана:

20___ йил "____" ___________






Низомга

4-ИЛОВА



Бир марта бериладиган моддий ёрдамни

тўлаш учун бюджетдан ажратилган

маблағларни ўтказиш бўйича

____-сон БУЮРТМАНОМА

20__ йил "____" _________

Бўлинманинг номи


Бўлим ва кичик бўлим


Бошлиқ


Ғазначилик шахсий ҳисоб рақами


Олувчининг номи


Ғазначилик

ҳисоб рақами


Мақсадли

маблағларнинг

номланиши


Мақсадли

маблағнинг

ажратилиши

учун асос


Миқдори

(сўм)





         

Бўлинма бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бўлим бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "___" ________да соат "___" дан "___" дақиқа ўтганда ғазначилик бўлимининг масъул ходими қабул қилиб олди.



(имзо)


(Ф.И.О.)

      





Низомга

5-ИЛОВА



Муҳтож оилаларга бир марта бериладиган

моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисида

ҲИСОБОТ


20___ йилнинг _________________ ойи учун


туман (шаҳар)


раиснинг Ф.И.О.


(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи)


(туман (шаҳар) номи)



Т/р

Кўрсаткичларнинг номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳисобот

ойи учун


Йил

бошидан


1.

Молия органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари миқдори


сўм



2.

Ведомость бўйича тайинланган бир марта бериладиган моддий ёрдам миқдори


сўм



3.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ушбу органи ҳудудида яшовчи оила (фуқаро)лар сони


та


х

4.

Кўриб чиқилган аризалар рўйхати


та



4.1.

шундан: бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш бўйича рад этилган аризалар сони


та



5.

Бир марта бериладиган моддий ёрдам тайинланган аризалар сони


та



6.

Ведомость бўйича бир марта бериладиган моддий ёрдам олаётган оила (фуқаро)лар сони


та


х


шу жумладан:





6.1.

оғир касаллик сабабли;


та


х

6.2.

яқинларининг ўлими сабабли;


та


х

6.3.

табиий офат (фавқулодда вазият)лар оқибатида жабр чекканлар;


та


х

6.4.

бошқа ҳолатлар оқибатида.


та


х

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси


Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимининг ходими


М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 210-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 35-модда