Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2017 йил биринчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 14-сон, 2017 йил 4 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


Ҳисоботларни топшириш даври бошланди, шаклланган анъанага кўра "Norma Ekspert" мутахассислари ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботини тўлдиришга доир тавсияларни тайёрладилар. Улар иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун ЯСТни ҳисоблаш тартибини аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирадилар.

2017 йил I чораги учун ЯСТга доир тавсияларни тайёрлашда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон), Президентнинг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ 2017 йил 1 январдан жорий этилган солиқ солишдаги ўзгартишлар ҳисобга олинди.



2017 ЙИЛДА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЯСТга

ДОИР АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР



ЯСТни ТЎЛОВЧИЛАР БЎЙИЧА


2017 йил 1 январдан бошлаб корхоналарни ходимларнинг ўртача йиллик сонига қараб микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш мақсадида Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова) амал қилиш лозим. Фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича ходимларнинг чекланган сони Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) кодига қараб белгиланган.

2017 йил 21 майдан бошлаб ходимларнинг ўртача йиллик сонини Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 17.02.2017 йилда 2858-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ аниқлаш зарур.

2017 йил 1 январдан бошлаб фаолият юритувчи корхоналар - ўтган йил якунлари бўйича ЯСТ тўлаш учун белгиланган мезонларга мос келадиган умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг ЯСТни тўлашга ўтиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этиш муддати ўзгартирилди. Хабарнома корхона ЯСТни тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай берилади (ЎРҚ-417-сон Қонун таҳриридаги Солиқ кодексининг 351-моддаси 2-қисми). Яъни 2017 йилнинг I чорагидан бошлаб ЯСТни тўлаш учун хабарнома 10 январдан кечиктирмай тақдим этилган бўлиши керак. Илгари хабарнома кейинги ҳисобот даври бошланишига камида бир ой қолганда тақдим этиларди.


2017 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи солиқ тўловчилар учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти жорий этилди (ЎРҚ-417-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 349-моддасига 4-хатбоши киритилмоқда). Яъни ушбу солиқ тўловчилар учун фақат мазкур объектлар бўйича ҚҚСни мажбурий тўлаш (ва ҳисобга киритиш) тартиби белгиланмоқда.



ЯСТга ДОИР СОЛИ

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск