Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2017 йил биринчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 15-сон, 2017 йил 11 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


2017 йилнинг I чораги якунига етиб, ҳисоботларни топшириш палласи келди. Бугунги сонда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда юзага келаётган долзарб масалалар юзасидан "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган тушунтиришларни бермоқдамиз. Шунингдек 2017 йил 1 январдан ва 1 апрелдан амал қилувчи қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар ҳақида эслатиб ўтамиз.



2017 ЙИЛДА НИМАЛАР ЎЗГАРДИ


ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоб-китоб қилиш тартибига "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон) ва Президентнинг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) билан ўзгартиришлар киритилди.


ЖШДС


Солиқ солинадиган база


2017 йил 1 январдан бошлаб Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти билан бир қаторда худди шундай қарорлар асосида бериладиган совғалар ҳам жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари деб тан олинади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 13-банди; ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 11-банди). Бунда совғаларга имтиёз татбиқ этилиши Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-бандида назарда тутилган, унга мувофиқ Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган пул мукофоти ва совғаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) солинмайди (1.01.2017 йилдан).

2017 йилда жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага берганда ижара тўловининг энг кам ставкалари миқдорлари 1,5 баравар индексацияланган ва қуйидаги миқдорларда белгиланган:

1) ойига 1 кв.м учун:

турар жойлар:

Тошкент шаҳрида - 4,5 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - 3 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида - 1,5 минг сўм;

нотурар жойлар:

Тошкент шаҳрида - 9 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - 6 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида - 3 минг сўм;

2) фаолиятни амалга ошириш жойидан қатъи назар ойига 1 та транспорт воситаси учун:

енгил автомобиль - 330 минг сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари - 645 минг сўм Қ-2699-сон қарорга 26-илова).



Солиқ ставкалари ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби


2017 йил учун солиқ ставкалари 2016 йил даражасида сақланди Қ-2699-сон қарорга 9-илова). Яъни 2017 йилда энг кам иш ҳақидан ошмайдиган даромадга "0" даражали ставкада ЖШДС солинади, 1 ЭКИҲдан юқори даромадларга 7,5, 17 ва 23% шкаласида солиқ солинади.

ЖШДС ва энг кам иш ҳақига қараб белгиланадиган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун 2017 йил бошида белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм қўлланади.

2017 йил 1 апрелдан меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларига белгиланган солиқ солиш шкаласидан келиб чиқиб умумий тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисми; ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 13-банди, 5-моддаси). 1.04.2017 йилгача бундай даромадлардан олиш даражаси 20%дан ошмаслиги лозим эди.

2017 йилдан мустақил солиқ тўловчи ҳисобланмайдиган алоҳида бўлинмаларга эга бўлган корхоналар айрим турдаги солиқларни, шу жумладан ушбу бўлинмалар жойлашган жой бўйича ЖШДСни тўлайдилар Қ-2699-сон қарорнинг 15-банди). Ушбу тартиб татбиқ этиладиган корхоналар рўйхати ҳар йили Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан тасдиқланади. Корхона ушбу рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабарномани олган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай солиқ тўловчи сифатида алоҳида бўлинмалар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 12-банди). Бош корхона алоҳида бўлинмада банд бўлган ходимлар ҳақида Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ЖШДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни бўлинма жойлашган жойдаги ДСИга юборади. Бунда корхона солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида тақдим этадиган Маълумотларда алоҳида бўлинмалар бўйича маълумотлар кўрсатилмайди, бироқ уларга алоҳида бўлинмалар бўйича тақдим этилган Маълумотларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2439-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илованинг 2-банди).



ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ


Ставкалар


2017 йил учун суғурта бадаллари ставкаси 7,5%дан 8%гача оширилди. ЯИТ ставкалари ўтган йил даражасида сақланди: микрофирмалар

...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск