язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.04.2017 й. Ф-4917-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармойиши

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

25.04.2017 й.

N Ф-4917



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

"ЎЗИНЖИНИРИНГ" РЕСПУБЛИКА ЛОЙИҲА

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2831-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжирининг" Республика лойиҳа институти (кейинги ўринларда - "ЎзИнжиниринг" РЛИ) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2831-сонли қарори, шунингдек Институт ва унинг Илмий-техник кенгаши ҳақидаги низомларнинг талабларига қатъий риоя этилиши учун - "ЎзИнжиниринг" РЛИ директори;

ташаббус кўрсатиб ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг ўз вақтида киритилиши, шунингдек лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаларни (қурилиш босқичида) техник кузатиш учун "ЎзИнжиниринг" РЛИга тақдим этиладиган ахборотнинг тўлиқлиги, сифати ва ишончлилиги учун - иқтисодиёт базавий тармоқлари, шу жумладан геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбеккўмир" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Навоий КМК" ДК лойиҳаларининг ташаббускорлари - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилсин.

3. Белгилансинки:

иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини ва ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ҳамда модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги "Нефть-газ тармоғидаги лойиҳа ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-2901-сонли қарори талабларига мувофиқ нефть-газ тармоқлари бундан мустасно) "ЎзИнжиниринг" РЛИ Илмий-техник кенгашининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина ваколатли органларга экспертизадан ўтказиш учун киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар давлат қўмитаси "ЎзИнжиниринг" РЛИ билан биргаликда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналари хамда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини кейинчалик ваколатли органларга экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш учун уларни синчиклаб. пухта ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларнинг бирга мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"ЎзИнжиниринг" РЛИ директори Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбарининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

"ЎзИнжиниринг" РЛИ директорининг ўринбосарлари Институт директорининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


5. "ЎзИнжиниринг" РЛИ Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда:

Институтнинг янгиланган уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин хамда Институтнинг штатлар жадвалини тузсин;

Институтнинг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, "ЎзИнжиниринг" РЛИ Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги тасдиқланган низом талабларини ҳисобга олган ҳолда унинг шахсий таркиби бўйича таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ўн кун муддатда Институт зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган лицензия битимларини "ЎзИнжиниринг" РЛИ билан белгиланган тартибда тузилишини таъминласин.


8. "ЎзИнжиниринг" РЛИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ҳамда идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва статистика ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


9. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 293-модда