Внимание! Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.
ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 й. ПФ-5022-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни кўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ФармониПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
20.04.2017 й.
N ПФ-5022
ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ
ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА ТИЖОРАТ
БАНКЛАРИНИНГ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ
НЕГИЗИДА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Банкрот корхоналар фаолиятини жадал суръатларда тиклаш ҳамда тижорат банклари томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида улар мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шунингдек иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида:
1. Белгилансинки:
тижорат банклари улар томонидан аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида мулк сифатида қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида банк ва унинг бошқарув компанияларининг иштирок улуши 100 фоизгача бўлган янги корхоналар ташкил этиш ҳуқуқига эга;
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш танлов савдоларида амалга оширилади, бунда тижорат банклари ўртасида ким ошди савдолари ўтказилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг тижорат банклари томонидан сотиладиган корхоналар, уларнинг устав фондларидаги улушлар, аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янгидан ташкил этилган корхоналар бўйича сотиб олиш тўловларини салоҳиятли инвесторлар томонидан бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангунга қадар тасарруф этиш ҳуқуқисиз амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан кўчмас мулк объектларининг хатлови ўтказилганлиги натижасида:
аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган ҳамда улар негизида тижорат банклари томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган кўчмас мулк объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
объектлари бўйича тижорат банклари олдидаги қарздорликларни ундириш юзасидан юритилаётган ижро иши якунларига кўра тижорат банклари томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш йўли билан келгусида улардан самарали фойдаланишга қаратилган чоралар амалга ошириладиган алоҳида корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
ишлаб чиқариш майдонларида истиқболли инвестиция лойиҳалари амалга ошириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тижорат банклари ва мулк эгалари билан биргаликда молиявий соғломлаштириладиган корхоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банки билан биргаликда:
икки ойлик муддатда мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш "йўл хариталари" ва тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясига (кейинги ўринларда - Республика комиссия) киритсин;
ижро иши тамомланишига кўра, мазкур Фармоннинг 2-иловасида кўзда тутилган корхоналарнинг тижорат банклари мулкига ўтказилган кўчмас мулк объектларидан келгусида самарали фойдаланиш юзасидан Республика комиссиясига таклифлар - "йўл хариталари"ни тақдим этсин;
аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам равишда Республика комиссияси муҳокамасига киритиб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
икки ойлик муддатда тижорат банклари билан биргаликда мазкур Фармоннинг 3-иловасида кўзда тутилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини - "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва Республика комиссияси муҳокамасига киритсин;
мазкур Фармоннинг 1, 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган чораларнинг амалга оширилиши юзасидан уларни асосан 2017-2018 йилларда амалга оширилишини назарда тутган ҳолда назорат ўрнатсин;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритилишини таъминласин;
иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва натижаларини Республика комиссияси муҳокамасига киритсин;
6. Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳамда ваколатлари этиб белгилансин:
иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
банкрот корхоналарнинг мулклари ҳамда аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг "йўл хариталари" ва тармоқ жадвалларини тасдиқлаш;
конкурс савдолари орқали тижорат банкларига сотилиши белгиланган банкрот корхоналар рўйхатини аниқлаш;
тижорат банклари томонидан корхонани қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш мажбуриятини қабул қилиш шарти билан тижорат банкларига банкрот корхоналарни сотиш бўйича танлов савдоларининг шартлари ва натижаларини тасдиқлаш;
банкрот корхоналарни инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда "ноль" харид қийматида тижорат банкларига сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш ва қарор қабул қилиш;
қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг тижорат банклари томонидан бажарилиши, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши ҳамда уларни кейинчалик янги мулкдорларга сотилиши юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш;
тижорат банклари томонидан банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш ва инвестиция киритиш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганда шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилиш;
тижорат банклари шартномада назарда тутилган муддатларда инвестициялар киритиш ва банкрот корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш бўйича қабул қилинган мажбуриятларини бажармаган тақдирда ушбу банк билан олди-сотди шартномасини ўрнатилган тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
7. Аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорининг тўртинчи банди иккинчи хатбошисида кўзда тутилган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи, ер солиғи тўлаш бўйича имтиёзлар татбиқ этилсин.
8. Тижорат банкларига берилган банкрот корхоналар мулклари, шунингдек аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ташкил этилган хўжалик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш учун олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар 2019 йил 1 апрелга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 20 апрелдаги
ПФ-5022-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги
натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган
ҳамда улар негизида тижорат банклари томонидан янги ишлаб
чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳалари
амалга оширилиши кўзда тутилган кўчмас мулк объектлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Т/р |
Кўчмас мулк объекти номи
|
Қарздор корхона номи |
Ҳудуд номи |
Жойлашган манзили |
Умумий ер майдони (га)* |
Ишлаб чиқариш майдони (м2) |
ТИФ Миллий банки |
|||||||
1. |
1. |
Паррандачилик фабрикаси бино ва иншоотлари
|
"Қиёт парранда" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Беруний тумани, "Шиман" ҚФЙ |
15,3 |
10 130 |
2. |
2. |
Бино, иншоотлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш обмори)
|
"Ихтисослаштирилган тайёрлов савдо" ХК |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Хўжайли тумани, Тахиатош шаҳри, Амударё кўчаси, 7 |
0,10 |
882,9 |
3. |
3. |
Маъмурий ва қўшимча бинолар
|
"Чорвадор" ФХ |
Сурхондарё вилояти |
Қумқўрғон тумани, "Жалоёр" МФЙ |
2,94 |
3 748 |
"Асака" АТБ
|
|||||||
4. |
1. |
Цех бинолари ва омборхона иморатлари
|
"Қодиров Зокир Бердиевич" ХК |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Нукус шаҳри, Хўжайли гузари кўчаси |
5,90 |
5 900 |
5. |
2. |
Маъмурий бино ва омборхона иморатлари
|
"Санар лизинг" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Асака тумани, "Ободлик" ҚФЙ |
0,176 |
1 464,4 |
6. |
3. |
Собиқ болалар боғчаси бинолари
|
"Чашма мевазори" ФХ |
Жиззах вилояти |
Жиззах шаҳри, "Дўстлик" МФЙ, Дўстлик кўчаси, 15 |
1,34 |
668,14 |
7. |
4. |
Собиқ автокорхона бинолари
|
Жисмоний шахс (Шамсиев Э.) |
Навоий вилояти |
Зарафшон шаҳри, Саноатчилар кўчаси |
1,29 |
705,2 |
8. |
5. |
Ишлаб чиқариш бинолари
|
"Карпет ленд" МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Самарқанд шаҳри, Бедил кўчаси, 19 |
3,50 |
6888 |
9. |
6. |
Бино ва асбоб-ускуналар
|
"Самарқанд ЛТ" МЧЖ ҚК |
Самарқанд вилояти |
Самарқанд шаҳри, Курчатова кўчаси, 94 |
1,09 |
4094 |
10. |
7. |
Чорвачилик биноси
|
"Шахбоз Хабибулло" ФХ |
Сирдарё вилояти |
Боёвут тумани, "Боёвут" ҚФЙ |
0,19 |
1000 |
11. |
8. |
Паррандачилик фабрикаси бино ва иншоотлари
|
"ЮТМ Парранда" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Қибрай тумани, "Зафаробод" ҚФИ |
54,1 |
143 907 |
20,9 |
18 066 |
||||||
12. |
9. |
Маъмурий бино ва иссиқхона комплекси иншоотлари
|
"Бек пентиум" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Қибрай тумани, "Қипчоқ" ҚФЙ, Ҳосилдор кўчаси |
0,6 |
4756,3 |
13. |
10. |
Маъмурий бино ва иншоотлар
|
"Чиноз Ёрқиной барака" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Чиноз тумани, "Эски Тошкент" ҚФЙ |
1,50 |
1020 |
14. |
11. |
Чорвачилик фермаси бино ва иншоотлари
|
"Ёрқиной файз" ФХ |
Тошкент вилояти |
Чиноз тумани, "Эски Тошкент" ҚФЙ |
1,90 |
5 589 |
15. |
12. |
Чорвачилик фермаси бино ва иншоотлари
|
"Эргаш ҳосилот файзи" ФХ |
Фарғона вилояти |
Бешариқ тумани, "Товул" ҚФЙ
Бешариқ тумани, "Бешсари" ҚФЙ |
0,997 |
1 788,1 |
1,94 |
4 166 |
||||||
16. |
13. |
Бино ва омборхона иморатлари
|
"Стоун экспресс" МЧЖ |
Тошкент шаҳри |
Яшнаобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 2 |
1,42 |
7817 |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ |
|||||||
17. |
1. |
Бино ва иншоотлар |
"Rahnamo Nur" МЧЖ ҚК |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
Нукус шаҳри, Тахиаташ гузари кўчаси, 11/2
|
1,10 |
1904,0 |
18. |
2. |
Бино ва иншоотлар |
"Almaz Oil" МЧЖ |
Бухоро вилояти |
Бухоро тумани, "Лоша" ҚФЙ
|
2,87 |
3610,3 |
19. |
3. |
Ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари |
"Rahnamo Nur" МЧЖ ҚК |
Сирдарё вилояти |
Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳри, Ўзбекистон кўчаси
|
1,53 |
6648,8 |
20. |
4. |
Бино ва иншоотлар |
"Савдо харид файз" ХК |
Сирдарё вилояти |
Гулистон шаҳри, Тошкент кўчаси
|
0,35 |
1518,4 |
21. |
5. |
Бино ва иншоотлар |
"Unig-Servis" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Бўка тумани, "Турон" ҚФЙ
|
2,73 |
1 773 |
22. |
6. |
Мева-сабзавотларни қуритиш учун технологик асбоб-ускуналар ва бино |
"Sekko Allesandri" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Ўртачирчиқ тумани, "Истиқлол" ҚФЙ
|
1,66 |
1 582 |
23. |
7. |
Бино ва иншоотлар |
"Spitamen-Siyavush-Invest" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Ангрен шаҳри, Навоий кўчаси
|
0,019 |
191 |
24. |
8. |
Бино ва иншоотлар |
"Vita Colmir" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Қуйичирчиқ тумани, Дўстобод шаҳри
|
1,19 |
7 838,1 |
25. |
9. |
Бино ва иншоотлар |
"Бўка ривож" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Пискент тумани, А. Қодирий кўчаси
|
1,2 |
2090,7 |
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" |
|||||||
26. |
1. |
Собиқ кинотеатр биноси |
"Қўқон Ҳамза Умаров" МЧЖ |
Фарғона вилояти |
Қўқон шаҳри, Истиқлол кўчаси, 38
|
0,12 |
1009,77 |
27. |
2. |
Собиқ магазин биноси |
"Mishelin Avto" МЧЖ |
Тошкент шаҳри |
Яшнаобод тумани, Оҳангарон кўчаси, 113-114
|
0,80 |
8000 |
"Трастбанк" ХАББ |
|||||||
28. |
1. |
Меҳмонхона биноси |
"Alif-Mim" МЧЖ |
Навоий вилояти |
Кармана тумани, "Маликработ" ҚФЙ, Истиқлол кўчаси
|
1,0 |
2210 |
"Туронбанк" АТБ |
|||||||
29. |
1. |
Метални қайта ишлаш цехи биноси |
"Metal Grating Service" МЧЖ |
Фарғона вилояти |
Қувасой шаҳри, "Сойбўйи" МФЙ, Мустақиллик кўчаси
|
1,6 |
2 047 |
АT "Халқ банк" |
|||||||
30. |
1. |
Цех биноси |
"Янги давр қурилиш" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Хўжаободтумани, "Бирлашган" ҚФЙ
|
2,0 |
5 089,3 |
31. |
2. |
Собиқ болалар боғчаси биноси |
"Садаф мобил қурилиш" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Избоскан тумани, "Дўстлик" МФЙ
|
0,6 |
1 120,2 |
32. |
3. |
Паррандачилик фабрикаси бино ва иншоотлари
|
"Жиззах дон қурилиш" ШК |
Жиззах вилояти |
Ғаллаорол тумани, "Кўкбулоқ" ҚФЙ |
2,0 |
2 473 |
33. |
4. |
Магазин биноси |
"Сабинанинг Орзуси" ХК |
Жиззах вилояти |
Жиззах шаҳри, "Сангзор" ҚФЙ, Ш. Рашидов кўчаси
|
0,016 |
293,9 |
34. |
5. |
Бино |
"Кухрон Улгуржи Савдо" МЧЖ |
Навоий вилояти |
Навбаҳор тумани, "Бешработ" ҚФЙ
|
2,2 |
5 843,4 |
35. |
6. |
Магазин биноси |
"Италина" ХК |
Навоий вилояти |
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 11
|
0,1 |
761,4 |
36. |
7. |
Магазин биноси ва офис иморати |
"Сурхон шоликори" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти |
Термез шаҳри, "Багзар" МФЙ
|
0,05 |
494,7 |
37. |
8. |
Чорвачилик фермаси |
"Одил" ФХ |
Тошкент вилояти |
Бўстонлиқ тумани, "Хўжакент" ҚФЙ
|
4,1 |
6 593,3 |
"Инвест финанс банк" АТБ |
|||||||
38. |
1. |
Бино |
"Sarbon Elegant And" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Олтинкўл тумани, "Сувюлдуз" ҚФЙ
|
0,1 |
271,46 |
"Капиталбанк" АТБ
|
|||||||
39. |
1. |
Паррандачилик фабрикаси бинолари
|
"Xonobod Broyler" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Хонобод шаҳри, Коинот кўчаси, 41 |
41,8 |
93 605,0 |
40. |
2. |
Ишлаб чиқариш цехи
|
"Trans xizmat" МЧЖ |
Навоий вилояти |
Навоий шаҳри, Жанубий-шарқий саноат зонаси
|
0,9 |
491,5 |
41. |
3. |
Паррандачилик фабрикаси бинолари
|
"AAA Group" МЧЖ |
Фарғона вилояти |
Риштон тумани, "Яйилма" ҚФЙ |
64,1 |
66 523,0 |
42. |
4. |
Устахона бино ва иншооти |
"Ekspress Arsenal Forfor" XK |
Фарғона вилояти |
Бувайда тумани, "Қўнғирот" ҚФЙ |
0,1 |
353,3 |
"Хамкор банк" АТБ
|
|||||||
43. |
1. |
Савдо муассасаси биноси |
"Ахмедов Мирмухсин" XK |
Андижон вилояти |
Жалақудуқ тумани, "Тешиктош" ҚФЙ, "Ғайрат" МФЙ
|
0,04 |
220,3 |
44. |
2. |
Чорвачилик комплекси |
"Koinot Vodiy Savdo" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Олтинкўл тумани, "Олтинкўл" ҚФЙ, "Офтобачек" МФЙ
|
6,84 |
7473,61 |
45. |
3. |
Магазин ва ишлаб чиқариш цехи биноси
|
"Murod qassob" МЧЖ |
Самарқанд вилояти |
Самарқанд шаҳри, Уста қўли кўчаси, 2 |
0,10 |
111,45 |
46. |
4. |
Омборхона биноси |
"Жайхун чорва парранда" МЧЖ |
Хоразм вилояти |
Ягнибозор тумани, Фурқат кўчаси
|
0,3 |
1226,62 |
АТБ "Агробанк"
|
|||||||
47. |
1. |
Бино ва иншоотлар |
"Тошматов агротехсервис ММТП" МЧЖ |
Андижон вилояти |
Жалақудуқ тумани, "Жалақудуқ" ҚФЙ, "Дўнгқишлоқ" МФЙ
|
1,57 |
7500 |
48. |
2. |
Бино ва иншоотлар |
"Олот Техника ММТП" МЧЖ |
Бухоро вилояти |
Олот тумани, "Гулистон" ҚФЙ, "Опшоқ" МФЙ
|
1,09 |
3000 |
49. |
3. |
Бино |
"Очил Болта Барака" МЧЖ |
Бухоро вилояти |
Бухоро тумани, "Дўстлик" МФЙ
|
0,12 |
741,7 |
50. |
4. |
Сабзавотлар сақлайдиган жой |
"Yunus tayyorlov savdo" МЧЖ |
Навоий вилояти |
Навоий шаҳри, Ғалаба кўчаси
|
0,7 |
3000 |
51. |
5. |
Тикув цехи бино ва иншооти |
"Usta Adash Abdulla Karim" МЧЖ |
Наманган вилояти |
Чортоқ тумани, "Булон" МФЙ
|
0,9 |
504,2 |
52. |
6. |
Бино |
"Али Мега Стил" МЧЖ |
Сирдарё вилояти |
Оқолтин тумани, "Фарғона" ҚФЙ
|
0,2 |
1518,96 |
53. |
7. |
Бино ва иншоотлар |
"Агро тошпет ММТП" МЧЖ |
Тошкент вилояти |
Зангиота тумани, "Ўртаовул" ҚФЙ
|
2,4 |
1200 |
54. |
8. |
Гиперпресланган ғишт ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва бинолари
|
"Xorazm Kimyo Universal Gisht" МЧЖ |
Хоразм вилояти |
Урганч тумани, "Чоткўпир" ҚФЙ |
3,2 |
3365,28 |
55. |
9. |
Бино |
"Шахриёр савдо инвест" МЧЖ |
Хоразм вилояти |
Қўшкўпир тумани, "Хасиян" ҚФЙ |
0,65 |
557,39 |
"Равнак-банк" ХАТБ
|
|||||||
56. |
1. |
Бино |
"Fazo Taom Servis" МЧЖ |
Тошкент шаҳри |
Шайхонтохур тумани, Фурқат ва Навоий кўчалари кесишувида, 25
|
0,144 |
1 442 |
"Ипак Йўли" АИТБ
|
|||||||
57. |
1. |
Бино ва иншоотлар |
"Marg Madina Servis" XK |
Фарғона вилояти |
Бешариқ тумани, "Қашқар" ҚФЙ, "Абдуваи" МФЙ
|
0,2 |
237 |
*) Техник хатлов ва янги кадастр ҳужжатлари тайёрлаш жараёнида аниқлик киритилади.
Президентининг
2017 йил 20 апрелдаги
ПФ-5022-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Объектлари бўйича тижорат банклари олдидаги
қарздорликларни ундириш юзасидан юритилаётган
ижро иши якунларига кўра тижорат банклари томонидан
янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалдаги
ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш йўли билан
келгусида улардан самарали фойдаланишга қаратилган
чоралар амалга ошириладиган алоҳида корхоналар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Т/р |
Корхоналар номи
|
Жойлашган манзили |
Фаолият тури |
АT "Халқ банк" |
||||
1. |
1. |
"Камбар Шифо" МЧЖ
|
Андижон вилояти, Хонабод шаҳри |
Хизмат кўрсатиш |
2. |
2. |
"Камол қурилиш Сервис" МЧЖ
|
Бухоро вилояти, Олот тумани |
Хизмат кўрсатиш |
3. |
3. |
"Бухоро Соф Парранда" МЧЖ
|
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри |
Паррандачилик |
4. |
4. |
"Жалол" ФХ |
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш |
5. |
5. |
"Осиё оргтехмонтаж" ХК |
Қашқадарё вилояти, Муборак тумани
|
Савдо |
6. |
6. |
"Жалил бобо" ХК |
Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани
|
Савдо |
7. |
7. |
"Кармана Бахори" МЧЖ |
Навоий вилояти, Навоий шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
8. |
8. |
"Кудратов Дилмурод Журакулович" ХК |
Навоий вилояти, Кармана тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
9. |
9. |
"Назимова Наргиза Якубовна" ХК |
Навоий вилояти, Кармана тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
10. |
10. |
"Каракалпак Полимер" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри
|
Полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
11. |
11. |
"Елат Абаданлаштириш" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
12. |
12. |
"Pronto Bistro Group" МЧЖ |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри
|
Умумий овқатланиш |
13. |
13. |
"Мангу" МЧЖ |
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
14. |
14. |
"Термиз Машхура" ХК |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Умумий овқатланиш |
15. |
15. |
"Термиз Лионс сервис" ХК |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
16. |
16. |
"Термиз Азия сурхон" ХК |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
17. |
17. |
"Сурхон балиқчилик наслчилик" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани
|
Балиқчилик |
18. |
18. |
"Астория люкс" МЧЖ |
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
19. |
19. |
"Лочин Парранда Инвест" МЧЖ |
Тошкент вилояти, Бекабод шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
20. |
20. |
"Шовот кўмири" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Шовот тумани
|
Кўмир брикетлари ишлаб чиқариш |
21. |
21. |
"Расулбек Худайназар" ХК |
Хоразм вилояти, Шовот тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"
|
||||
22. |
1. |
"Субхидам ғунчаси" ХК |
Андижон вилояти, Андижон тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
23. |
2. |
"Ниёзхон" ХК |
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри
|
Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
24. |
3. |
"Навоий Кристал Сервис" МЧЖ |
Навоий вилояти, Навоий шаҳри
|
Мебел ишлаб чиқариш |
25. |
4. |
"Yasnoe nebo" МЧЖ |
Наманган вилояти, Наманган шаҳри
|
Нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
26. |
5. |
"Jayhun Lider Trans" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
27. |
6. |
"Beruniy Gold Textile" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
28. |
7. |
"Шимбай нурли авто" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
29. |
8. |
"Каттақўрғон деҳқон бозори" МЧЖ |
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани
|
Савдо |
30. |
9. |
"Гламуринвест Финанс" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
31. |
10. |
"Термиз Капитал қурилиш" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Қурилиш |
32. |
11. |
"Осиё Текстил Сурхон" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Тикувчилик маҳсулотлари |
33. |
12. |
"Термиз Гавхар Савдо" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
34. |
13. |
"Таъминот Тижорат" МЧЖ |
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри
|
Адёл ишлаб чиқариш |
35. |
14. |
"Davr Universal Luyks" МЧЖ ҚК |
Фарғона вилояти, Қува тумани
|
Мебел ишлаб чиқариш |
36. |
15. |
"Асадбек Темир Инвест" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Хива тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
37. |
16. |
"Fortuna Doniyor Gulyor" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Хива тумани |
Нон ва нон-булка маҳсулотлари, алюмин ва пластик профил ишлаб чиқариш
|
38. |
17. |
"Қиёт курилиш инвест" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Хива тумани
|
Қурилиш |
39. |
18. |
"Шухрат Кодирберган ўғли" МЧЖ
|
Хоразм вилояти, Хива тумани |
Чорвачилик |
АТБ "Агробанк"
|
||||
40. |
1. |
"New horizon" МЧЖ |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри
|
Савдо |
41. |
2. |
"Гагарин момиқ" МЧЖ |
Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани |
Нон ва нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
42. |
3. |
"Асадбек Люкчаев" МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, Нишон тумани
|
Сервис |
43. |
4. |
"Кафолат Файз Сервис" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
44. |
5. |
"Жануб Лимонзор" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
45. |
6. |
"Дилнура АЛП" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани
|
Чорвачилик |
46. |
7. |
"Намуна Отчопар" ХК |
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани
|
Чорвачилик |
47. |
8. |
"Business Industry Group" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани
|
Савдо |
48. |
9. |
"Хурмат уста" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Хозарасп тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
"Ипотека-банк" АТИБ
|
||||
49. |
1. |
"Когон Агро Саховат" МЧЖ
|
Бухоро вилояти, Когон тумани |
Хизмат кўрсатиш |
50. |
2. |
"Бўстон Жамоли" МЧЖ |
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани
|
Умумий овқатланиш |
51. |
3. |
"Хуросон-Иззат-Термиз" ХК |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси
|
52. |
4. |
"Термиз Агротехсервис МТП" МЧЖ
|
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри |
Хизмат кўрсатиш |
53. |
5. |
"Улуғ-Обод-Осиё" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
54. |
6. |
"Термиз Агротехсервис" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
55. |
7. |
"Афросиёб Тармит" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Мебел ишлаб чиқариш |
56. |
8. |
"Олмазор Термиз хамкор" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
57. |
9. |
"Осиё Рит" МЧЖ" |
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
|
Умумий овқатланиш |
"Асака" АТБ
|
||||
58. |
1. |
"Астера текстил" МЧЖ |
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани |
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
59. |
2. |
"Индабрус Нукус" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
60. |
3. |
"Восток Продукт" МЧЖ ҚК |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш
|
61. |
4. |
"Doktor Ashirali" МЧЖ |
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
62. |
5. |
"Шингдонг спининнг Термиз" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри |
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
63. |
6. |
"Ширин тадқиқот" МЧЖ |
Сирдарё вилояти, Ховос тумани |
Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш
|
"Микрокредитбанк" АТБ
|
||||
64. |
1. |
"Нурли давр маҳорати" ҚК |
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани |
Нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
65. |
2. |
"Азизбек дизайн савдо" МЧЖ |
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани |
Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш
|
66. |
3. |
"Boysun Plastic Produkcts" |
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани |
Полиэтилен плёнкалари ишлаб чиқариш
|
67. |
4. |
"Сурхон барака инвест" МЧЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
68. |
5. |
"Хуршид Мурод" ХК |
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
69. |
6. |
"A1 Allabergan" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри |
Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
ТИФ Миллий банки
|
||||
70. |
1. |
"Шарқ гўшт маҳсулотлари" МЧЖ
|
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри |
Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
71. |
2. |
"Индустриал суперлатив сервис" МЧЖ
|
Наманган вилояти, Чортоқ тумани |
Чорвачилик ва паррандачилик |
72. |
3. |
"Modar Oil" ХФ |
Наманган вилояти, Чортоқ тумани
|
Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш |
73. |
4. |
"Қувасой Ипак йўли" МЧЖ |
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри
|
Умумий овқатланиш |
74. |
5. |
"Қувасой бехизор" агрофирмаси |
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш
|
75. |
6. |
"Муян Сохибкор" агрофирмаси
|
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри |
Хизмат кўрсатиш |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ
|
||||
76. |
1. |
"Ruta" МЧЖ |
Тошкент шаҳар, Миробод тумани
|
Тикувчилик иплари ишлаб чиқариш |
77. |
2. |
"Бек Амир Нуркелажаги" МЧЖ
|
Навоий вилояти, Навоий шаҳри |
Иссиқхона |
78. |
3. |
"Plutos agro" МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани
|
Паррандачилик |
79. |
4. |
"72-сонли Автокорхона" МЧЖ
|
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри |
Автомобил хизмати кўрсатиш
|
80. |
5. |
"Green Word" МЧЖ |
Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри
|
Консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
АT "Алоқабанк"
|
||||
81. |
1. |
"Голден Хелло Трейд" МЧЖ |
Наманган вилояти, Наманган шаҳри |
Ип газлама матолари ишлаб чиқариш |
82. |
2. |
"Наманган замин стандарт" МЧЖ
|
Наманган вилояти, Наманган шаҳри |
Транспорт хизмати кўрсатиш |
83. |
3. |
"Севар Шахноз барака" МЧЖ |
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани |
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш
|
84. |
4. |
"Хоразм мега бетон" МЧЖ |
Хоразм вилояти, Урганч шаҳри |
Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
"Капиталбанк" АТБ
|
||||
85. |
1. |
"Ахсин" МЧЖ |
Наманган вилояти, Наманган шаҳри
|
Ишлаб чиқариш майдони |
86. |
2. |
"Сара мебил сервис" МЧЖ |
Наманган вилояти, Наманган шаҳри
|
Ишлаб чиқариш майдони |
87. |
3. |
"Мидибус Сервис" МЧЖ |
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри
|
Хизмат кўрсатиш |
"Туронбанк" АТБ
|
||||
88. |
1. |
"Бўстон обод таъмир" МЧЖ |
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани
|
Хизмат кўрсатиш |
89. |
2. |
"Платинум Гласс" МЧЖ |
Тошкент вилояти, Бўка тумани
|
Шиша буюмлари ишлаб чиқариш
|
90. |
3. |
"Avto Oynalar Dunyosi" МЧЖ |
Тошкент вилояти, Зангиота тумани |
Шиша буюмлари ишлаб чиқариш
|
"Ҳамкор банк" АТБ
|
||||
91. |
1. |
"Саховатли Замин Термиз" МЧЖ
|
Сурхондарё вилояти, Термиз тумани |
Хизмат кўрсатиш |
92. |
2. |
"Фарғона гидроизоляция материаллари заводи" МЧЖ
|
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри |
Пластик трубалар ишлаб чиқариш |
"Ипак Йўли" АИТБ
|
||||
93. |
1. |
"Навбаҳор хамкор транс" МЧЖ
|
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри |
Хизмат кўрсатиш |
"Савдогар" АТБ
|
||||
94. |
1. |
"Эксптек-Технолог ИТ ИЧ" МЧЖ
|
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри |
Хизмат кўрсатиш |
Президентининг
2017 йил 20 апрелдаги
ПФ-5022-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Ишлаб чиқариш майдонларида истиқболли инвестиция
лойиҳалари амалга ошириш йўли билан Ўзбекистон
Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан
тижорат банклари ва мулк эгалари билан биргаликда
молиявий соғломлаштириладиган корхоналар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Т/р |
Корхона номи |
Кўчмас мулк объекти номи |
Жойлашган манзили |
Жами майдони (га) |
Ишлаб чиқариш майдони (м2)
|
ТИФ Миллий банки
|
||||||
1. |
1. |
"Reprocessing Uz" МЧЖ ҚК |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 3/163
|
4,5 |
856 |
2. |
2. |
"Restored Beuty" МЧЖ ҚК |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 3/163
|
5 |
1050 |
3. |
3. |
"Garbus Trade" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 157а
|
2 |
600 |
4. |
4. |
"Banner Print" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Х. Бойқаро кўчаси, 35
|
1,5 |
568 |
5. |
5. |
"Махсусметаллсаноат" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Олтинтопган кўчаси
|
6 |
1568 |
6. |
6. |
"Leather Group Impex" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Жанубий саноат зонаси
|
3,4 |
3 455 |
7. |
7. |
"Om-Ak-Nur Biznes" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 2а
|
1,2 |
1 200 |
8. |
8. |
"Suntex Prom" МЧЖ |
Савдо расталари |
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Широқ кўчаси
|
3,4 |
3 400 |
9. |
9. |
"Pergament Quality Exclusive" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Жарқўрғон кўчаси, 39
|
0,9 |
850 |
10. |
10. |
"Milk Foods Trade" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар
|
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси
|
2,5 |
1 545 |
11. |
11. |
"Mill Max Group" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар
|
Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Нилуфар кўчаси, 85
|
4,9 |
2 969 |
12. |
12. |
"Sm Grand Gigant Stroy" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар
|
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-даҳа, 1/13
|
1,2 |
1 246 |
13. |
13. |
"Euro Pack" МЧЖ ҚК |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар
|
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 56
|
1,8 |
1 660 |
14. |
14. |
"Kam Guz Nur" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар
|
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси
|
3,2 |
2 280 |
15. |
15. |
"Ellite Food" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар
|
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,, Уста Олим кўчаси, 16
|
0,92 |
250 |
16. |
16. |
"Edvice And Solutions" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар
|
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 1
|
4,1 |
3 600 |
17. |
17. |
"Тошкент қоғози" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш бинолари |
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси
|
9 |
4 500 |
"Асака" АТБ
|
||||||
18. |
1. |
"Шодлик Саховати" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Андижон вилояти, Андижон тумани, Асака йўли кўчаси
|
1,9 |
1 173 |
19. |
2. |
"Mohlaroyim Norboeva" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, "Ёшлик" ҚФЙ, Қалия кўчаси, 125
|
0,5 |
3 200 |
20. |
3. |
"Ёркатай қурилиш инвест" ХК
|
Ишлаб чиқариш биноси |
Наманган вилояти, Уйчи вилояти |
0,5 |
2 450 |
21. |
4. |
"Тонг" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри
|
0,4 |
2 425 |
22. |
5. |
"Guliston polimer industrial" МЧЖ
|
Ишлаб чиқариш биноси |
Сирдарё вилояти, Гулистон тумани |
0,8 |
1 500 |
23. |
6. |
"Quva Agro Invest" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Фарғона вилояти, Қува тумани, Қайқубод, 47
|
5,25 |
4 100 |
24. |
7. |
"Осиё Асака Модель" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Гавҳар кўчаси, 124
|
0,3 |
3 316 |
25. |
8. |
"Агроинтерсофт" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси ва ускуна |
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Байроқтол кўчаси
|
0,1 |
1 000 |
"Агробанк" АТБ
|
||||||
26. |
1. |
"Улуғ пахта транс" МЧЖ |
Автосарой |
Андижон вилояти, Улуғнор тумани, "Бобур" ҚФЙ
|
2,30 |
2 176 |
27. |
2. |
"Пахтасаноат чеварлари" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани
|
16,0 |
112 |
28. |
3. |
"Омон файз" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, "Кулбапоян" ҚФЙ
|
2,1 |
520 |
29. |
4. |
"Гулистон Бест сервис" ХК |
Аквапарк |
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри
|
0,6 |
646 |
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ
|
||||||
30. |
1. |
"Афсона голд капитал" |
Оҳак ишлаб чиқариш заводи |
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, "Чаёнлик" ҚФЙ
|
1,0 |
400 |
31. |
2. |
"Нуробод ишончли қурилиш" МЧЖ
|
Ишлаб чиқариш цехи |
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани |
0,6 |
200 |
32. |
3. |
"Декла - Гулистан" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш цехи |
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри
|
0,15 |
50 |
33. |
4. |
"Интерпласт продукт" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Чоштепа кўчаси
|
0,07 |
400 |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ
|
||||||
34. |
1. |
"Ilonsoy naslli parranda" ХК |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, "Даштакиболо" ҚФЙ
|
1,0 |
700 |
35. |
2. |
"Оқолтин томорқа сервис беш" МЧЖ |
Бино ва иншоотлар |
Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, "Бобур" ҚФЙ
|
0,5 |
450 |
36. |
3. |
"Геостар плюс" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 306
|
0,4 |
837 |
37. |
4. |
"Дизайн принт" МЧЖ |
Маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, ускуналар |
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чопон ота кўчаси, 8а
|
1,0 |
600 |
38. |
5. |
"Гидрогабион" МЧЖ |
Бино ва иншоотлар |
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани
|
1,8 |
350 |
"Капиталбанк" АТБ
|
||||||
39. |
1. |
"Prestij Bon Story Servis" МЧЖ |
Маъмурий бино, маиший хизмат мажмуаси ва омборхона |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Спитаменшох кўчаси, 153
|
0,24 |
1 315 |
40. |
2. |
"Sam Metal Komfort" XK |
Офис биноси |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Саттепо мавзе, 88/12
|
0,19 |
728 |
41. |
3. |
"Elegant TSG" МЧЖ |
Такси сарой |
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Уйғур кўчаси, 314
|
0,2 |
460 |
42. |
4. |
"Сапфир курилиш монтаж" МЧЖ |
Қурилиш моллари ишлаб чиқариш цехи |
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси, 25
|
2,2 |
1728 |
"Ипотека-банк" АТИБ
|
||||||
43. |
1. |
"Русский стиль" ХК |
Ишлаб чиқариш биноси |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, "Бунёд" МФЙ
|
3,26 |
1 152 |
44. |
2. |
"O zbiokombinat" МЧЖ ҚК |
Ишлаб чиқариш биноси |
Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани
|
27,0 |
2 700 |
45. |
3. |
"Сирдарё Марвариди" МЧЖ |
Эски универмаг биноси |
Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани
|
1,3 |
600 |
46. |
4. |
"Quality Textile Production" МЧЖ
|
Ишлаб чиқариш биноси |
Тошкент шаҳри, Юнусабод тумани, 9-даҳа, 27
|
0,2 |
1500 |
"Ипак Йўли" АИТБ
|
||||||
47. |
1. |
"Muattarovlar Mahsulotlari" ХК |
Музлатиш омбори биноси |
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, "Кулбапоян" ҚФЙ
|
0,44 |
684 |
48. |
2. |
"Art Furniture" МЧЖ ҚК |
Ишлаб чиқариш биноси |
Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 23
|
0,65 |
5789 |
49. |
3. |
"Baw Invest" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси, 327а
|
0,46 |
2814 |
"Алоқабанк" АТБ
|
||||||
50. |
1. |
"SMALL CITY" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, "Сайилжой" МФЙ
|
0,1 |
772 |
51. |
2. |
"РАСТИНАЛ" ХФ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, "Мулиён" МФЙ
|
0,2 |
1 000 |
52. |
3. |
"Транс тайёрлов савдо" МЧЖ |
Ишлаб чиқариш биноси |
Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Олтин водий кўчаси
|
0,1 |
600 |
53. |
4. |
"Хисорак бешёғоч" МЧЖ |
Собиқ Нукус кинотеатри биноси |
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 8
|
0,3 |
2000 |
Президентининг
2017 йил 20 апрелдаги
ПФ-5022-сонли Фармонига
4-ИЛОВА
Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш
бўйича Республика комиссиясининг
ТАРКИБИ
Б.Р. Парпиев |
- |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
лавозими бўйича |
- |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси |
С.С. Ходжаев |
- |
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
Т.А. Ишметов |
- |
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
лавозими бўйича |
- |
Олий суд раисининг ўринбосари |
У.Ж. Суннатов |
- |
Бош прокурор ўринбосари |
Ё.Э. Турсунов |
- |
Молия вазири ўринбосари |
А.А. Усманов |
- |
Адлия вазири ўринбосари |
С.П. Абдуллаев |
- |
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори |
лавозими бўйича |
- |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, Республика комиссияси котиби |
Изоҳ:
республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг ўрнига мазкур лавозимга тайинланган янги шахслар ёки унинг вазифалари юклатилган шахслар таркибга киритилади.
Президентининг
2017 йил 20 апрелдаги
ПФ-5022-сонли Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидан "аукцион ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида"ги Фармони иловасининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони 1-иловасининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармойиши:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидан "аукцион ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-иловада:
илова номидан, 1 ва 3-бандлар, 6-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидан "аукцион ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
2-бандда:
иккинчи хатбошидан "мулки" сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
II бўлим, 38 ва 39-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-иловадаги:
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Комиссиянинг асосий вазифалари ва ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:
иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
банкрот корхоналарнинг мулклари ҳамда аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг "йўл хариталари" ва тармоқ жадвалларини тасдиқлаш;
конкурс савдолари орқали тижорат банкларига сотилиши белгиланган банкрот корхоналар рўйхатини аниқлаш;
тижорат банклари томонидан корхонани қайта тиклаш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш мажбуриятини қабул қилиш шарти билан тижорат банкларига банкрот корхоналарни сотиш бўйича танлов савдоларининг шартлари ва натижаларини тасдиқлаш;
банкрот корхоналарни инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда "ноль" харид қийматида тижорат банкларига сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш ва қарор қабул қилиш;
қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг тижорат банклари томонидан бажарилиши, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши ҳамда уларни кейинчалик янги мулкдорларга сотилиши юзасидан мониторинг натижаларини кўриб чиқиш;
тижорат банклари томонидан банкрот корхоналар фаолиятини тиклаш ва инвестиция киритиш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар шартномада назарда тутилган муддатларда бажарилмаганда шартномаларни ўрнатилган тартибда бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилиш.
тижорат банклари шартномада назарда тутилган муддатларда инвестициялар киритиш ва банкрот корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш бўйича қабул қилинган мажбуриятларини бажармаган тақдирда ушбу банк билан олди-сотди шартномасини ўрнатилган тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш".
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
конкурс савдолари ўтказишда тижорат банкларига банкрот корхоналар ёки уларнинг мулкларини сотиш шартларини тасдиқлаш;
банкрот корхоналар ёки уларнинг мулкларини конкурс савдоларида "ноль" харид қийматида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш орқали сотиш бўйича конкурс ҳужжатларини тасдиқлаш;
банкрот корхоналар ёки уларнинг мулкларини "ноль" харид қийматида инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш орқали тижорат банкларига сотиш бўйича конкурс савдоларини ўтказиш ва қарор қабул қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, корхоналар мутахассислари ва консалтинг, баҳолаш, аудит ва бошқа соҳасидаги экспертларини эксперт гуруҳи ишига жалб этган ҳолда конкурс таклифларини ишлаб чиқиш учун эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
банкрот корхоналарни конкурс савдоларида тижорат банкларига, улар томонидан ишлаб чиқаришларни тиклаш, модернизация қилиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан мажбуриятларни қабул қилган ҳолда сотиш бўйича натижаларни тасдиқлаш;
IV бўлимнинг номидан "аукцион ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
8-бандда:
биринчи хатбошидан "аукцион ва" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"банкрот корхонанинг кредиторлик қарздорлиги таркибидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан ҳамда иш ҳақи тўловларидан бўлган қарздорлик 50 фоизидан юқори бўлса";
иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
19-бандда:
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "аукцион" сўзлари "конкурс" сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги "аукцион" сўзи "конкурс" сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошидан "аукцион ва" сўзлари чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 1 май, 17-сон, 286-модда