Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2017 й. ПҚ-2954-сон "2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2017 й.

N ПҚ-2954



2017-2021 ЙИЛЛАРДА

ЕР ОСТИ СУВЛАРИ ЗАХИРАЛАРИДАН ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШНИ  НАЗОРАТ  ҚИЛИШ  ВА

ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Қайд этилсинки, узоқ муддатли истиқболда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида республикамиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Кейинги йилларда республикамизнинг аксарият минтақаларида аҳолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги пайтда 69 та шаҳар, 335 та посёлка ва 2 902 та қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилмоқда.

Шу билан бирга, охирги 40 - 50 йилда саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиши чучук ер ости сувлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатди, бу ўз навбатида сув олиш иншоотларининг рухсатсиз қурилиши ва сувни назоратсиз олиш оқибатида конлардаги захираларнинг 35 фоизга қисқаришига ҳамда айрим манбаларда сув захираларининг тугашига олиб келди.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида ер усти сувларини чиқариб ташлаш тармоқлари ва дренаж тизимларининг қониқарсиз ҳолати, ер ости сувлари сатҳининг интенсив кўтарилиши, шунингдек, режали асосда гидрогеологик мониторинг олиб борилмаганлиги оқибатида айрим шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиши кузатилмоқда.

Ер ости сувлари мониторингининг 1 465 кузатув пунктидан иборат амалдаги тизими сув манбаларининг ифлосланишига, ер ости сувлари захираларининг камайишига ва аҳоли пунктлари ҳудудларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига олиб келаётган салбий омилларни ўз вақтида ва тўлақонли баҳолаш имконини бермаяпти.

Сифатли ичимлик суви тақчил бўлган айрим минтақаларимизда сувни индустриал чучуклаштириш қурилмаларидан етарли фойдаланилмаяпти, республикамизда уларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмаяпти.

Ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни йўлга қўйиш, самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захираларини янада кўпайтириш, камайиб кетиш ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, шунингдек, республикамиз аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан 10 073 та сув қудуғи хатловдан ўтказилганлиги, хатлов натижаларига кўра қуйидагилар аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

қонунчилик базаси такомиллаштирилмагани оқибатида 6 679 та қудуқдан ер ости сувлари назоратсиз олинмоқда ва уларнинг ифлосланиши ва захиралари камайиши давом этмоқда;

ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш юзасидан зарур назоратнинг мавжуд эмаслиги оқибатида 59 фоиз ер ости сувлари белгиланган тартибда тасдиқланмаган захиралардан олинмоқда;

сув манбалари сатҳлари ифлосланишининг ҳозирги суръатларида яқин ўн йилларда чучук ер ости сувлари мавжуд ресурсларининг ярмидан кўпини тиклаб бўлмас даражада йўқотишнинг реал хавфи мавжуд.


2. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ:

белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, бироқ техник талабларга риоя этган ҳолда қазилган фойдаланиш қудуқлари кейинчалик белгиланган тартибда фойдаланиш учун тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан расмийлаштирилиши лозим;

белгиланган тартибда рухсат олинмасдан ва техник талаблар бузилган ҳолда қазилган фойдаланиш қудуқлари, тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини муқобил сув манбаларига улашни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда тугатилади;

юридик ва жисмоний шахсларга сув олиш учун қудуқ қазишга белгиланган тартибда гидрогеологик хулоса бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг гидрогеология корхоналари томонидан амалга оширилади;

сув олиш учун қудуқ қазишга рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу банд билан ўрнатилаётган тартибнинг амалга оширилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан тегишли назоратни таъминлаш учун ваколатли давлат органлари ҳисобланади;

сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, олинаётган сув ҳажмини тегишли тарзда ҳисобга олиш, уларнинг ифлосланиши ва камайишининг олдини олиш, шунингдек, ваколатли давлат органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этишга доир вазифалари рухсат берувчи талаблар ва шартларга киритилиши лозим.


4. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури:

2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари комплекси 1-иловага мувофиқ*;

2017-2021 йилларда чучук ер ости сувлари захираларини кўпайтиришнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

2018-2021 йилларда ер ости сувлари мониторинги кузатиш пунктлари тармоғини кенгайтириш дастури 3-иловага* мувофиқ;

2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеология корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018-2019 йилларда қуриладиган ва жиҳозланадиган ҳудудий гидрогеология станцияларининг ишлаб чиқариш базалари рўйхати 5-иловага* мувофиқ;

2018-2020 йилларда шаҳарлар ва туманлар марказларида дренаж ва кузатув қудуқлари қуриш ҳамда коллекторлар қуриш ва уларни мукаммал таъмирлаш параметрлари 6 - 10-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари масъул ижрочи раҳбарларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига тасдиқланган Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсий масъулият юклансин.

Тегишли тадбирларнинг амалга оширилиши учун масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари назарда тутилган ҳар бир лойиҳа бўйича бир ой муддатда "йўл хариталари" ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида 11-иловага* мувофиқ, ҳар йилги:

республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастури доирасида 2 - 5-иловаларда* назарда тутилган чучук ер ости сувлари захираларини кўпайтириш бўйича гидрогеология ишларини амалга ошириш, уларнинг ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш, гидрогеология-мелиорация тадқиқотлари ўтказиш, гидрогеология корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудий гидрогеология станцияларининг ишлаб чиқариш базаларини қуриш ва жиҳозлаш учун;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастури доирасида (халқаро молия институтлари маблағлари ва маҳаллий бюджетлар параметрларини қўшган ҳолда) 6 - 10-иловаларда* назарда тутилган 2018-2020 йилларда шаҳарлар ва туманлар марказларида дренаж ва кузатув қудуқлари ҳамда коллекторлар қуриш ва уларни мукаммал таъмирлаш учун маблағ ажратишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича 12-иловага* мувофиқ Ишчи гуруҳ ташкил этилсин.

Ишчи гуруҳ (Ж.А. Қўчқоров) 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ва ўз вақтида мувофиқлаштиришни таъминласин, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари тизимли равишда эшитиб борилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

2018 йилнинг охиригача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда - мавжуд барча сув олиш қудуқларини ўрганиб чиқсин ҳамда қудуқларни тиклаш, консервация қилиш ёки эгаси бўлмаганларини тугатиш юзасидан ҳудудий "Сувоқова" давлат унитар корхоналарига тавсиялар берсин;

2021 йилнинг охиригача 500 та автоматлаштирилган кузатув тизимини ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда барча сув манбалари бўйича маълумотлар базасини тайёрлаган ҳолда ер ости сувлари мониторинги кузатув пунктларининг самарали тармоғини яратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг охиригача мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган чучуклаштириш қурилмаларининг самарадорлигини аниқлаш бўйича тажриба-синов ишларини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизда чучуклаштириш қурилмаларини саноат асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан 2018 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида "Мелиоратив гидрогеология" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти негизида "Мелиоратив гидрогеология" илмий-тадқиқот лабораториясини қайта тиклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва мелиорация институтига қабул квоталарини шакллантиришда "Мелиоратив гидрогеология" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни назарда тутсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига гидрогеология ишлари учун замонавий бурғулаш ускуналари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1-12-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Халқ сўзи", 2017 йил 6 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 336-модда
































Время: 0.1703
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск