язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 05.04.2017 й. 71-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2016 й. 2090-13-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2017 й.

N 2090-13




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.04.2017 й.

N 71-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Вазир ўринбосари                                  Н. Жўраев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 50-бандда:

"3 - 7-параграфларида" деган сўзлар "2-1 - 7-параграфларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Йўриқноманинг 53-2, 74, 78 ва 80-бандлари талаблари кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда тасдиқлашга нисбатан татбиқ этилмайди.".


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-параграф билан тўлдирилсин:


"2-1-§. Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва

ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон

ҳамкорликни қўллаган ҳолда тасдиқлаш


50-1. Кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлаш Тошкент шаҳрида - 2017 йил 1 июлдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 2018 йил 1 июлдан эътиборан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда мазкур параграфда белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.

50-2. Кўчмас мулкларни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини тасдиқлаш учун ариза берувчи давлат нотариал идорасига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани бевосита тўлдириш йўли билан ёки электрон аризани тўлдириш учун кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилиши мумкин.

Ариза берувчи давлат нотариал идорасига ўзи келиб мурожаат қилганда, электрон ариза унинг номидан нотариал идоранинг ходими томонидан тўлдирилади.

50-3. Электрон ариза тўлдирилгандан кейин солиқлар, коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси бўйича қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ёки Тизимда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда текширилади.

Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчига қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан кейин битимни нотариал тасдиқлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилади ва унинг талабига кўра ёзма билдиришнома берилади.

Бунда ариза берувчига солиқлар, коммунал хизматлар ёки электр энергияси бўйича аниқланган қарздорликни нотариал идорада, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаши мумкинлиги тушунтирилади. Ариза берувчи томонидан амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар тезкорлик билан Тизимда акс эттирилади.

50-4. Солиқлар, коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжуд бўлмаса электрон аризага ноёб рақам берилади.

Нотариал идорада Тизим орқали тўлдирилган электрон аризага ноёб рақам берилганда электрон ариза тўлдирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.

Электрон аризага ноёб рақам берилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида тарафлар ушбу Йўриқноманинг 50-8-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг битим нотариал тартибда тасдиқланади.

50-5. Электрон аризага ноёб рақам Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган кундан бошлаб 10 календарь кун ичида ариза берувчи нотариал идорага келиши мумкин.

50-6. Ариза берувчи битимни нотариал тасдиқлаш учун электрон аризага ноёб рақам берилган вақтдан бошлаб 10 календарь кун ичида нотариал идорага келадиган кун ва қулай вақтни белгилаган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилиши мумкин.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра электрон аризанинг ноёб рақамини, нотариал идорага келинадиган кун ва вақтни, нотариал идоранинг нотариуси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда нотариус қабулига олдиндан ёзилганлиги ҳақида унга ёзма шаклда билдиришнома берилади.

Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин нотариал идорага мурожаат этилса, электрон аризани тўлдириш қайта амалга оширилади.

50-7. Нотариусга ноёб рақам берилган электрон ариза қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилган тақдирда, ундаги маълумотларнинг актуаллиги нотариус томонидан Тизим орқали автоматик тарзда текширилади.

Қоғозда чоп этилган электрон ариза унда кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаган ҳолда ариза берувчи томонидан имзоланади ва битим бўйича ҳужжатлар билан бирга қўшиб тикилади.

50-8. Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ноёб рақам берилган электрон аризанинг қоғоз ёки электрон шаклдаги нусхаси;

паспорт ёки битим тарафларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди;

хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда - кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;

агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса - эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;

агар кўчмас мулкнинг қурилиши тугалланмаган бўлса - маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса - гаровга олувчининг розилиги;

агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса - васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;

юридик шахслар учун - юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва ҳоказолар);

давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек доимий пропискага эга шахслар ёки вақтинчалик ҳисобда турувчи (вақтинча прописка қилинган) шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.".


3. 53-2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан умумий харажатларни қоплаш учун тўланадиган мажбурий бадаллар, телефон алоқаси хизмати учун тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар. Ушбу маълумотномалар Тошкент шаҳрида - 2017 йил 1 июлдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 2018 йил 1 июлдан эътиборан талаб этилмайди;

коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (жисмоний шахсларга тегишли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми учун);";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар ҳақида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома;".


4. 77-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар Тошкент шаҳрида - 2017 йил 1 июлдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - 2018 йил 1 июлдан эътиборан нотариус томонидан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.".


5. 78-бандда:

ўн биринчи хатбошидан "(агар ушбу вакил билан юридик шахс ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса, унда нотариал тартибда расмийлаштирилган ишончнома талаб қилинади)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция, тўлов топшириқномаси, тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).

Мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар юридик шахсга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс таъсисчиларининг умумий мажлис баённомаси ёки ягона таъсисчининг қарори тақдим этилган тақдирда талаб этилмайди.".


6. 80-бандда:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 95-бандда:

олтинчи ва йигирманчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи - йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма учинчи хатбошидаги "ўнинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи" деган сўзлар "тўққизинчи, ўн тўртинчи ва ўн олтинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"98. Корхонани сотиш шартномасини тасдиқлашда нотариус корхонани бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини Тизим орқали текширади.".


9. 117-бандда:

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса);

давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитанция);

тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китоб кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).

Мазкур банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар юридик шахсга тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс таъсисчиларининг умумий мажлис баённомаси ёки ягона таъсисчининг қарори тақдим этилган тақдирда талаб этилмайди.";

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. 125-бандда:

бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн саккизинчи хатбошидаги "учинчи, тўртинчи ва ўн биринчи" деган сўзлар "учинчи ва тўртинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 128-бандда:

ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн учинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. 136-бандда:

учинчи хатбошидан "ҳамда доимий прописка қилинган шахсларнинг розилиги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мулкдорнинг ижарага берилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.";

тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги "еттинчи" деган сўз "саккизинчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. 137-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


14. 140-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"140. Корхонани ижарага бериш шартномасини тасдиқлашда қуйидагилар талаб қилинади:

ижарага берувчининг (ижарага олувчининг) таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

вакилнинг ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредиторларга берилган хабарнома;

ижарага берилаётган корхона ёки унинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;

васийликдаги шахсга қарашли бўлган корхона ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.

Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар нотариус томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан идоралараро сўров орқали олинади.".


15. 140-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"140-1. Мазкур Йўриқноманинг 140-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганда, нотариус ушбу корхонанинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини Тизим орқали текширади.".


16. Қуйидаги мазмундаги 12-1-параграф билан тўлдирилсин:


"12-1-§. Мулкдан текин фойдаланиш шартномасини тасдиқлаш


141-1. Мулкдан текин фойдаланиш шартномасини тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:

мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);

текин фойдаланишга берилаётган мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;

васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк текин фойдаланишга берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.

Текин фойдаланишга берилаётган мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, нотариус Тизим орқали мазкур мулкнинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлигини текшириши лозим.

141-2. Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномасини тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 136 - 137-1-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар талаб қилинади.

141-3. Мулкдан текин фойдаланиш шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади.

Агар мулкдан текин фойдаланишнинг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда, тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулкдан текин фойдаланишда эса - уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулкдан текин фойдаланиш шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.".


17. 146-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


18. 169-бандда:

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма биринчи хатбошидаги "ўн биринчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи" деган сўзлар "ўн биринчи ва ўн олтинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шартнома нарсаси кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда, мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги ҳақидаги маълумотлар нотариус томонидан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.".


19. 204-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


20. 345-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қонуннинг 80-моддаси талаблари тушунтирилганлиги;";

олтинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


21. 33-параграф қуйидаги мазмундаги 347-1-банд билан тўлдирилсин:

"347-1. Нотариус ижро хати ёзилган кундан бошлаб икки иш куни ичида унинг нусхасини қарздор доимий рўйхатда турган жойдаги ижро органига юбориши шарт.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 240-модда