язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2017 й. 275-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2017 й.

N 275



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини

ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"

2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори)



Ёш авлоднинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ўқувчи-ёшларда меҳнатсеварликни ва касб тайёргарлигининг дастлабки кўникмаларини шакллантириш, бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этиш, шунингдек ҳар томонлама етук ва баркамол шахсларни вояга етказиш мақсадларига йўналтирилган мактабдан ташқари таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 майдаги

275-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 89-модда):


а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги "0,5 ставка бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиқиб контракт" сўзлари "ўтилган машғулотлар ҳажмига пропорционал равишда соатбай ҳақ тўлаган ҳолда шартнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. "Баркамол авлод" болалар марказларида ўқиганлик учун ота-оналардан олинадиган тўловлар ойига энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида - 5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида - 2,5 фоиз;

вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида - 10 фоиз;

республиканинг қолган туман (шаҳар)ларида - 5 фоиз;

Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ва ички ишлар органларининг профилактик ҳисобига олинган ўқувчилар "Баркамол авлод" болалар марказларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан озод қилинади.

Ота-оналар тўловидан тушган маблағлар:

тўгарак фаолияти учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар, моддий бойликлар (мебель, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқалар) харид қилишга;

маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашиш билан боғлиқ харажатларга;

ўқувчилари республика миқёсида ўтказиладиган кўрик-танловлар ва фестивалларда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган тўгарак раҳбарларини тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг беш, тўрт, уч баробари миқдорида моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда "Баркамол авлод" болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


""Баркамол авлод" вилоят,

Қорақалпоғистон Республикасида республика

ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

              










Директор

























































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

(1 нафар)




Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

(1 нафар)


Хўжалик мудири

(1 нафар)



Бухгалтерия

(2 нафар)

Бош бухгалтер - 1 нафар

Кассир - 1 нафар










































Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи

(3-4 нафар)

Тўгараклар йўналишлари бўйича методистлар




Мониторинг ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш гуруҳи

(2 нафар)

Мониторинг бўйича мутахассис - 1 нафар

Маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси - 1 нафар.



Хизмат кўрсатувчи ходимлар**








Кадрлар бўйича мутахассис

(1 нафар)


























































Сайёҳлик базаси***


Тўгараклар раҳбарлари*
































Ахборот-ресурс

маркази мутахассиси

(1 нафар)


















































































































         

Ходимларнинг чекланган сони - 13-14 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 5 нафар.

*) Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.

**) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

***) Сайёҳлик базаси ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия ва Меҳнат вазирликлари билан келишган ҳолда тасдиқланадиган намунавий штатлар жадвали доирасида белгиланади.";

 

г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Уч йўналиш - техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт,

ўлкашунослик ва экология бўйича "Баркамол

авлод" республика болалар марказларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

          











Директор

























































































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

(1 нафар)




Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

(1 нафар)


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

(1 нафар)


Бухгалтерия

(2 нафар)

Бош бухгалтер - 1 нафар

Кассир - 1 нафар










































Ўқувчиларни ижодий камол топтириш гуруҳи

(9 нафар)

Тўгараклар йўналишлари бўйича методистлар




Мониторинг ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш гуруҳи

(9 нафар)

Мониторинг бўйича мутахассис - 4 нафар

Маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси - 5 нафар.



Хизмат кўрсатувчи ходимлар**

















Кадрлар бўйича мутахассис

(1 нафар)





















































Сайёҳлик базаси***


Тўгараклар раҳбарлари*





































Ахборот технологиялари ва халқаро алоқалар шўъбаси

(3 нафар)



















































































          

Ходимларнинг чекланган сони - 28 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 6 нафар.

*) Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.

**) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

***) Сайёҳлик базаси ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Молия ва Меҳнат вазирликлари билан келишган ҳолда тасдиқланадиган намунавий штатлар жадвали доирасида белгиланади.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган "Баркамол авлод" болалар марказлари тўғрисидаги низомда:


а) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "16 ёшгача" сўзлари "18 ёшгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Марказда ташкил этиладиган тўгараклар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади";


в) 26-банддаги "0,5 ставка бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиқиб контракт" сўзлари "ўтилган машғулотлар ҳажмига пропорционал равишда соатбай ҳақ тўлаган ҳолда шартнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 32-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказнинг педагогик жамоаси тўғридан-тўғри очиқ овоз бериш йўли билан Педагогик кенгаш таркибини сайлайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 361-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 68-модда