Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Ҳужжатлар айланиши /

Бирламчи ҳужжатлар билан ишлаш тартиби (СБХ, 21-сон, 2017 йил 23 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР

БИЛАН ҚАНДАЙ ИШЛАНАДИ


Бухгалтерия кўплаб ҳужжатлар билан ишлайди. Уларсиз на ҳисобга олиб, на солиқ солиб бўлади. Бироқ бошқа бўлинмалардаги ходимларнинг аксарияти учун бирламчи ҳужжат - қоғоз холос. Бирламчи ҳужжатлар ўз вақтида, ходимлар ва контрагентлардан узоқ вақт талаб қилиб олинмасдан бухгалтерияга келиб тушиши учун ҳужжатлар айланишини қандай уюштириш лозим? ЎзР Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи Шарофиддин ҲАЙДАРОВ мавзуни давом эттириб, тавсиялар беради.



ҲУЖЖАТЛАР АЙЛАНИШИ

ЖАДВАЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚИНГ


Бош бухгалтер ҳужжатлар айланишининг барча босқичларини назорат қилиши шарт. Бу - ҳужжатларни тузиш ва чет ташкилотлардан олиш, уларни ҳисобга қабул қилиш, ишлов бериш, архивга топшириш. Ҳужжатлар тўхтовсиз "ҳаракат қилиши" ва йўқолмаслиги учун бирламчи ҳужжатларни кўчириш қоидалари - ҳужжатлар айланиши жадвалини ишлаб чиқинг.

Жадвални тузиш ишини корхона раҳбари ёки у белгилайдиган шахслар ташкил этадилар. Одатда, улар бош бухгалтер, шунингдек бошқа тузилма раҳбарлари бўлади.

Жадвални тузишда:

q бухгалтерия ишлайдиган ва жадвалга киритилиши шарт бўлган барча ҳужжатларни инобатга олинг;

q ҳужжатлар ўтадиган босқичлар ва улар билан ишлайдиган бўлинмаларни белгиланг;

q ҳужжатларни тузиш, келишиш, топшириш ва ишлов бериш учун масъул шахсларни белгиланг. Бу ижрочилар ўртасидаги келишмовчиликларнинг олдини олишда ва "йўқолган" ҳужжатни топишда ёрдам беради;

q ҳужжатларни тузиш, уларни бухгалтерияга, омборга ва бошқа таркибий бўлинмаларга топшириш муддатлари ва уларга ишлов бериш вақтини ҳисобланг;

q ҳужжатларга ишлов беришни бухгалтерия ходимлари орасида тақсимланг, токи кўп ишлар орасида белгиланган муддатда уларга ишлов берилишига риоя этсинлар.

Шундан кейин схема ёки ишлар рўйхати кўринишидаги ҳужжатлар айланиши жадвалини тайёрланг.


МИСОЛ. Омбори офис билан битта ҳудудда жойлашган улгуржи савдо корхонасининг ҳужжатлар айланиши жадвали.

  

Ҳужжат номи


Ҳужжатнинг расмийлаштирилиши


Ҳужжатни текшириш ва ишлов бериш


Ҳужжатларни сақлашга (ички архивга) топшириш


...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск