Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Юридик шахс, унинг раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги /

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик (СБХ, 22-сон, 2017 йил 30 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ВА УЛАРНИ СОДИР ЭТГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


Солиқ қонунчилигидаги янгиликларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган материалларни чоп этишда давом этамиз. Ўтган сонларда ("2017 йилги даромадларимиз", "СБХ"нинг 2017 йил 25 апрелдаги 17-сони ва 2 майдаги 18-сонида) жисмоний шахсларнинг даромадлари ва уларга солиқ солиш бўйича жадвал тақдим этилган эди. Экспертлар тайёрлаган навбатдаги жадвални эътиборингизга ҳавола қиламиз, унда солиқ солиш билан боғлиқ ва 2017 йилда қўлланадиган молиявий, маъмурий ва жиноий санкциялар жамланган. У "Norma. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги" АҚТнинг "Солиқ навигатори" янги бўлимидан яқин орада ўрин оладиган 50 дан ортиқ жадваллар сирасига киради.



Солиқ солишнинг белгиланган тартиби билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик (2017 йилда Солиқ кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят кодекси бўйича)

Т/р


Солиққа оид

ҳуқуқбузарликлар-

нинг турлари


Солиқ кодексига

мувофиқ молиявий

санкциялар


МЖТКга мувофиқ

маъмурий санкциялар


ЖКга мувофиқ

жиноий санкциялар


I. Солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланадиган санкциялар

1


Банклар ва кредит бюролари, шунингдек хорижий тижорат ташкилотлари адвокатлик тузилмалари ва ваколатхоналарининг солиқ органида ҳисобга туришдан бўйин товлаши


Жарима:

q агар фаолият кўпи билан 30 кун амалга оширилган бўлса, - ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 10%идан кам бўлмаган миқдорда;

q агар фаолият 30 кундан ортиқ амалга оширилган бўлса, - ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда (Солиқ кодексининг 113-моддаси)




2


Солиқ тўловчининг, шу жумладан ЎзР норезидентининг солиқ органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши.


Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш, агар Солиқ кодексига мувофиқ унда солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади (Солиқ кодексининг 81-моддаси)


Жарима:

q агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан 30 кун ўтган бўлса, - ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида;

q агар 30 кундан ортиқ ўтган бўлса, - ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида (Солиқ кодексининг 113-моддаси)




3


Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш



Жарима - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда.

Ҳуқуқбузарликни назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этганлик учун:

q анча миқдорда - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда;

q кўп миқдорда - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 50 бараваригача миқдорда


Жуда кўп миқдордаги назорат

...
Время: 1.3131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск