язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2017 й. 314-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2017 й.

N 314



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил

этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 майдаги

314-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада етиштирилган пилладан фойдаланиш механизмини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 77-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарининг" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ипакчилик саноати корхоналарига" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 мартдаги 96-сон қарорида:


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 8-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг пилла тайёрлаш ва "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг ипак йигириш корхоналарига" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "2002 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарига" сўзлари "ҳар йили "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига 2-илованинг 31-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачилик соҳаси корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 9 сентябрдаги 390-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 82-модда):


а) 3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси корхоналарини" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "2003 йилдан бошлаб, тегишли равишда "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарига" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "2004 йил ҳосилидан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналари" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарининг" сўзлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига қуйидаги мазмундаги 3-банд қўшилсин:

"3. Ипакчилик тармоғи корхоналаридаги ишлар:

а) тут уруғи тайёрлаш;

б) тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;

в) тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;

г) тут ипак қурти парваришлаш;

д) тирик ва қуриқ пиллани саралаш;

е) тирик пиллани қуритиш;

ж) пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;

з) пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);

и) уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;

к) тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;

л) тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;

м) тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;

н) тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тугатилган "Qarshi 16-son avtobus saroyi" очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплекси негизида хом ипакни қайта ишлайдиган замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 5 ноябрдаги 315-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 45-сон, 513-модда):


3-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 399-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 81-модда