язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2017 й. 468-сон "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги инновация технопарки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2017 й.

N 468



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

ЯШНОБОД ТУМАНИДАГИ ИННОВАЦИЯ

ТЕХНОПАРКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида" 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги муассиси ҳисобланадиган "Яшнобод" инновация технопарки дирекцияси" (кейинги ўринларда "Яшнобод" технопарки дирекцияси деб аталади) давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги "Яшнобод" инновация технопарки дирекцияси" давлат унитар корхонасининг бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Яшнобод" инновация технопарки (кейинги ўринларда "Яшнобод" технопарки деб аталади) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига "Яшнобод" технопарки ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар сони кўпайишига кўра "Яшнобод" технопарки дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилансинки, "Яшнобод" технопарки дирекцияси:

"Яшнобод" технопарки резиденти мақомини олиш учун юридик ва жисмоний шахслардан буюртманомалар қабул қилинишини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарори асосида "Яшнобод" технопарки резидентларини рўйхатдан ўтказади ва уларни "Яшнобод" технопарки резидентлари реестрига киритади ва уларга резидент мақоми тўғрисида гувоҳнома беради;

"Яшнобод" технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан битимлар ҳамда "Яшнобод" технопарки резидентлари билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида шартномалар тузади;

"Яшнобод" технопарки резидентлари учун имтиёзли кредитлар олиш мақсадида кафил сифатида иштирок этади;

"Яшнобод" технопарки резидентларида инновация лойиҳаларини амалга оширишда пайдо бўладиган ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал этиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек "Яшнобод" технопарки резидентлари ва қатнашчиларининг оғзаки ва ёзма мурожаатларини қаноатлантиришда тезкор амалий ёрдам кўрсатади;

"Яшнобод" технопарки резидентлари томонидан ўзларига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади, кейинчалик унинг натижаларини Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокимлигига ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади;

Тошкент шаҳрида жойлашган ва Тошкент шаҳри ҳамда Яшнобод тумани ҳокимликлари, шунингдек технопарк қатнашчилари томонидан "Яшнобод" технопарки дирекциясига белгиланган тартибда берилган ишлаб чиқариш майдонлари, бино ва иншоотларни ўз ваколатлари доирасида оператив бошқаради;

инвесторлар ёки резидентлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорлари асосида, "Яшнобод" технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида инвесторлар билан тузилган битимларни ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида "Яшнобод" технопарки резидентлари билан тузилган шартномаларни бекор қилиш учун судга даъво аризалари билан мурожаат қилади;

"Яшнобод" технопарки фаолиятини оператив бошқариш ва резидентлар томонидан инновация лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.


4. "Яшнобод" технопаркида амалга ошириш тавсия этилаётган инновация лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


5. "Яшнобод" технопарки резидентлари фаолиятини молиялаштиришнинг қуйидаги механизми белгилансин:

биринчи босқич - илмий тадқиқотларнинг барча босқичларини ўтказиш - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, инновация ишланмалари буюртмачилари, асосий фойдаланувчилари ва донорлар маблағлари, шунингдек халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига;

иккинчи босқич - тажриба лойиҳаларини амалга ошириш - инновация ишланмаларининг буюртмачилари ва асосий фойдаланувчилари маблағлари ҳисобига;

учинчи босқич - тажриба-саноат жиҳатидан жорий этиш - инновация ишланмалари буюртмачилари, асосий фойдаланувчилари ва донорлар маблағлари, шунингдек тижорат банклари кредитлари ва халқаро молия институтлари грантлари ҳисобига;

тўртинчи босқич - тижорат жиҳатидан жорий этиш - тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари кредитлари ва донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва "Яшнобод" технопарки дирекцияси билан биргаликда бир ой муддатда Мувофиқлаштирувчи кенгашга белгиланган тартибда тасдиқлаш учун:

Инновация лойиҳаларини танлаб олиш мезонларини белгилаган ҳолда аризачиларнинг "Яшнобод" технопарки резиденти мақомини олиши учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни;

2017-2018 йилларда "Яшнобод" технопаркини ривожлантириш тадбирлари Дастурини киритсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, "Яшнобод" технопарки дирекцияси таъминоти:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорига кўра белгиланган ставкаларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган ҳолда "Яшнобод" технопарки ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган "Яшнобод" технопарки резидентларининг соф тушумнинг 0,1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалари;

"Яшнобод" технопарки резидентлари ва қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

давлат мулки бўлган ҳамда оператив бошқариш учун белгиланган тартибда "Яшнобод" технопарки дирекциясига берилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумларнинг бир қисми;

"Яшнобод" технопарки дирекциясининг ўз маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича "Яшнобод" технопарки дирекциясининг 2017 йилги таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратсин.


9. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:

ўн кун муддатда "Яшнобод" технопарки дирекцияси уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

"Яшнобод" технопарки дирекцияси фаолиятини ташкил этишда кўмаклашсин ҳамда "Яшнобод" технопарки дирекциясига автотранспорт воситалари, шунингдек уларни сақлашга тегишли лимитлар ажратиш юзасидан белгиланган тартибда таклиф киритсин.


10. "Яшнобод" технопарки дирекцияси Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мажнунтол кўчаси, 5-уй манзилига жойлаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) 4-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 июлдаги

468-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги

"Яшнобод инновация технопарки дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

















Директор

1





































Директор ўринбосари - шўъба бошлиғи

Инновация ишланмаларини лицензиялаш, патентлаш ҳамда ташқи ва ички бозорларга киритишда кўмаклашиш шўъбаси

2

Технопаркни стратегик ривожлантириш ва инновация лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги шўъбаси

2

Бош юрисконсульт

1








Инновация лойиҳаларини баҳолаш ва танлаш, инвестициялар ва имтиёзли кредитларни жалб этиш шўъбаси

1





























































Бухгалтерия

1

















             

Изоҳ: Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 9 нафар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 624-модда