язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2017 й. ПҚ-3098-сон "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚAРОРИ

27.06.2017 й.

N ПҚ-3098



СИГНАЛ УЗАТИШНИНГ РАҚАМЛИ

ФОРМАТИГА ЎТИШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

МИЛЛИЙ   ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИ

ЗАМОНАВИЙ МУЛЬТИМЕДИЯ УСКУНАЛАРИ

БИЛАН ҚЎШИМЧА ЖИҲОЗЛАШ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини тўлиқ бутлаш ва рақамли телесигнал узатишнинг техник ва технологик тизимига ўтказилишини якунлаш, уни энг илғор мультимедия ускуналари билан жиҳозлашни таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 октябрдаги "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 340-сонли қарори билан, зарур ускуна ва дастурий таъминотга (марказий аппаратни, янгиликлар ва виртуал студияларни комплекс архивлаш) техник талабларни назарда тутган ҳолда, "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланган;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан "BFE Studio und Medien Systeme Gmbh" (Германия) компанияси билан барча ускуналар комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича 18,0 млн евро миқдорида импорт шартномаси тузилган ва уни амалга ошириш бўйича ишлар бошланган.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳаси доирасида (кейинги ўринларда - лойиҳа) қўшимча ускуналар, ишлар ва хизматларни, рўйхат бўйича харид қилиш тўғрисидаги таклифи иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:

бир ой муддатда "ВўЕ Studio und Medien Systeme Gmbh" (Германия) компанияси билан, ускуналар етказиб берилган кундан бошлаб, бир йил мобайнида тегишли кафолат муддатлари ва кафолатдан кейинги техник хизмат ва лойиҳага эксперт ҳамроҳлик қилиш тақдим этилишини ҳисобга олган ҳолда, 2018 йилнинг 1 январигача ишларни тўлиқ топширишни назарда тутган, қўшимча етказиб берилаётган ускуналарнинг барча комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича импорт контрактига қўшимча битим тузсин;

икки ой муддатда ваколатли экспертиза органлари билан келишилган ҳолда лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобига бўлган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси, "Асака" акциядорлик тижорат банки ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси лойиҳа доирасида аввал берилган Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати ва кредит битимига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 июндаги "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-2553-сонли қарорининг:


а) 2-банди ва 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "18,0 млн евро" сўзлари "22,5 млн евро" сўзларига алмаштирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "2017 йилнинг 1 октябригача" сўзлари "2018 йилнинг 1 майигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 июль, 27-сон, 610-модда