Умная подшивка

Моҳир тахлам / Валюта операциялари /

Валюта тўловларини тайёрлаш учун ҳужжатлар турлари (СБХ, 27-сон, 2017 йил 11 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ВАЛЮТА БИЛАН ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИ


Контрагентлар билан ҳар қандай ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун бир қатор ҳужжатларни расмийлаштириш зарур. Ташқи иқтисодий шартномалар бўйича хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар ҳам бундан мустасно эмас. Валюта тўловларига доир бошланғич ҳужжатларни алоҳида синчковлик билан расмийлаштириш лозим - бунда хато қилиш жуда қимматга тушиши мумкин.

Мутахассис Феруза МИРХОНОВА тайёрлаган амалий тавсиялар валюта тўловлари учун қандай ҳужжатларни тайёрлаш, нохуш вазиятлар ва молиявий таваккалчиликларга йўл қўймаслик учун нималарга алоҳида эътибор бериш зарурлигини билиб олишда ёрдам беради.



БОШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАР


Қуйидагилар валюта тўловларини тайёрлаш учун бошланғич ҳужжатлар бўлиб хизмат қилади:

q шартномалар (уларни кўпинча контрактлар деб номлайдилар);

q хорижий етказиб берувчилардан (товарлар ёки хизматларни) олдиндан тўлов учун счётлар ёки инвойслар (invoice);

q бажарилган ишлар далолатномаси билан счётлар. Айрим мамлакатларда ҳисобварақ-фактура сингари ҳужжат мавжуд эмас. Счёт-инвойс (invoice) қўйилади ва унга кўрсатилган хизматлар рўйхати (act of acceptance) илова қилинади;

q БЮД (божхона юк декларацияси) ва товар олиб кирилганлиги карточкаси. Бу ҳужжатлар импорт товарлар ёки ускуналар учун валюта пул маблағларини ўтказиш учун зарур. Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) БЮДни тўлдириш қоидалари билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Агар импортчи счёт ёки шартнома шартларига кўра олдиндан тўловни тўлаган бўлса (унинг миқдоридан қатъи назар), контрактда назарда тутилган муддатлар давомида ёки тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (бундан кейин - ТСОЯЭАТ) рўйхатдан ўтказиши зарур. Бажарилган ишлар далолатномаси ёки БЮД шундай ҳужжатлар бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу талаб Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова, бундан кейин - 416-сон Низом) 13 ва 19-бандларида назарда тутилган. Давлат божхона қўмитаси

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск