язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2017 й. ПҚ-3119-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2017 й.

N ПҚ-3119



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

МУКОФОТЛАРИ ВА ГЕРАЛЬДИКА БЎЙИЧА

КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-4974-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш масалалари бўйича конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш, геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар:

Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Комиссия Ижро аппаратининг ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвали 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин, унда Комиссиянинг ҳуқуқий мақомини ҳамда идоравий мукофотларни таъсис этиш масалалари бўйича ягона талабларни белгилаш, давлат мукофотларини топшириш, тақиб юриш ва сақлаш, уларнинг тасвирларидан фойдаланиш, шунингдек, давлат мукофотларига тақдимнома киритиш тартиби назарда тутилсин;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


4. Комиссия Ижро аппарати ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари учун белгиланган кафолатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар жорий этилсин.


5. Комиссия Ижро аппарати Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бинолари мажмуининг 1-корпусига, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси белгиланган тартибда Комиссия Ижро аппаратининг жойлашувини, унинг мебель, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек, белгиланган лимитларга мувофиқ транспорт воситалари ажратилишини таъминласин.


7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У. Исмаилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 июлдаги

ПҚ-3119-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва

геральдика бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


Н. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси


Н. Исмоилов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери


У. Исмаилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари


Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари


В. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби


В. Голишев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


О. Муродов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Т. Худайбергенов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


А. Юнусходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Р. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Қ. Қуранбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси


А. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари


Дж. Кучкаров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


З. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Г. Ибрагимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


У. Розукулов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Т. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси


И. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


М. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


Б. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


М. Муратов

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


Р. Курбанов

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси


Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси


Ш. Джалилов

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Республика бошқаруви раиси


К. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


М. Ахмедов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Х. Мирзахидов

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Р. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси


Б. Йўлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


С. Худойкулов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори


М. Ашуров

-

"Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси бош директори


Р. Хатамов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати шўъба мудири


лавозими бўйича

-

Комиссия ижро аппарати раҳбари, Комиссия котиби.


                    

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 июлдаги

ПҚ-3119-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича

Комиссия Ижро аппаратининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Комиссия


Комиссия аъзолари - 35 та,

шу жумладан, жамоатчилик асосида - 34 та.












































































Комиссия котиби - Ижро

аппарати раҳбари

1

























































































Давлат мукофотлари масалалари бўйича гуруҳ

3







Геральдика масалалари

бўйича гуруҳ

3
















Ижро аппарати бўйича жами штат бирлиги - 7 та.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 июлдаги

ПҚ-3119-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва

геральдика бўйича Комиссиянинг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

           

Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия



Комиссия раиси (жамоатчилик асосида)


1

Комиссия раисининг ўринбосари (жамоатчилик асосида)


2

Комиссия котиби - Ижро аппарати раҳбари (доимий асосда)


1

Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида)


31

Жами Комиссия аъзолари

        

35

       

Ижро аппарати


     


I. Комиссия котиби - Ижро аппарати раҳбари

1


II. Давлат мукофотлари масалалари бўйича гуруҳ


3

Гуруҳ раҳбари


1

Мутахассис


1

Инспектор - иш юритувчи

1

      


III. Геральдика масалалари бўйича гуруҳ


3

Гуруҳ раҳбари


1

Мутахассис


1

Инспектор - иш юритувчи

1

          


Ижро аппарати бўйича жами

7

     

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 639-модда