Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Умумбелгиланган солиқлар / Фойда солиғи /

Резидентликнинг солиқ мақомини тасдиқлаш тартиби (СБХ, 30-сон, 2017 йил 25 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ РЕЗИДЕНТЛИГИ:

МАҚОМ ҚАНДАЙ ТАСДИҚЛАНАДИ


Агар хорижий ҳамкорингиз сизга хизматлар кўрсатиши назарда тутилган контрактлар тузган бўлсангиз, ушбу ҳамкорингиз қайси давлат резиденти эканлиги ва ушбу давлат Ўзбекистон билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим тузган-тузмаганлигини билишингиз зарур. Агар бундай битимга биноан хорижий ҳамкор мамлакатимиз ҳудудида юридик шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан (тўлиқ ёки қисман) озод қилинишга ҳақли бўлса, унинг резидентлигини ҳужжатлар билан тасдиқлашингиз талаб этилади.

"Norma Online" эксперти Музаффар МИРЗАҒАНИЕВнинг материалини ўқиб, норезидентлар - юридик шахслар олган даромадлар ва уларни солиқ солишдан озод қилиш имконияти ҳақида маълумотга эга бўласиз.


Ўзбекистондаги корхоналар ва ташкилотлар хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида хорижий компаниялар хизматларидан (ишларидан) фойдаланадилар. Резидент уларнинг ҳақини тўлаётганда хорижий ҳамкорнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 155-моддаси).

Солиқ кодексида норезидентга тўлов манбаида фойда солиғини ушлаб қолмасдан ёки унинг пасайтирилган ставкасини қўллаган ҳолда даромадларни тўлаш имконияти назарда тутилган. Бунинг учун 2 та шартга риоя этиш лозим.

Биринчидан, ушбу имконият Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномасида белгиланган бўлиши керак. Мамлакатимиз 52 давлат билан бундай шартномаларни имзолаган. Уларда аҳдлашувчи давлатларнинг ҳар биридаги корхоналар ўзлари резиденти бўлган давлатда солиқларни тўлашга ҳақли эканлиги қоидаси назарда тутилган. Халқаро шартномаларда даромадлар солиқ солишдан тўлиқ озод қилиниши ёхуд пасайтирилган ставкаларни қўллаган ҳолда солиқ солиниши назарда тутилиши мумкин. Агар ушбу қоидаларда мамлакатимизнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

Иккинчидан, тўлов манбаи мамлакатимиз бундай шартнома тузган давлатда хорижий ҳамкорнинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасига эга бўлиши шарт. Ушбу ҳужжатни амалиётда резидентлик сертификати деб номлайдилар.



СЕРТИФИКАТ ҚАЕРДА ОЛИНАДИ


Резидентлик сертификати хорижий компания резиденти бўлган давлатнинг ваколатли органи томонидан берилади. У шартноманинг ўзида белгиланади.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида битимнинг (Берлин, 7.09.1999 йил) 3-моддасига мувофиқ ГФРга нисбатан "ваколатли орган" атамаси Федерал молия вазирлигини ёки у ўз ваколатларини берган органни англатади.

Россия Федерациясининг ваколатли органи Россия Федерацияси Молия вазирлиги ёки у ваколат берган вакил ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида бошқа органлар ва ташкилотлар (ваколатга эга бўлмаган орган) берган ҳужжатлар хорижий ҳамкор резидентлигининг расмий тасдиғи ҳисобланмайди.



ҲУЖЖАТ МАЗМУНИГА ДОИР ТАЛАБЛАР


Солиқ кодексида солиқ мақомини тасдиқловчи мажбурий шакл

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск