Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2017 йил иккинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 28-29-сонлар, 2017 йил 18 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


"СБХ"нинг 11.04.2017 йилдаги 15 (1183)-сонида "Norma Ekspert" мутахассислари ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда юзага келаётган долзарб масалалар, шунингдек 2017 йил 1 январдан ва 1 апрелдан амал қилувчи асосий ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берганлар. Бугунги сонда солиқ ҳисоботини тўлдириш чоғида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритишда давом этамиз.



НИМАНИ ҚАЧОН ТОПШИРАМИЗ


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-иловадаги шакллар бўйича тақдим этилади. 2017 йил I ярми якунларига кўра қуйидагилар 25 июлдан кечиктирмай топширилиши шарт:

q Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин - Маълумотлар);

q Маълумотларга 1-илова "Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)" (бундан кейин - 1-сон Расшифровка);

q Маълумотларга 2-илова "Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси" (бундан кейин - 2-сон Расшифровка).

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот 2439-сон қарорга 10-иловадаги шакллар бўйича ҳар ойда тақдим этилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга 1-илова "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўлов турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

q Ҳисоб-китобга 2-илова "Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 2-илова);

q Ҳисоб-китобга 3-илова "Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова);

q Ҳисоб-китобга 4-илова "Ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумот" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 4-илова).

Бунда корхонада маълумотлар мавжуд бўлган иловаларгина тўлдирилади.

2017 йил январь-июнь ойлари учун ҳисобот 25 июлдан кечиктирмай ДСИга юборилиши керак.



ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


ЖШДС бўйича ҳисоботда фақат Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жисмоний шахсларнинг даромадлари деб эътироф этиладиган, шу жумладан ЖШДС солишдан озод қилинган тўловлар кўрсатилади. Жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисмида келтирилган) ҳисоботга киритилмайди.

Шунингдек ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадлар кўрсатилади. Яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси), шу жумладан ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайдиган (имтиёзлар). Тегишинча, жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176-178-моддалари) Ҳисоб-китобда кўрсатилмайди.



ИЖАРА


Жисмоний шахсдан мол-мулкни ижарага олганда корхона қуйидаги хусусиятларни инобатга олиши керак:

биринчидан, ижарага берувчи унинг ходими ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, ижара тўлови суммасидан ЖШДСни энг кам ставкада (2017 йилда - 7,5%) ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт;

иккинчидан, ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ ҳисобланиши керак. 2017 йил учун улар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

1) ойига 1 кв.м учун:

турар жойлар:

Тошкент шаҳрида - 4,5 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - 3 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида - 1,5 минг сўм;

нотурар жойлар:

Тошкент шаҳрида - 9 минг сўм;

Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - 6 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктларида - 3 минг сўм;

2) фаолиятни амалга ошириш жойидан қатъи назар ойига 1 та транспорт воситаси учун:

енгил автомобиль - 330 минг сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари - 645 минг сўм (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова).

Энг кам нормативлар фақат солиқ солиш мақсадида белгиланган ва шартномага кўра ижара тўлови камроқ миқдорда белгиланиши мумкин эмаслигини англатмайди.

Агар шартномада белгиланган ижара тўлови ижара тўловининг энг кам ставкасидан кам бўлса, солиқ энг кам ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар шартномага кўра ижара тўлови юқорироқ бўлса, шартнома бўйича ижара тўловидан ЖШДС ҳисобланади. Корхона солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга солиқни ўтказади.

Агар жойнинг ижара шартномасига кўра коммунал харажатларни (электр, газ, сув, иссиқлик таъминоти ва ҳ.к.) ижарага берувчи тўласа, ушбу суммалар ижара тўловидан чегирилмайди, яъни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадини камайтирмайди.


МИСОЛ. Корхона жисмоний шахс (корхона ходими эмас) билан нотурар жойни (70 кв.м) ижарага олиш шартномасини тузди. Ижара тўлови ойига 600 минг сўм этиб белгиланди. Ижарага берувчи коммунал тўловларни ўз ҳисобидан тўлайди.

Ҳақиқатдаги ижара тўлови суммаси (600 минг сўм) энг кам ставкада ҳисобланган 630 минг сўмдан (70 х 9 000) кам. ЖШДС каттароқ суммадан келиб чиқиб ҳисобланади ва ойига 47,25 минг сўмни (630 х 7,5%) ташкил этади. Ижарага берувчига 552,75 минг сўм (600 - 47,25) тўланади.

Ижара тўлови суммаси (600 минг сўм) ва ундан ушлаб қолинган солиқ (47,25 минг сўм) Маълумотларда акс эттирилади: ҳисобланган ижара тўлови 004, 007, 010-сатрларда кўрсатилади, солиқ суммаси 012, 015 ва

...
Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск