Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2017 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 28-29-сонлар, 2017 йил 18 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 4.04.2017 йилдаги 14 (1182)-сонида "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган жорий йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Бугун ушбу мавзуни давом эттириб, фаолиятнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун II чоракка ЯСТни ҳисоблаш ва ҳисоботларни тўлдиришга доир тушунтиришларни тақдим этамиз.


          

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари

           


1-ВАЗИЯТ.


ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ

УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Микрофирма Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи дўконга эга.


2017 йил I чораги якунларига кўра:

товарлар реализациясидан тушум - 39 000 минг сўм;

дивидендлар тарзидаги бошқа даромадлар - 10 000 минг сўм олинган.

Бюджетга 2 295,95 минг сўм миқдорида ЯСТ, шу жумладан энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисобланма - 735,95 минг сўм тўланган.


II чоракда товарлар реализациясидан тушум 61 000 минг сўмни, шу жумладан терминал бўйича - 42 000 минг сўмни ташкил этди.

Мартда етказиб берувчилардан бири товарга 5 000 минг сўм миқдорида чегирма қилди.

Корхона воситачилик шартномасига кўра совутиш ускунасини реализация қилди. Апрель-май учун воситачилик ҳақи 25 000 минг сўмни ташкил этди.

Майда таннархи 10 000 минг сўмни ташкил этувчи текинга берилган товарлар кўринишида қариялар ва ногиронлар уй-интернатига хайрия ёрдами кўрсатилди.


II чорак учун ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

q турли солиқ солиш объектлари ва ЯСТ ставкалари белгиланган бир нечта фаолиятни амалга оширишда корхона Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши керак.

Товар обороти савдо бўйича ЯСТ солиш объекти ҳисобланади, ставка 4%ни ташкил этади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-2-илова). Воситачилик фаолиятида воситачилик ҳақи солиқ солиш объекти ҳисобланади, ЯСТ ставкаси 33%га тенг (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова);

q етказиб берувчидан чегирма суммаси бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 16-банди). Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база етказиб берувчилардан олинган чегирма суммасига камайтирилади. Яъни аввал чегирмалар бошқа даромадлар таркибида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск