Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Статистика /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2016 й. 275-сон "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.08.2016 й.
N 275
ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ
ТАСНИФЛАШНИНГ ХАЛҚАРО ТИЗИМИГА
ЎТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигига жаҳонда умумий эътироф этилган иқтисодий фаолият турларини таснифлашни жорий этиш, кичик тадбиркорлик субъектларини таснифлашда ундан фойдаланиш, шунингдек статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда ИФУТ деб аталади) ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан мажбурий тартибда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ИФУТдан фойдаланиш учун уни "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотномалари ва классификаторлари регистрига киритсин.
4. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг
...