ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2017 й. 542-сон "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2017 й.

N 542



"ЗОМИН-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "КОСОНСОЙ-ФАРМ" ЭРКИН

ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "СИРДАРЁ" ЭРКИН

ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "БЎСТОНЛИҚ-ФАРМ"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ", "ПАРКЕНТ-ФАРМ"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ" ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАЛАРИНИНГ УСТАВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналарининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейинги ўринларда - маъмурий кенгаш) дирекцияларнинг тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажмига ва "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Сирдарё", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонига боғлиқлик асосида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. "Зомин-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Сирдарё" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Бўстонлиқ-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси", "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхоналари уставлари ушбу қарорга 2 - 5, 7 ва 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Дирекцияларни бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур хизмат хоналари билан таъминласинлар.

4. "Ўзфармсаноат" ДАК асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2017-2018 йиллар даврида дирекцияларни сақлаб туриш учун, кейинги йилларда уларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шарти билан, зарур маблағлар ажратсин.


5. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси "Зомин-фарм" ЭИЗ, "Косонсой-фарм" ЭИЗ, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ, "Бойсун-фарм" ЭИЗ, "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗ ва "Паркент-фарм" ЭИЗ бош режалари белгиланган тартибда тасдиқланишига қараб уларнинг ҳудудларида логистика марказлари ва божхона постларини ташкил этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 25 июлдаги

542-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё",

"Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин

иқтисодий зоналари дирекцияларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ






Директор






















Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш шўъбаси

1



Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш шўъбаси

1





Бошқарув ходимлари сони - 3 нафар.

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Сирдарё" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сон қарорига мувофиқ, "Сирдарё" ЭИЗ дирекцияси" давлат унитар корхонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар этиб белгиланган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 741-модда




































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск