язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Давлат молия назорати. Ҳисоб палатаси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 й. ПФ-5147-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.08.2017 й.

N ПФ-5147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига мувофиқ ҳамда мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг энг муҳим вазифаларини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилишни таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (кейинги ўринларда Ҳисоб палатаси деб юритилади):

олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади;

ўз ваколатларини мустақил ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ҳамда унга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдордир;

Ўзбекистон Республикаси Президентига ўз фаолияти, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича тизимли равишда ахборот бериб боради.


2. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

биринчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари шакллантирилиши ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигининг аудитини амалга ошириш;

иккинчи, бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилиш, замонавий ахборот технологияларини кенг қўллаш орқали бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва сафарбар қилиш;

учинчи, бюджет тизими бюджети ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлигини аудитдан ўтказиш ва барча даражада уларни қисқартириш бўйича захираларни аниқлаш, бюджет тизими бюджетлари ва давлат томонидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ва асослилигини баҳолаш;

тўртинчи, солиқ ва бюджет қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тизимли қонунбузарликларнинг сабаблари ҳамда ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали бюджетни режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш;

бешинчи, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатнинг мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромад бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятлари белгиланишининг тўғрилигини баҳолаш, уларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олтинчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда - олий даражадаги ташрифлар) вақтида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда - стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

еттинчи, Ўзбекистон Республикасининг пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятларининг ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқариш, шунингдек қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан бажарилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва штат жадвали 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони 81 нафар миқдорда белгилансин.

6. Ҳисоб палатасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасига кириш;

ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга уларнинг маълумотлар базасидаги номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг тўлиқ йиғилувчанлигини ва солиққа тортиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларига молия, солиқ ва бошқа органларнинг ходимларини жалб этиш;

назорат тадбирлари натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, самарасиз солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ солинадиган базанинг тўлиқ қамраб олинганлигини яхшилашга қаратилган солиқ ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий давлат солиқ ва молия органлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилмаганлиги, шу жумладан, улар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим қилмаганлиги, бюрократизмга ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилишига йўл қўйганлиги учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни "Ijro.gov.uz" тизими орқали тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида тақдим этмаган ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимнома киритиш.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда маълумотлар базасига Ҳисоб палатасига кириш ҳуқуқи бериладиган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқласин.


9. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда реал вақт режимида солиқ солинадиган базани, солиққа тортиш объектлари тўлиқ ҳисобга олинганлигини солиқ органлари ва бошқа органлар, шунингдек банкларнинг маълумотлар базасини солиштириш орқали баҳолаш имконини берувчи дастурий комплексни ишлаб чиқсин ва ишга туширилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин;

Ҳисоб палатасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бинолари мажмуасига жойлаштирсин;

Ҳисоб палатасини зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарь ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан таъминласин.


11. Ҳисоб палатаси ходимларига нисбатан 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорининг амал қилиши татбиқ этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан Ҳисоб палатасига маълумот тақдим этмаганлик ёхуд била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик, унинг тақдимномаларини бажармаганлик, шунингдек фаолиятига аралашганлик ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев, У.С. Исмаилов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг

ТУЗИЛМАСИ












Раис























































































Раиснинг биринчи ўринбосари



Раис ўринбосари



















































Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шўъбаси

11



Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси

8


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси

11


























































Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шўъбаси

7



Солиқ, божхона, молия органлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўловчилар билан ишлаш шўъбаси

22



































































































Импортни таҳлил ва мониторинг қилиш шўъбаси

6



Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси

9



































































































Пул-кредит ва валюта сиёсати шўъбаси

4

















































































      

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони хизмат кўрсатиш ва техник ходимлардан ташқари 81 штат бирлигини ташкил этади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

1а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номи


Бирлик сони


Ҳисоб палатаси Раиси


1

Раиснинг биринчи ўринбосари


1

Раис ўринбосари


1

Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар

ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шўъбаси


11

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


2

Етакчи инспектор


6

Инспектор


2

Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари

ижросини мониторинг ва назорат қилиш шўъбаси


7

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


1

Етакчи инспектор


4

Инспектор


1

Импортни таҳлил ва мониторинг қилиш шўъбаси


6

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


1

Етакчи инспектор


3

Инспектор


1

Пул-кредит ва валюта сиёсати шўъбаси


4

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


1

Етакчи инспектор


2

Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни

таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси


8

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


2

Етакчи инспектор


5

Солиқ, божхона, молия органлари, солиқ ва бошқа мажбурий

тўловлар тўловчилар билан ишлаш шўъбаси


22

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


5

Етакчи инспектор


13

Инспектор


3

Бюджет тизими бюджетлари шакллантирилиши ва харажат

қисми ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси


9

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


2

Етакчи инспектор


5

Инспектор


1

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини

бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси


11

Шўъба мудири


1

Бош инспектор


2

Етакчи инспектор


7

Инспектор


1

Жами:


81

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПФ-5147-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим Фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" ПФ-1923-сон Фармонининг 4 ва 5-бандлари, шунингдек унинг иловаси;


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида" ПФ-3093-сон Фармонининг 1-банди иккинчи - тўртинчи хатбошилари ва 4-банди;


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида" ПФ-3592-сон Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 796-модда