язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2017 й. 647-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2017 й.

N 647



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа

ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон электр энергетика, нефть-газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 13 июндаги 116-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 августдаги

647-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти" сўзлари "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 10-11-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Йирик корхоналар ва ишлаб чиқаришларда технологик асбоб-ускуналар ва технологияларнинг техник аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-иловадаги ""Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти вакили (зарурат бўлганда)" сўзлари "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти вакили (зарурат бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловадаги "Холмўминов С.А. - "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг директори" сўзлари "лавозимига кўра - "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "УорлиПарсонс Ўзбекистон Инжиниринг" корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 31 мартдаги 95-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти" ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг" сўзлари тегишли равишда "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти" ва "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банддаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг" сўзлари "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 1-модда):


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти" сўзлари "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


9-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти" сўзлари "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг еттинчи жумласидаги ""Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти" сўзлари "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда):


а) 1-илованинг 4-бандидаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" ДУК" сўзлари "ЎзИнжиниринг" РЛИ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илованинг 1-бандидаги "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" ДУК" ва "Иқтисодиёт вазирлиги" сўзлари тегишли равишда "ЎзИнжиниринг" РЛИ" ва "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 890-модда