язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2017 й. 644-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.08.2017 й.

N 644



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни

бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3029-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 августдаги

644-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 12 ва 34-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 32-банддаги ""Ўзгидромет" марказининг Ўрта Осиё гидрометеорология илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Ўзгидромет" марказининг гидрометеорология илмий-тадқиқот институти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари" бўлими номидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 2-бандидаги "назорат" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди тўртинчи ва ўн биринчи хатбошилардаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 87-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Базавий интерактив давлат хизматлари реестрининг "Бажариш учун масъуллар" устуни 118-позициясидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 25 мартдаги 88-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 20-модда):


а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 3-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда) 3-иловасида:


а) "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" бўлимининг олтинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази" бўлимидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси" бўлими номидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 579-модда) билан тасдиқланган Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом 11-бандининг иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 231-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг 14 ва 17-кичик бандларидаги "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 августдаги

644-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига бўйсуниши тўғрисида" 1993 йил 1 апрелдаги 167-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошқинга қарши фавқулодда комиссия фаолияти масалалари тўғрисида" 2000 йил 4 апрелдаги 128-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2001 йил 28 июндаги 278-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошқин ва сел оқимлари, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатишга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 96-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илова 6-бандининг "б" кичик банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 889-модда