Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

5. 2017 йил 22 август ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (СБХ, 39-сон, 2017 йил 26 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СИЗНИНГ ИМТИЁЗЛАРИНГИЗ


Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203),

5.09.2017 йилдаги 36 (1204), 12.09.2017 йилдаги

37 (1205) ва 19.09.2017 йилдаги 38 (1206)-сонларда.



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг

2017 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.



ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР


Ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:

қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари (Солиқ кодексининг 362-моддаси).


Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

1) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган;

2) қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган;

3) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган.

Биринчи ва иккинчи шартларга жавоб берувчи янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ЯЕСни тўловчилар бўлади.

ЯЕСни тўловчилар фаолиятнинг ЯЕСни тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас. Яъни ЯЕСни тўловчилар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турини амалга оширсалар, алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва бошқа фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўловини ёки қатъий белгиланган солиқ тўланиши назарда тутилган фаолият доирасида қатъий белгиланган солиқни тўлашлари шарт (Солиқ кодексининг 363-моддаси 8-қисми).


ЯЕСни тўловчилар учун имтиёзлар Солиқ кодексининг 367-моддаси ва айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган.



ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ


Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар


Имтиёз объекти


Имтиёз тури


Имтиёзнинг амал қилиш муддати


Асос


Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари


Ер участкалари


Тўлашдан озод қилиш


Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан


Солиқ кодексининг 367-моддаси;

27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор

Томчилатиб суғоришдан фойдаланувчи юридик шахслар


Томчилатиб суғоришдан фойдаланиладиган ер участкалари


Тўлашдан озод қилиш


Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб 5 йил муддатга


Солиқ кодексининг 367-моддаси


Наслдор чорвачилик субъектлари асосий фаолият тури бўйича


Ер участкалари


Тўлашдан озод қилиш


1.01.2021 йилгача


29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460-сон қарорнинг 9-банди; ДСҚнинг 6.01.2016 йилдаги 16/2-288-сон ахборотининг XVI бўлими 4-банди


Жиззах вилояти фермер хўжаликлари


Пахта ва ғалла етиштирилаётган ер участкалари


Тўлашдан озод қилиш


1.07.2017 йилдан 1.01.2021 йилгача


ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илованинг 2-банди


       

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг Солиқ кодекси 282-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ер участкаларига улардан мақсадли фойдаланилганда ЯЕС солинмайди (солиқ солинмайдиган ер участкалари "Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш" бўлими, 10-бетда кўрсатилган).



ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


Юридик шахслар учун ер солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 282-моддаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар солиқни тўлашдан корхонани қуйидагича озод қилиш тарзида берилади:

умуман барча фойдаланиладиган ер участкалари бўйича;

айрим участкалар бўйича (башарти улардан бевосита мақсадга кўра фойдаланилганда).

Ер солиғи бўйича имтиёз

...
Время: 0.0159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск