Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /6. 2017 йил 22 август ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (СБХ, 40-сон, 2017 йил 3 октябрь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
СИЗНИНГ ИМТИЁЗЛАРИНГИЗ
Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203),
5.09.2017 йилдаги 36 (1204), 12.09.2017 йилдаги
37 (1205), 19.09.2017 йилдаги 38 (1206) ва
26.09.2017 йилдаги 39 (1207)-сонларда.
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА
СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 269-моддаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улар қуйидаги кўринишда берилади:
солиқ тўлашдан озод қилиш (умуман ёки айрим мол-мулк объектларини);
солиқ солинадиган базани камайтириш;
солиқ ставкасини пасайтириш.
Солиқ кодексининг 266-моддасига мувофиқ, қуйидагиларни ўз ичига олувчи юридик шахсларнинг мол-мулки мол-мулк солиғи солиш объектидир:
асосий воситалар, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;
тугалланмаган қурилиш объектлари. Улар жумласига лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, агар норматив муддат белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;
белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар - монтаж қилиниши талаб этиладиган ҳамда реконструкция ва (ёки) модернизация қилинаётган объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатларга мувофиқ капитал қўйилмалар ҳисобига ишга тушириладиган асбоб-ускуналар. Уларда асбоб-ускуналарни ишга тушириш муддатлари бўлмаган тақдирда, буюртмачи - юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган муддатлар солиқ солиш объектини белгилаш учун қабул қилинади, лекин бу муддатлар асбоб-ускуналар монтаж қилишга топширилган пайтдан эътиборан 1 йилдан кўп бўлмаслиги керак.
Материалда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича асосий имтиёзлар келтирилган. Мол-мулк солиғи бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати билан "Амалий солиқ солиш" ("Практическое налогообложение"), "Солиқлар: саволлар ва жавоблар" ("Налоги: вопросы и ответы") ЭМТда танишиш мумкин.
ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА
СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ТЎЛАШДАН
ОЗОД ҚИЛИШ
Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар |
Имтиёз объекти |
Имтиёз тури, имтиёзни қўллаш шартлари |
Имтиёзнинг амал қилиш муддати |
Асос |
Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият давридаги имтиёзлар
|
||||
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |
Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 1-банди |
Уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |
Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 2-банди |
Янги ташкил этилган корхоналар. Имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида |
Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 4-банди |
Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан |
Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 5-банди; 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарорнинг 2-банди |
Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |
17.02.2017 йилдаги ПҚ-2789-сон қарорнинг 19-1-банди (5.06.2017 йилдаги ПФ-5069-сон Фармонга 1-илованинг 7-банди билан киритилган) |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |
Низомнинг (ВМнинг 19.06.2017 йилдаги 391-сон қарорига 1-илова) 6-банди |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси |
Солиқ солинадиган мол-мулк |
Тўлашдан озод қилиш |
Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий |