Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

6. 2017 йил 22 август ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар (СБХ, 40-сон, 2017 йил 3 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



СИЗНИНГ ИМТИЁЗЛАРИНГИЗ


Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203),

5.09.2017 йилдаги 36 (1204), 12.09.2017 йилдаги

37 (1205), 19.09.2017 йилдаги 38 (1206) ва

26.09.2017 йилдаги 39 (1207)-сонларда.


ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 269-моддаси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улар қуйидаги кўринишда берилади:

солиқ тўлашдан озод қилиш (умуман ёки айрим мол-мулк объектларини);

солиқ солинадиган базани камайтириш;

солиқ ставкасини пасайтириш.


Солиқ кодексининг 266-моддасига мувофиқ, қуйидагиларни ўз ичига олувчи юридик шахсларнинг мол-мулки мол-мулк солиғи солиш объектидир:

асосий воситалар, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;

тугалланмаган қурилиш объектлари. Улар жумласига лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, агар норматив муддат белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;

белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар - монтаж қилиниши талаб этиладиган ҳамда реконструкция ва (ёки) модернизация қилинаётган объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатларга мувофиқ капитал қўйилмалар ҳисобига ишга тушириладиган асбоб-ускуналар. Уларда асбоб-ускуналарни ишга тушириш муддатлари бўлмаган тақдирда, буюртмачи - юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган муддатлар солиқ солиш объектини белгилаш учун қабул қилинади, лекин бу муддатлар асбоб-ускуналар монтаж қилишга топширилган пайтдан эътиборан 1 йилдан кўп бўлмаслиги керак.


Материалда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича асосий имтиёзлар келтирилган. Мол-мулк солиғи бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати билан "Амалий солиқ солиш" ("Практическое налогообложение"), "Солиқлар: саволлар ва жавоблар" ("Налоги: вопросы и ответы") ЭМТда танишиш мумкин.



ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ТЎЛАШДАН

ОЗОД ҚИЛИШ

Корхоналар, ташкилотлар

ва муассасалар


Имтиёз объекти


Имтиёз тури, имтиёзни

қўллаш шартлари


Имтиёзнинг амал

қилиш муддати


Асос


Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

мувофиқ фаолият давридаги имтиёзлар

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 1-банди


Уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 2-банди


Янги ташкил этилган корхоналар.


Имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида


Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 4-банди


Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан


Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 5-банди;

27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарорнинг 2-банди


Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

17.02.2017 йилдаги ПҚ-2789-сон қарорнинг 19-1-банди (5.06.2017 йилдаги ПФ-5069-сон Фармонга 1-илованинг 7-банди билан киритилган)


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

Низомнинг (ВМнинг 19.06.2017 йилдаги 391-сон қарорига 1-илова) 6-банди


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси


Солиқ солинадиган мол-мулк


Тўлашдан озод қилиш


Фаолият кўрсатиш даврида.

Имтиёз доимий

...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск